islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 23, 2017

Day

Ҳақиқий меросхўр мулкига кўз тикиш гуноҳи кабирадир

Афсуски, ёшроқ эркак вафот этса, келинни гўдаклари билан отасиникига ҳайдаб юбориш ҳоллари  ҳам учрайди. Оила бошлиғи вафот этгач, унинг ҳовлисига ака-укалари кўз тикиб, қазо қилган одамнинг хотини вояга етмаган болаларини –марҳумнинг меросхўрларини, меросга энг ҳақли инсонларни олиб, ота ҳовлисига қайтиб боришга мажбур бўляпти. Фароиз илмига кўра, марҳумдан қолган мол-мулк дарҳол меросхўрлар ўртасида тақсим қилиниши керак. Бу қонунни ўзича тасарруф қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Нега менга кам, бунга кўп дейиш ёки ҳатто менга керак эмас дейиш Аллоҳ таолонинг ҳукмига норози бўлишдир, Масалан, қизлар ўғилга тегадиган улушнинг ярмини олади. Аслида бунда катта адолат бор. Зеро, Исломда қиз боланинг нафақаси эркак кишининг зиммасига юклатилган. Қиз бола ҳали туғилмасидан унинг нафақаси ҳал қилиб қўйилган бўлади. Аёл кишининг нафақаси аввал отаси, отаси бўлмаса ака-укалари ёки амаки-тоғаларининг зиммасида бўлади, никоҳдан сўнг эса эрининг зиммасига юклатилади. Аммо шунда ҳам ўғил болага тегадиган улушнинг ярми миқдорида қизларга ҳам мерос ажратилиши айни ҳикмат, олий ҳимматдир. Бугунги куннинг ифодаси билан айтганда, ижтимоий адолатдир. Илмсизлик, жоҳиллик қилиб, етимларни, ҳақдор ворисларни ҳалол улушидан маҳрум қилаётганларнинг ҳисоб-китоби ниҳоятда оғир бўлади, Аллоҳ асрасин. Озгина ерга, мулкка эга бўлиб оламан, деб хомтама бўлаётганлар ана шу азоб-уқубатларни ҳам эсга олиб қўйсинлар! Тошкент ислом институти ўқитувчиси Раҳматуллоҳ Сайфуддинов 375

Қаноатли бўлайлик

Барча жонзотни  ризқини бериб тувчи Парвардигори оламга  ҳамду санолар бўлсин. Инсониятга ҳаёт мазмунини кўрсатиб берган Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо с.а.в.га  дуруду саловотлар бўлсин.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда:  وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللّهِ رِزْقُهَا  “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса!”[1]  Агар қушларга эътибор берадиган бўлсак, эрталаб саҳардан боласи ва ўзи учун учиб кетади. Бирор жойда мана бу ерда нон бор у ерда дон бор деб айтилмаган, аммо Аллоҳ унинг ризқини беришлигига ишончи комил ва Парвардигор унинг ризқини етказади. Бир босганда эзилиб кетадиган қурт қумурсқадан бошлаб, катта-катта жониворларгача барчасининг ризқини Худои таоло беради. Чунки Худои таоло Қуръони каримда Ўзининг зиммасидаги ишни айтди: “барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир”, деб.  فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِن فَضْلِ اللَّهِ  “Бас, қачонки, намоз адо қилингач,ерда тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи) дан истайверингиз! ”[2]  Одам фарзанди  ризқини Аллоҳдан деб билиб, иш қилиши керак. Шу билан биргаликда ҳалол ризқни танлаши лозим. Уйдан чиқиб ризқини ахтаришлиги бу албатта ўзини, аҳли оиласини бировлардан беҳожат қилиш учун бўлади.  ҲИКОЯТ: Бир куни Пайғамбаримиз с.а.в. саҳобалари билан бомдод   намозидан кейин ўтирган эдилар. Бир бақувват йигит масжиддан тезлик билан чиқиб бозорга югурди. Шунда саҳобалар: Ажабо! ундан кўра охират ишига шунчалик шошилса арзирди – деганларида, Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Бундай деманглар, агар бу йигит ўзини инсонлардан беҳожат қилишлик учун ё ота-онаси ва оиласини боқиш учун бу ишни қилса, Худои таоло наздида ибодатдек бўлади. Аммо агар дунё кўпайтириб мақтаниш учун, бошқаларга кўз-кўз қилиш учун бу амални қилса, бу шайтоннинг амалидандир”.  Аллоҳ таоло яна бизларни огоҳлантириб қўймоқда:  وَلَا تَمُدَّنَّ عَيْنَيْكَ إِلَى مَا مَتَّعْنَا بِهِ أَزْوَاجًا مِّنْهُمْ زَهْرَةَ الْحَيَاةِ الدُّنيَا لِنَفْتِنَهُمْ فِيهِ وَرِزْقُ رَبِّكَ خَيْرٌ وَأَبْقَى  “Сиз (кофирлардан айрим) тоифаларни синашимиз учун баҳраманд қилган дунё ҳаёти гўзалликларидан иборат нарсаларга кўзларингизни термултирманг! Роббингизнинг ризқи яхшироқ ва боқийроқдир”[3]  Демак, Аллоҳ таоло ҳар биримизга қанча миқдорда ризқ берган бўлса, ана шунга қаноат қилайлик. Қаноат деганда, берган ризқига шукр қилишлик ва рози бўлишлик. Лекин тўхтаб қолишлик дегани эмас. Бугун сизга қанча ризқ берилди, мана шунга қаноат қилинг, ҳаддан ташқари елиб-югурманг, яъни ибодат вақтини, ота-онанинг кўнглини овлаш пайтини, оила билан бўлиш вақтини қаноатсизлик қилиб ризқ учун сарфламанг. Чунки ҳар вақтнинг ҳисоб китоби бор.  Абу Али ибн Сино: “Киши учун энг фойдали, дилини ёритувчи нарса қаноатдир. Энг зарарли ва нафратланарли нарса эса ҳирс ва ғазабдир. Бошқаларда кўрганни қаттиқ истамаслик ҳам қаноат саналади”, деганлар.  عَنْ أَبِي عَمْرٍو السَّيْبَانِيِّ قَالَ : سَأَلَ مُوسَى عَلَيْهِ السَّلامُ رَبَّهُ عَزَّ وَجَلَّ : أَيْ رَبِّ ، أَيُّ عِبَادِكَ أَحَبُّ إِلَيْكَ ؟ ، قَالَ : أَكْثَرُهُمْ لِي ذِكْرَاً قَالَ : يَا رَبِّ ، فَأَيُّ عِبَادِكَ أَعْدَلُ ؟ ، قَالَ : مَنْ دَانَ مِنْ نَفْسِهِ،، قَالَ : يَا رَبِّ فَأَيُّ عِبَادِكَ أَغْنَى ؟ ، قَالَ : أَقْنَعُهُمْ بِمَا أَعْطَيْتُهُ  . Абу Амр Сайбонийдан ривоят қилинади “Бир куни Мусо а.с. Аллоҳ таолодан сўрадилар: Ё Роббим, қайси банданг Сенга суюклироқ? Аллоҳ таоло деди: Мени кўп эслайдигани. Ё Роббим, қайси банданг Сенинг наздида одилроқ? Аллоҳ таоло деди: ўз нафсини тергаб турадигани. Ё Роббим, қайси банданг энг бой? Аллоҳ таоло деди: берган ризқимга қаноат қилувчиси”  Абу Туроб Нахшабий: “Қаноат ризқини Аллоҳдан олмоқдир”, деди.  اللّهُ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَاء وَيَقَدِرُ...

Молик ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳининг тавба қилиши ва гудакнинг ичкилик сабабидан нобуд бўлиши

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман Молик ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳидан тавба қилишига нима сабаб бўлганини сўрашди. У жавобан шундай деди: “Илгари мен ўйин-кулги ва ичкиликка қаттиқ берилган эдим. Кўнгил хуши учун бир жория сотиб олдим. Маълум муддат ўтиб, қизчалик бўлдик. Мен қизимни жуда яхши кўрар эдим. У ўсиб-улғайиб эмаклайдиган, кейин юрадиган бўлди. Қачон мен ароқ ичмоқчи бўлсам, у қўлимдан тортиб ароқни тўкиб юборар эди. У икки ёшга етгач, вафот этди. Мен қайғуда қолдим… Шаъбон ойи эди. Бир куни ярим тунда ичиб маст бўлиб ётиб қолибман. Туш кўрдим. Гўёки қиёмат қоим бўлибди. Қабримдан чиқиб келибман. Бундоқ қарасам, ёнимда катта аждар мени емоқчи бўлиб турибди. Ундан қўрқиб қочдим, у эса орқамдан қувлай бошлади. Хар қанча тез чопсам хам, ундан бутунлай қочиб кетолмас эдим. Қоча туриб йўлда оппоқ либосли мункиллаган чолни учратдим. Унга: “Эй отахон, мени анави аждардан қутқаринг. У мени емоқчи, халок қилмоқчи», деб ялинган эдим, У: “Эй ўғлим, мен қариб, кучдан қолганман, у мендан қувватли, унга кучим етмайди. Сен қочиб, йўлингда давом этавер-чи, шояд Аллох сени ундан халос этса“, деди. Мен тезроқ чопа бошладим. Аждар хам изимдан қолмай келар эди. Югура-югура дўзах табақаларига келиб қолдим. Дўзах қизиб, қайнаб ётарди. Унга тушиб кетишимга бир бахя қолди. Шунда кимдир: “Сен менинг ахлимдан эмассан“, деди. У ердан бурилиб яна қоча бошладим. Аждар хамон қувлаб келар эди. Қоча-қоча кўзни қамаштирадиган нурли тоққа яқинлашдим. Тоғда қасрлар бўлиб, уларнинг эшик ва пардалари кўзга ташланиб турар эди. Шу пайт кимдир: “Душмани етиб келиб халок этмасдан туриб манави бечорани қутқаринглар!“ деди. Эшиклар очилиб, пардалар кўтарилиб, у ердан юзлари ойдай болалар чиқиб келишди. Қизим хам улар билан бирга эди. Мени кўриб олдимга тушди. Ўнг қўли билан аждарни урган эди, у қочиб кетди. Кейин тиззамга ўтирди-да: “Эй отажон, “Иймон келтирган зотлар учун Аллохнинг зикри сабабли ва нозил бўлган Хақ – Қуръонга (тиловат қилиниши) сабабли қалблари эриб, қўрқиш (вақти) келмадими?!“ (Хадид сураси, 16) деди. “Эй қизим, сизлар хам Қуръонни биласизларми?“ деб сўрасам, “Ха, сизлардан кўра яхшироқ биламиз“, деди. “Бу ерда нима қиласизлар?“. “Биз мусулмонларнинг вафот этган ёш болаларимиз. Қиёмат кунигача шу ерда сизларни кутиб яшаймиз“. “Эй қизим, мени қувлаб, халок этмоқчи бўлган аждар нима эди?“ “Эй отажон, у сизнинг ёмон амалларингиз. Уни кучайтириб-кўпайтириб юбордингиз. Шунинг учун сизни халок қилмоқчи бўлди“. “Халиги мункиллаган чол киши ким эди?“ “У сизнинг яхши амалингиз. Уни заифлаштириб – камайтириб қўйдингиз. Шу боис ёмон амалингизга унинг кучи етмади. Аллохга тавба қилинг. Халокатга учрагувчилардан бўлманг“. Шундай деб у юқорига кўтарилиб кетди. Мен чўчиб уйғондим ва дархол Аллохга тавба қилдим… Ичкилик сабабидан бир ёш боланинг ўлиши ул ҳам бўлса ўз отаси тарафидан амалга оширилиши бу бизнинг виждонимизни қаттиқ изтиробга солмайдими? Кўчаларда қанчадан- қанча жиноятларнинг энг аксарияти шу ичимлик орқали амалга ошаётгани сир эмас. Ҳадиси шарифда “Ҳамр (спиртли ичимлик) барча ёмонликларнинг онаси”, деб таъкидланган бўлса! Биз нима учун яна шайтоннинг сийдигини сотадиган жойлардан, унга восита бўлаётган кишилардан ва уни кайфи –сафо учун ичадиган кишилардан нафратланмаслигимиз керак. Бунинг оқибати бизнинг ҳаётимизни жаҳаннамга айлантиришини наҳотки тушунмасак. Аллоҳ таоло қиёмат кунида инсонлар ва ҳайвонларни тирилтирганда ҳайвонга тил беради экан ва ҳатто у тили билан инсонга танбеҳ бераркан. Ҳайвоннинг инсонга танбеҳ бериши бу...

Абул Муин Насафий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаёти ва илмий мероси

“2017 йил ноябрь ойи – Абул Муин Насафий ойлиги” муносабати билан имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017 йил 21 ноябрь куни соат 14:00 да “Абул Муин Насафий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаёти ва илмий мероси” мавзуида илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, кафедра ўқитувчилари Қ.Сидиқметов, А.Пардаев, А.Тошпўлатов, Б.Аъзамов ҳамда 1-2-курс талабалари иштирок этишди. Тадбирда “Диний фанлар” кафедраси мудири Примов Соатмурод домла Абул Муин Насафий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари, илмий фаолиятлари, машҳур устозлари ва шогирдлари ҳамда у кишининг илмий мерослари ҳақида талабаларга етарлича батафсил маълумот берди. Алломанинг ёзган асарлари қисақача тўхталиб,  бугунги кунга қадар етиб келган китоблари ва уларнинг ўзбек тилидаги таржималари ҳақида ҳам муҳим маълумотлар тақдим этилди.  Сўнг кафедра ўқитувчиси Пардаев Абдулқодир домла имом Насафийнинг шоҳ асарларидан бири ҳисобланган “Ат-Тамҳид фи қоваидит тавҳид” асари ёзилиши тарихи, ундаги услуб, Мотурудия мазҳабидаги аҳамияти ҳақида маълумот берди. Калом илмининг машҳур алломаси, мутафаккир Абул Муин Насафий 1027 йил Қарши (Насаф)да туғилган. Шу ерда ўқиб, илмини камолга етказган. У киши дастлабки таълимни она шаҳри Насафда эгаллаб, сўнгра илм-фаннинг йирик марказларидан ҳисобланган Самарқандга кўчиб ўтганлар ва сиёсий вазиятлар таъсири остида Самарқанддан Бухорога кўчиб ўтганлар. Абул Муин Насафий ўз даврининг машҳур мутакаллим олими бўлган ва Самарқанддаги ҳанафий калом мактабининг йирик вакили Абу Мансур ал-Мотуридийдан (в. 333/944 й.) сўнг шу мактабнинг пешқадам вакили ҳисобланган. Насафий илмий фаолиятнинг сермаҳсул даври Бухоро шаҳрига тўғри келади. Унинг 481/1088-89 йилда Бухорога ўз сафдошлари билан кўчиб ўтиши бу шаҳарда унинг илмий фаолияти учун қулай шароит яратиб берди. Тарихий манбаларга аҳамият берсак, Насафий айнан Бухорода ўзининг энг катта асарларини ёзиб тугатган ва шу шаҳарда кейинги даврларда мотуридийа таълимотини ривожлантирган унинг кўплаб шогирдлари пайдо бўлди. Насафий ва унинг сафдошларининг Бухорога кўчиб ўтишлари натижасида ҳанафий уламолари билан шофиъий уламолари ўртасидаги ақидавий масалаларда дастлабки ихтилофлар пайдо бўла бошлади. Кейинчалик эса бу ихтилофлар шу даражага бориб етдики, салжуқийлар сояси остида фаолият олиб борган шофиъий-ашъарийларнинг мотуридийа таълимотига нисбатан туҳматлари Абул Муин ан-Насафийнинг ўз илмий меросида кескин бурилиш ясаганига сабаб бўлди. Калом илмининг йирик намояндаси Абу Мансур Мотуридий асарларини тўлиқ ўзлаштирган Абу Муъин Насафий калом илмида етук аллома сифатида каломнинг турли масалаларига оид 15 га яқин асарлар ёзган. “Диний фанлар” кафедраси ходими Абдуллоҳ Қосим 434

Мужтаҳидлар даражалари

1)    “Мустақил мужтаҳид” (المجتهد المستقل). Бу мужтаҳидда ижтиҳод шартлари мукаммал бўлиб, ўзи учун мустақил равишда усулул фиқҳ (фиқҳий қоидалар)ни тузади. Мисол учун: Тўрт фиқҳий мазҳаб имомлари: Имом Аъзам Абу Ҳанифа (Нуъмон ибн Собит Кўфий, 80 – 150 ҳижрий йил), имом Молик (Молик ибн Анас, 93 – 179 йил), имом Шофеъий (Муҳаммад ибн Идрис Қураший Ҳошимий Мутталибий, 150 – 204 йил) ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал (Абу Абдуллоҳ Шайбоний, 164 – 241 йил). Ибн Обидийн бу табақани “Шариат ичидаги мужтаҳидлар табақаси” деб номлаган. 2)    “Мустақил бўлмаган мутлақ (эркин) мужтаҳид,” (المجتهد المطلق غير المستقل). Бундай мужтаҳидда ҳам мустақил мужтаҳидда бўлгани каби ижтиҳод шартлари топилади. Аммо ўзи учун фиқҳий қоидаларни ижод этмайди (тузмайди). Балки, ижтиҳодда фиқҳий мазҳаб имомларидан бирининг йўлидан боради. У ижтиҳодда эркин бўлса-да, бирор имомга боғлиқ (мансуб) бўлиб, ўзича мустақил эмасдир. Бу табақага фиқҳий мазҳаб имомларининг хос шогирдлари киради. Мисол учун: Ҳанафий мужтаҳидлардан имом Абу Юсуф (Яъқуб ибн Иброҳим Кўфий, 113 – 182 йил), имом Муҳаммад (ибн Ҳасан Шайбоний, 132 – 189 йил) ва имом Зуфар (ибн Ҳузайл ибн Қайс Кўфий, 110 – 158 йил). Моликий мужтаҳидлардан имом Абдураҳмон ибн Қосим (вафоти 191 ҳижрий сана), имом Ашҳаб ибн Абдул Азиз Қайсий (150 – 204 йил), имом Асад ибн Фурот Тунисий (145 – 213 йил). Шофеъий мужтаҳидлардан имом Юсуф ибн Яҳё Бувайтий (вафоти 231 йил) ва имом Исмоил ибн Яҳё Музаний (вафоти 264 йил). Ҳанбалий мужтаҳидлардан имом Абу Бакр Асрам (Аҳмад ибн Муҳаммад Хуросоний Бағдодий, вафоти 273 йил) ва имом Абу Бакр Маррузий (Аҳмад ибн Муҳаммад, вафоти 274 йил). Ибн Обидийн бу табақани “Мазҳаб ичидаги мужтаҳидлар табақаси” деб номлаган. Бу мужтаҳидлар устозлари белгилаган (аниқлаган) фиқҳий қоидаларга мувофиқ шаръий далиллардан ҳукмлар чиқазишликка қодирдирлар. Шу билан бирга устозларига баъзи фаръий ҳукмларда мухолиф бўлсалар-да, аслий қоидаларда устозларига тақлид қилишади. Мазкур икки даражадаги мужтаҳидлар анчадан бери йўқдирлар! 3)    “Муқаййад мужтаҳид” (المجتهد المقيد). Бу табақа яна “Мазҳаб бошлиғидан бирор ривоят бўлмаган янги масалалар мужтаҳиди” (مجتهد المسائل التى لا نص فيها عن صاحب المذهب) ёки “мужтаҳиди тахрийж”, (مجتهد التخريج) деб ҳам номланади. Улар аслий ва фаръий масалаларда  ўз мазҳаб имомига қарши бўла олмайдилар. Лекин янги масалаларни имоми тузган “усулул фиқҳ” қоидаларига асосан ечадилар. Мисол учун: Ҳанафий уламолардан Хассоф, имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад Таҳовий Мисрий (239 – 321), Абул Ҳасан Убайдуллоҳ ибн Ҳусайн Кархий (вафоти 340 йил), Ҳалвоний, Шамсул аиммаҳ Сарахсий, Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад Баздавий (вафоти 482 ҳижрий сана) ва Қозихон (Ҳусайн ибн Мансур Ўзжандий Фарғоний, вафоти 592 йил). Моликий уламолардан Абҳарий ва Ибн Абу Зайд Қайрвоний. (Қайрвон Тунисдаги бир шаҳарнинг номи). Шофеъий уламолардан Абу Исҳоқ Шерозий, Марвазий, имом Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий (вафоти 310), Абу Наср ва Ибн Хузайма. Ҳанбалий уламолардан Қози Абу Яъло ва Қози Абу Али ибн Абу Мусолар. Бу табақадаги уламоларга яна “Асҳобул вужуҳ” ҳам дейилади. 4)    “Мужтаҳиди таржийҳ” (مجتهد الترجيح). Бу табақадаги уламолар ўз мазҳаби имомининг қавли билан бошқанинг қавли орасини ё имом айтган қавл билан имомнинг шогирдлари ёки бошқа мазҳаб имомлари айтган қавллар орасини таржийҳ қилади яъни, ривоятларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал (ортиқ) қўйиш қудратига эгадир. Мисол учун: Ҳанафий уламолардан Қудурий ва “Ҳидоя” муаллифи Бурҳониддин  Марғиноний(Абул Ҳасан Али...
1 2