islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қаноатли бўлайлик

Барча жонзотни  ризқини бериб тувчи Парвардигори оламга  ҳамду санолар бўлсин. Инсониятга ҳаёт мазмунини кўрсатиб берган Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо с.а.в.га  дуруду саловотлар бўлсин.

 Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

 وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللّهِ رِزْقُهَا

 “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса!”[1]

 Агар қушларга эътибор берадиган бўлсак, эрталаб саҳардан боласи ва ўзи учун учиб кетади. Бирор жойда мана бу ерда нон бор у ерда дон бор деб айтилмаган, аммо Аллоҳ унинг ризқини беришлигига ишончи комил ва Парвардигор унинг ризқини етказади. Бир босганда эзилиб кетадиган қурт қумурсқадан бошлаб, катта-катта жониворларгача барчасининг ризқини Худои таоло беради. Чунки Худои таоло Қуръони каримда Ўзининг зиммасидаги ишни айтди: “барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир”, деб.

 فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِن فَضْلِ اللَّهِ

 “Бас, қачонки, намоз адо қилингач,ерда тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи) дан истайверингиз! ”[2]

 Одам фарзанди  ризқини Аллоҳдан деб билиб, иш қилиши керак. Шу билан биргаликда ҳалол ризқни танлаши лозим. Уйдан чиқиб ризқини ахтаришлиги бу албатта ўзини, аҳли оиласини бировлардан беҳожат қилиш учун бўлади.

 ҲИКОЯТ: Бир куни Пайғамбаримиз с.а.в. саҳобалари билан бомдод   намозидан кейин ўтирган эдилар. Бир бақувват йигит масжиддан тезлик билан чиқиб бозорга югурди. Шунда саҳобалар: Ажабо! ундан кўра охират ишига шунчалик шошилса арзирди – деганларида, Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Бундай деманглар, агар бу йигит ўзини инсонлардан беҳожат қилишлик учун ё ота-онаси ва оиласини боқиш учун бу ишни қилса, Худои таоло наздида ибодатдек бўлади. Аммо агар дунё кўпайтириб мақтаниш учун, бошқаларга кўз-кўз қилиш учун бу амални қилса, бу шайтоннинг амалидандир”.

 Аллоҳ таоло яна бизларни огоҳлантириб қўймоқда:

 وَلَا تَمُدَّنَّ عَيْنَيْكَ إِلَى مَا مَتَّعْنَا بِهِ أَزْوَاجًا مِّنْهُمْ زَهْرَةَ الْحَيَاةِ الدُّنيَا لِنَفْتِنَهُمْ فِيهِ وَرِزْقُ رَبِّكَ خَيْرٌ وَأَبْقَى

 “Сиз (кофирлардан айрим) тоифаларни синашимиз учун баҳраманд қилган дунё ҳаёти гўзалликларидан иборат нарсаларга кўзларингизни термултирманг! Роббингизнинг ризқи яхшироқ ва боқийроқдир”[3]

 Демак, Аллоҳ таоло ҳар биримизга қанча миқдорда ризқ берган бўлса, ана шунга қаноат қилайлик. Қаноат деганда, берган ризқига шукр қилишлик ва рози бўлишлик. Лекин тўхтаб қолишлик дегани эмас. Бугун сизга қанча ризқ берилди, мана шунга қаноат қилинг, ҳаддан ташқари елиб-югурманг, яъни ибодат вақтини, ота-онанинг кўнглини овлаш пайтини, оила билан бўлиш вақтини қаноатсизлик қилиб ризқ учун сарфламанг. Чунки ҳар вақтнинг ҳисоб китоби бор.

 Абу Али ибн Сино: “Киши учун энг фойдали, дилини ёритувчи нарса қаноатдир. Энг зарарли ва нафратланарли нарса эса ҳирс ва ғазабдир. Бошқаларда кўрганни қаттиқ истамаслик ҳам қаноат саналади”, деганлар.

 عَنْ أَبِي عَمْرٍو السَّيْبَانِيِّ قَالَ : سَأَلَ مُوسَى عَلَيْهِ السَّلامُ رَبَّهُ عَزَّ وَجَلَّ : أَيْ رَبِّ ، أَيُّ عِبَادِكَ أَحَبُّ إِلَيْكَ ؟ ، قَالَ : أَكْثَرُهُمْ لِي ذِكْرَاً قَالَ : يَا رَبِّ ، فَأَيُّ عِبَادِكَ أَعْدَلُ ؟ ، قَالَ : مَنْ دَانَ مِنْ نَفْسِهِ،، قَالَ : يَا رَبِّ فَأَيُّ عِبَادِكَ أَغْنَى ؟ ، قَالَ : أَقْنَعُهُمْ بِمَا أَعْطَيْتُهُ  .

Абу Амр Сайбонийдан ривоят қилинади “Бир куни Мусо а.с. Аллоҳ таолодан сўрадилар: Ё Роббим, қайси банданг Сенга суюклироқ? Аллоҳ таоло деди: Мени кўп эслайдигани. Ё Роббим, қайси банданг Сенинг наздида одилроқ? Аллоҳ таоло деди: ўз нафсини тергаб турадигани. Ё Роббим, қайси банданг энг бой? Аллоҳ таоло деди: берган ризқимга қаноат қилувчиси”

 Абу Туроб Нахшабий: “Қаноат ризқини Аллоҳдан олмоқдир”, деди.

 اللّهُ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَاء وَيَقَدِرُ

 “Аллоҳ (Ўзи) хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг ва(хоҳлаган кишиларнинг ризқини)танг қилур.”[4]

 Азизлар, ушбу илоҳий қоидани ҳеч эсимиздан чиқармайлик. Ҳалол ризқни талаб қилайлик, одамлардан беҳожат бўлишликни истайлик, хорловчи камбағалликдан паноҳ тилайлик, қаноат неъмати билан ўралган бойликни дуо қилиб сўрайлик ва бу илоҳий қоидани ҳеч эсимиздан чиқармайлик.

 عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِىِّ – صلى الله عليه وسلم – قَالَ « لَيْسَ الْغِنَى عَنْ كَثْرَةِ الْعَرَضِ ، وَلَكِنَّ الْغِنَى غِنَى النَّفْسِ » .

 Пайғамбаримиз с.а.в. дан Абу Ҳурайра ривоят қиладиларки “Бойлик пулнинг кўплигида эмас, балки назарнинг тўқлигидадир”.

 سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : « خَيْرُ الرِّزْقِ مَا يَكْفِي ، وَخَيْرُ الذِّكْرِ مَا خَفِي » .

 Росуллоҳ с.а.в дан қўйидаги сўзни эшитдим“Ризқнинг хайрлиси инсонга кифоя қиладигани, зикрнинг яхшиси эса махфийсидир”

 عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- أَنَّهُ قَالَ « لَوْ كَانَ لاِبْنِ آدَمَ وَادٍ مِنْ ذَهَبٍ أَحَبَّ أَنَّ لَهُ وَادِيًا آخَرَ وَلَنْ يَمْلأَ فَاهُ إِلاَّ التُّرَابُ ».

 Анас ибн Молик, Росулулло с.а.в дан ривоят қиладилар “Агар одам боласи ихтиёрида икки водий тўла олтин бўлса ҳам, у учинчисини истайди. Одам боласи кўзини фақат тупроқ тўлдиради, холос”

 Ҳаким Ҳотам Лифофий бундай сўзлари бор эди: “Бойликни молу дунёдан талаб этдик, аммо у қаноатда экан”

 عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما : أن رسول الله صلى الله عليه و سلم قال : قد أفلح من أسلم و رُزِقَ كفافا و قَنَّعَه اللهُ بما آتاه

 Абдулло ибн Амр разияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади “Кимики мусулмон бўлиб, кифоя қилгудек ризқланган бўлса ва Аллоҳ таоло ўша берган ризқига қаноатли этиб қўйган бўлса, батаҳқиқ ўша киши нажот топибди”

 Саъд ибн Аби Ваққос р.а. ўзларининг ўғилларига насиҳат қилиб дедилар: “Ўғлим агар Худодан бойликни сўрасанг қаноат неъмати билан сўрагин. Чунки қаноати бўлмаган инсоннинг ҳар қанча моли бўлса ҳам бой бўлолмайди”

 Ҳозирда кўпчилигимиз доимо гувоҳи бўлиб турган бир ҳолатни айтиб ўтайлик. Тўй-хашамлар борасиз, одамлар олдида турли ноз-неъматлар, ҳар биридан тановвул қилиб турган ҳолларида: “Ҳозир яшаш қийин бўлиб қолди-да…” у ёғи ҳаммамизга маълум бўлган дейди-ё. Дарҳақиқат, Саъд ибн Аби Ваққос р.а. айтганларидек: “Қаноати бўлмаган инсон нолишдан ҳеч тўхтамайди”. 

 عن أبي ذر ، قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « ما زهد عبد في الدنيا إلا أثبت الله الحكمة في قلبه ، وأنطق لها لسانه وبصره عيب الدنيا وداءها ودواءها » . « وأخرجه منها سالما إلى دار السلام » .

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинадики: Росулулло с.а.в айтганлар“Бир бандаики дунёга ҳирс қўймаса, яъни охиратни дунёдан аввал қўйса ёки ҳожатидан ортиқроқ мол жамламаса, Аллоҳ таоло унинг қалбида ҳикматни ўстиради, тилида ҳикматни гапиртиради ва қалб кўзи дунёнинг айбларини сезади ва дунёнинг дардини ва давосини ҳам кўргазади ва ниҳоят Аллоҳ таоло бандани дунёнинг офату балоларидан соғ-саломат чиқариб, жаннатига киргизади”.

 ҲИКОЯТ: Бир куни Салмон Форсий р.а.нинг олдиларига меҳмон келди. Салмон Форсий р.а. меҳмонга арпа нони билан туз олиб чиқдилар. Шунда меҳмон дедики: “Қани энди шу нон билан қаттиғ бўлса, яхши бўлур эди”. Салмон Форсий р.а. уйларидан у нарса топилмади. Сўнгра таҳорат оладиган офтобасини гаровга қўйиб, қатиғ келтирдилар. Меҳмон еб бўлгандан кейин дуо қилди: “Ҳамдлар бўлсин Худогаки, берган ризқу насибасига бизларни қаноатли қилди”. Салмон Форсий р.а. дедилар: “Агар сенда қаноат бўлганда эди, менинг офтобам гаровга қўйилмас эди”.

Салама ибн Убайдулло ибн Мисан Ансорий оталаридан ривоят қиладилар: Росулулло с.а.в айтганлар “Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулик бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан”

 عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « مَنْ يَأْخُذُ عَنِّى هَؤُلاَءِ الْكَلِمَاتِ فَيَعْمَلُ بِهِنَّ أَوْ يُعَلِّمُ مَنْ يَعْمَلُ بِهِنَّ ». فَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ فَقُلْتُ أَنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ فَأَخَذَ بِيَدِى فَعَدَّ خَمْسًا وَقَالَ « اتَّقِ الْمَحَارِمَ تَكُنْ أَعْبَدَ النَّاسِ وَارْضَ بِمَا قَسَمَ اللَّهُ لَكَ تَكُنْ أَغْنَى النَّاسِ وَأَحْسِنْ إِلَى جَارِكَ تَكُنْ مُؤْمِنًا وَأَحِبَّ لِلنَّاسِ مَا تُحِبُّ لِنَفْسِكَ تَكُنْ مُسْلِمًا وَلاَ تُكْثِرِ الضَّحِكَ فَإِنَّ كَثْرَةَ الضَّحِكِ تُمِيتُ الْقَلْبَ ».

 Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади: Росулулло с.а.в айтганлар. Бир куни Пайғамбаримиз с.а.в. бизларга: “Кимга яхши амалларни ўргатайин, бас унга у амал қилади ёки уни амал қиладиган кишига ўргатади”, дедилар. Шунда “Мен Ё Расулуллоҳ”, дедим(Абу Ҳурайра р.а.). Пайғамбаримиз с.а.в. қўлимдан ушлаб, бешта амални санаб ўтдилар. “Аллоҳ таолонинг ҳаром қилган нарсаларидан тақво қил, одамларнинг обидроғи бўласан. Аллоҳ таолонинг қисматидан рози бўл, инсонлардан беҳожат бўласан. Қўшнингга чиройли муомала қил, ҳақиқий мўмин бўласан. Ўзингга раво кўрган нарсани бировларга ҳам раво кўр, ҳақиқий мусулмон бўласан ва кўп кулма. Бас кўп кулишлик қалбни ўлдиради ”.

 عن ابن عباس ، رضي الله عنهما ، قال : كان النبي صلى الله عليه وسلم يدعو يقول : « اللَّهُمَّ قَنِّعْنِي بِمَا رَزَقْتَنِي وَبَارِكْ لِي فِيهِ وَأَخْلِفْ عَلَيَّ كُلَّ غَائِبَةٍ لِي بِخَيْرٍ »

 Абу Аббос разияаллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ с.а.в. шундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим! Менга берган ризқингда қаноатли қилгин, уни мен учун баракотли қилгин ва барча йўқотганларим ўрнини хайрлиси билан тўлдиргин”

 “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси

 П. КАТТАЕВ

15600cookie-checkҚаноатли бўлайлик

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: