islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ТИИда “Мазҳабга эргашиш – бирдамлик гарови” мавзусида «Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими» китобига асосланган мусобақа бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ташаббуси билан Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари томонидан тайёрланган “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида 1-курс талабалари ўртасида маърифий мусобақа ўтказилди. Мусобақа “Мазҳабга эргашиш – бирдамлик гарови” мавзусида ташкил этилди.

Мусобақанинг очилиши

Тадбир Қуръон тиловати билан бошланиб, ўтган устоз ва уламолар руҳларига бағишланди. Модератор – “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Сойибжон Жўраев иштирокчиларга мусобақанинг мақсади, шартлари ва тартиб-қоидаларини тушунтириб берди.

Сўнг, сўз ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуровга берилди. Ректор ўз нутқида қуйидагиларни таъкидлади:

  • Илгариги даврларда диний адабиётлар кам бўлган бўлса-да, халқ уламо сўзига эргашган;
  • Бугун минглаб адабиётлар мавжуд бўлишига қарамай, айрим тоифалар орасида ихтилофлар кўпайгани – бу толиби илмнинг масъулиятини янада орттиради;
  • Мусобақанинг мақсади – ўрин ва соврин эмас, балки ихтилофли масалалар бўйича талабаларнинг билимларини чиллаш, мустаҳкамлаш ва амалиётга татбиқ қилиш.

⚖️ Ҳайъат ва жамоалар

Мусобақа ҳакамлар ҳайъати қуйидагилардан иборат бўлди:

  • Соатмурод Примов – “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири
  • Фарҳод Жўраев – кафедра катта ўқитувчиси
  • Ихтиёр Абдураҳмонов – Ўзбекистон исломшунослик академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими, PhD
  • Абдувоҳид Аҳмадалиев ва Ҳабибуллоҳ Жўрабоев – Фатво маркази бош мутахассислари

Талабалар 3 жамоага бўлинди:

  1. Имом Мотуридий издошлари
  2. Имом Марғиноний ворислари
  3. Имом Насафий авлодлари

Мусобақа шартлари

Мусобақа 3 шартдан иборат бўлиб, ҳар бири 10 баллик тизимда баҳоланди.

1-шарт: Долзарб ақидвий масалалар бўйича савол-жавоб

Жамоалар қуйидаги мавзуларни ёритиб беришди:

  • Имом Мотуридий издошлари – «Аллоҳ таъолонинг макондан беҳожатлиги ҳақида гапиринг»
  • Имом Насафий авлодлари – «Қуръон тиловати савобини ўтганларга бағишлаш борасидаги ихтилофларнинг ечими»
  • Имом Марғиноний ворислари – «Имом Абул Ҳасан ал-Ашъарий ҳақида тўлиқ маълумот»

Ҳар бир жамоадан биттадан вакил маълумот ва далиллари билан чиқиш қилди.

2-шарт: Ибодатларга оид фиқҳий фиқҳий масалалар бўича савол-жавоб

  • Имом Насафий авлодлари – “Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишга ҳамма ҳақлими?”
  • Имом Марғиноний ворислари – “Намозда қўл кўтариш масаласи”
  • Имом Мотуридий издошлари – “Фотиҳадан кейин “Омин”ни айтиш масаласи”

3-шарт: Тезкор савол-жавоб

Жамоаларга қисқа вақтда бир нечта масалалар бўйича жавоб бериш топширилди.

Устозлар ўгити

Умумий баллар ҳисоблангунча Фатво маркази устози Абдувоҳид домла Аҳмадалиев тўпланганларга муҳим фикрлар баён қилиб, китобнинг аҳамияти, ихтилофларнинг илмий ечимлари ва толиби илмнинг масъулияти ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек, шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларининг талабаларга қаратилган насиҳатларини ҳам эслатиб ўтилди.

Ғолиблар

Қўшимча ҳал қилувчи саволдан сўнг умумий натижалар эълон қилинди:

1-ўрин Имом Марғиноний ворислари (125 балл)

2-ўрин Имом Мотуридий издошлари (122 балл)

3-ўрин Имом Насафий авлодлари (121 балл)

Талабаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Хулоса

Мусобақа – илмий муҳокама, фикр алмашинуви ва ҳақиқий уламолар услубида баҳс маданиятини шакллантиришга хизмат қилди. Асосий мақсад – талабаларда мазҳабий билимни мустаҳкамлаш ва ихтилофли масалаларни ечишда мустаҳкам илмий ёндашувни ўргатиш бўлди.

458360cookie-checkТИИда “Мазҳабга эргашиш – бирдамлик гарови” мавзусида «Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими» китобига асосланган мусобақа бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: