islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 25, 2017

Day

Вояга етган камбағаллар манфаати

Сизларнинг орангиздаги тул (эркак ва аёл)ларни ҳамда қул ва чўриларингиздан яроқлиларини уйлантирингиз!* Агар (улар) камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни ўз фазли билан бойитур. Аллоҳ (фазлу карами) кенг ва доно зотдир (Нур, 32-оят). Луғат ва жумлалар шарҳи: Имом Насафий раҳимаҳуллоҳ бундай деган: “Тул” жуфти йўқ эркак ёки аёлдир. Бу маънода аввалда уйланиб, сўнг жуфтсиз қолганми ёки ҳали уйланмаган-бўйдоқ йигитми ёхуд  бокира қиз ё жувонми фарқи йўқ. Жуфти йўқ бўлса, бас, “тул” бўлаверади”. Оятнинг маъноси: “Сизлардан тул бўлиб қолган озод эркак ва аёлларингизни турмуш(оила) қургизиб қўйингиз ва никоҳга яроқли бўлган қул(эркак хизматкор) ва чўри(аёл хизматкор)лари -нгизни ҳам турмуш қургизиб қўйингиз”-деганидир. Бу ўриндаги буйруқ мандубликни ифодалайди. Чунки уларга нисбатан никоҳ ва турмуш қуриш мандубдир. “…Аллоҳ уларни ўз фазли билан бойитур…” ни маъноси эса “Кифоя қилгулик мол-давлат бериб ёки борига қаноат қилишни бериб ёхуд бу икки ризқни бериш билан бойитур” – деганидир (Тафсирун-Насафий). Имом Табарий раҳимаҳуллоҳ бу оятни қуйидагича тафсир қилганлар: “Аллоҳ таоло бу оятда: “Эй мўминлар! Жуфти йўқ бўлган озод эркакларингизни уйлантириб, озод аёлларингизни турмушга берингиз! Салоҳиятли қул ва чўриларингизни ҳам” – демоқда. “Агар (улар) камбағал бўлсалар” жумласининг маъноси қуйидагича: “Агар сизлар уйлантириб, турмушга берадиган тул эркак ва аёлларинингиз ҳамда қул ва чўриларингиз камбағал, қуриқ қўл бўлсалар, Аллоҳ таоло уларни Ўз фазли билан бой ва беҳожат қилиб қўюр. Шунинг учун фақирликлари уларни уйлаб, турмушга беришдан тўсиб қўймасин!”. Қуръон таржимони Ибн Аббос разияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг “Сизларнинг орангиздаги тул (эркак ва аёл)ларни ҳамда қул ва чўриларингиздан яроқлиларини уйлантирингиз!” деган сўзи борасида: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло никоҳга буюриб, унга рағбатлантирмоқда. Бой кишиларни озод эркак ва аёллари ҳамда қул ва чўриларини турмуш қургизишга буюрмоқда ва уларга бу ишда бойлик ваъда қилмоқда” деганлар-да, оятнинг давоми “Агар (улар) камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни ўз фазли билан бойитур” қисмини ўқиганлар. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: “Бойлик, беҳожатликни никоҳдан қидиринглар! Зеро Аллоҳ таоло: “Агар (улар) камбағал бўлса- лар, Аллоҳ уларни ўз фазли билан бойитур” – деган-ку!”, дер эканлар (Тафсирут Табарий. 19-жилд, 166-бет). Аллома Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ бу оятнинг тафсирида бундай деганлар: “Бу уйлантиришга буйруқдир. Буни бир гуруҳ олимлар ҳар бир уйлантиришга имкони бор, қодир кишиларга вожиб эканини таъкидлаб, бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Эй ёшлар жамоаси! Сиздан қай бирингиз уйланишга (зарурий) маблағга қодир бўлса, уйлансин. Зеро у кўзни(номаҳрамлар ҳузурида ерга қаратувчи) тиювчироқ, фаржни(зинодан) сақловчироқдир. Кимда-ким қодир бўлмаса, ўзига рўзани лозим тутсин. Чунки рўза у учун ахта (бичиш)дир” –деган ҳадисларининг зоҳирини ҳужжат қилганлар. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Муслим Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. “Сунан” ҳадис китобларида ҳам кўп тариқдан бундай ривоят қилинган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Турмуш қуринглар ва фарзанд кўринглар ҳамда насл қолдиринглар. Зеро мен Қиёмат куни сизлар(нинг кўплигингиз) билан бошқа умматларга фахрланувчиман” –деганлар (Имом Абу Довуд ва Насаийлар ривояти). Саид ибн Абдул Азиз бундай деган: “Менга бир ривоят айтилдики, унда Абу Бакр разияллоҳу анҳу: “Аллоҳга – сизларга буюргани – никоҳ борасида итоат қилингиз! Шунда У сизларга ваъда қилгани – бойликни   бажо келтирур” – деб, “Агар (улар) камбағал бўлса- лар, Аллоҳ уларни ўз фазли билан бойитур” оятини ўқиганлар (Ибн Абу Ҳотим ривояти). Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ эса бундай деганлар: “Туллар” жуфти йўқ эркаклар ва аёллардир. Тул сўзи аёлларга хос:...
1 2