islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 25, 2017

Day

ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ – ГЛОБАЛ ТАҲДИД

2017 йил 25 декабрь куни Тошкент ислом институтида “Экстремизм ва терроризм – глобал таҳдид” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, Тошкент шаҳар Олмазор туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили  Абдувоҳид Шукуров, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмита экспертиза бўлими мутахассиси Маъмуржон Толипов, ТИИ Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев, “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ўткир Собиров ҳамда ТИИ ўқитувчи ва талабалари иштирок этди. Давра суҳбатини У.Ғафуров очиб бериб, бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, ўсиб келаётган ёш авлод қалбига миллий тафаккурни, маънавиятни ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш алохида ахамият касб этишини таъкидлаб ўтди ва сўзни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита экспертиза бўлими мутахассиси Маъмуржон Толиповга берди. Ҳозирги кунда интернет тобора энг кучли ижтимоий таъсирга эга бўлган оммавий ахборот воситаларидан бирига айланиб бормоқда. Айниқса, ундаги ижтимоий тармоқлар ёшлар онгига турли ёт ғояларни сингдириш, ахборот хуружларини уюштириш орқали жамиятда тартибсизлик, қуролли тўқнашувларни юзага келтираётган восита эканлигини кўпгина нотинч давлатларда кузатиш мумкин – дейди Маъмуржон Толипов. У ўз маърузасида айрим ёшларимизни ижтимоий тармоқлар орқали турли экстремистик ғоялар тарғиботчисига айланиб қолаётганлигини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди. Шундан сўнг, Тошкент шаҳар Олмазор туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили  Абдувохид Шукуров сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига бугунги кунда ислом динини ниқоб қилиб ноинсоний ҳаракатларни олиб бораётган террорчилик ташкилотлари қўлида қурол билан мусулмон давлатларида олиб бораётган хунрезликлар ҳамда экстремистик қўлланмалар тарқатиш орқали дунё ёшларини онгини заҳарлаб  ўзларининг ғаразли ниятларини амалга оширишаётганлигини таъкидлади. Сухбат сўнгида мутахассислар томонидан талабаларга ҳушёрлик ва огоҳликни янада кучайтириш каби бошқа керакли тавсиялар берилди. ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи  Ўткир СОБИРОВ   375

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ

2017 йил 21 декабрь куни Тошкент ислом институтида “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш йўллари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси масъул ходими подполковник Нуримон Абулхасан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита экспертиза бўлими мутахассиси Маъмуржон Толипов, ТИИ Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров ҳамда ўқитувчи ва талабалар иштирок этди. Давра суҳбатини У.Ғафуров очиб бериб, ҳозирги кундаги глобаллашув жараёнида мамлакатлар ўртасида ўзаро алоқалар кучайган, ўзаро таъсирлар чегара билмаган даврда экстремизм ва терроризм барча халқлар учун бирдай таҳдид солмоқда. Бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, ўсиб келаётган ёш авлод қалбига миллий тафаккурни, маънавиятни ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш алоҳида аҳамият касб этади. ТИИ ректори У.Ғафоров ёшлар тарбияси энг долзарб масалалардан бири экани хусусида тўхталар экан, соҳа мутахассислари томонидан мавзуга оид мазмунли маърузаларни ташкил этиш учун сўзни Дин ишлари бўйича қўмита экспертиза бўлими мутахассиси Маъмуржон Толиповга берди. Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “ҳужралар” ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда. Айниқса, интернет тармоғида ўзини “Ислом давлати” (ИШИД), “Жабҳат ал-Нусра” деб атаб олган террористик ташкилотлар гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок этиб даъвосида Сурия ва Ироқ ҳудудига бориб, ушбу гуруҳ сафига бориб қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси масъул ходими подполковник Нуримон Абулхасан сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, турли соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқ ва муваффақиятлар замирида жамиятнинг муҳим бўғини ҳисобланган ёшларнинг алоҳида ҳиссаси бор. Таъкидлаш жоизки, баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, талаба-ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, диний экстремизм ва ақидапарастликнинг олдини олиш, уларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш ва ҳуқуқий онгини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Суҳбат жараёнида ўқитувчи ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олди. Тадбир сўнгида У.Ғафуров мазмунли ва қизиқарли маърузалар учун ташриф буюрган соҳа мутахасисларига ТИИ жамоаси номидан миннатдорлик билдирди. ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир СОБИРОВ   446

Қайси шартларга кўра ҳадис мутавотир ҳадис ҳисобланади?

Мутавотир ҳадис ҳақида «Ҳадис» сўзи луғатда «янги» деган маънони англатади. Истелоҳда эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган сўз, феъл, тақрир ва сифатдир». Ҳадислар бизга етиб келиши жиҳатидан икки қисмга бўлинади: Мутавотир ҳадислар Оҳод ҳадислар «Мутавотир» сўзининг луғавий маъноси:«кетма-кет келувчи», «пайдар-пай ёғувчи» бўлса, «Оҳод» сўзининг маъноси: «бирликлар» («аҳадун» – «якка», «бирлик», унинг кўплиги – «оҳод» – «бирликлар»)дир. Оҳод ҳадис яна 3 қисимга бўлиниб, улар: 1. Машҳур ҳадис; 2. Азиз ҳадис; 3. Ғариб ҳадис. Мутавотир ҳадисга уламолар шундай таъриф берганлар: «Ёлғонга келишиб олишлари мумкин бўлмаган даражада кўп ровийдан ривоят қилинган ҳадис мутавотирдир». Яъни: мутавотир шундай ҳадиски, унинг санадидаги ҳар бир табақада жуда кўп ровий ривоят қилган. Ана шу ровийларнинг барчаси ривоят қилинган ҳадисни ўзгартиришга келишиб олишлари мумкинлигини ақл инкор этади. Уламолар ҳадис мутавотир даражасида бўлиши учун унда тўртта шарт топилиши керак дейдилар: 1-шарт: Ҳадис жуда кўп ровийдан ривоят қилинган бўлиши керак. Бунда ровийларнинг энг ози қанча бўлиши борасида бир неча фикрлар бўлиб, уларнинг энг эътиборлиси ровийларнинг энг ками ўн киши бўлишидир. 2-шарт: Мана шу кўп ровий ҳадис санадининг барча табақасида топилиши керак. (Яъни: санаднинг ҳар бир табақасида ўнтадан кўп ровий ривоят қилган бўлиши керак) 3-шарт: Ровийларнинг ёлғонга келишиб олишлари мумкинлигини одат муҳол санаши керак. 4-шарт: Улар берган хабар ҳисга суянган бўлиши керак. Яъни: ҳадис «Эшитдик», «Кўрдик» деб ривоят қилинган бўлиши , «Ўйлашимизча» деган сўзлар билан ривоят қилинмаган бўлиши керак. Мана шу шартларнинг барчаси топилган ҳадис мутавотир ҳадис ҳисобланади. Мутавотир ҳадис зарурий илмни ифода этади. Яъни: у билан шундай ишончли илм ҳосил бўладики, инсон уни қатъиян тасдиқлаши лозим бўлади, ҳудди кўзи билан кўриб турган нарсасини тасдиқлагани каби. Чунки кўзи билан кўриб турган нарсасини ҳеч бир одам йўқ деб, инкор эта олмайди. Мутавотир хабар ҳам худди шу кабидир. Шунинг учун мутавотир ҳадисларнинг барчаси мақбул бўлиб, бу ҳақида баҳс қилишга ҳожат йўқ. Мутавотир хабар икки қисмга бўлинади: Лафзий мутавотир – лафзи ҳам, маъноси ҳам мутавотир бўлган ҳадис. Мисол учун: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, ўзига дўзахдан бир ўрин тайёрлайверсин», деган ҳадислари етмишдан ортиқ саҳоба розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинган ва бошқа табақаларда ҳам шу каби кўпчилик ривоят қилган. Маънавий мутавотир – лафзи эмас, фақат маъносигина мутавотир бўлган ҳадис. Мисол учун: дуода қўлни кўтариш борасида юзга яқин ҳадис бўлиб, уларнинг барида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода қўлларини кўтарганлари келтирилган, лекин унинг ҳолати ҳар хил. Улардаги ҳар бир ҳолар мутавотир эмас. Ҳадислар ўртасидаги боғлиқлик дуо вақтида қўлни кўтариш бўлиб, ҳамма кўринишлари эътиборидан мутавотирдир. Ҳавз ҳақидаги ҳадис, маҳсига масҳ тортиш ҳақидаги ҳадис, намозда икки қўлни кўтариш ҳақидаги ҳадис ва шу каби мутавотир ҳадислар кўп бўлишига қарамай, оҳод ҳадислар жуда кўп эканлиги боис, оҳодга нисбатан мутавотир ҳадисларанчагина оздир. Мутавотир ҳадислар борасида тасниф қилинган энг машҳур китоблар: Имом Суютий роҳматуллоҳи алайҳнинг :«ал-Азҳарул мутанасиро фил ахбарил мутаватиро» китоблари. Бу китоб бобларга тартиблангандир. Имом суютий роҳматуллоҳи алайҳнинг: «Қотфул азҳар» китоблари. Бу китоб юқоридаги китобнинг талҳийси (қисқартмаси)дир. Муҳаммад ибни Жаъфар Каттоний роҳматуллоҳи алайҳнинг:«Назмул мутанасир минал ҳадисил мутаватир» китоблари. Аллоҳ таоло барчамизга ҳадис илмини ўрганиш ва унга амал қилишга тавфиқ берсин. «Тайсири мусталаҳул ҳадис» китоби асосида 3-курс талабаси Нуриддин Турғунбоев 762

Ўқув курсларига ҳужжат топширишга шошилинг!

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йилнинг 2 январидан бошлаб “Араб тили” фани бўйича пуллик ўқув курслари ўз ишини бошлайди. Шу муносабат билан бугун 25 декабрь куни мазкур ўқув курсларига ҳужжатлар қабул қилиш ишлари бошланди. Қабул жараёнлари 27 декабрь кунига қадар давом этиб, тингловчилардан ўқув курсларида ўқиши учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: – ректор номига ариза; – соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл); – паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); – 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидан маълумотнома; Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг қуйидаги +99871 227-23-47 ёки +99871 227-42-37 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, “Араб тили” фани бўйича ўқув курслари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида жойлашган Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги яна 10 та таълим муассасаларида ҳам ташкил этилган. Администратор 311

Куфр сўзининг қандай маънолари бор?

Куфр сўзи луғатда “бекитиш” ва “тўсиш” маъноларини англатади. Шу маънода барча моддий ва маънавий нарсаларни тўсишга нисбатан араб тилида куфр сўзи ишлатилади. Куфр сўзи Қуръони каримда бир қанча маъноларда келган: “Бекитиш” маъносида: كَمَثَلِ غَيْثٍ أَعْجَبَ الْكُفَّارَ نَبَاتُهُ  “У худди ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир” (Ҳадид сураси, 20-оят). Ушбу оятдагиالْكُفَّارَ  (кофирлар) калимаси “тупроққа уруғни бекитувчилар” яъни деҳқонлар маъносида келган. “Ношукрлик қилиш” маъносида: لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِنْ كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ “Қасамки, (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим сураси, 7-оят). Ушбу оятдаги كَفَرْتُمْ сўзи  (куфр келтирсангиз) сўзи “ношукрлик қилсангиз” маъносида келган. “Инкор этиш” маъносида:  وَقَالُوا مَا هِيَ إِلَّا حَيَاتُنَا الدُّنْيَا نَمُوتُ وَنَحْيَا وَمَا يُهْلِكُنَا إِلَّا الدَّهْرُ “Ўзларига таниш зот (Муҳаммад) келганда, уни инкор этдилар” (Бақара сураси, 89-оят). Ушбу оятдаги كَفَرُوا  (куфр келтирдилар) сўзи билиб туриб инкор этдилар маъносида келган. Иймон қаршисидаги куфр маъносида, яъни иймон келтирмасдан кофир бўлиш маъносида: وَمَنْ يَكْفُرْ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا بَعِيدًا “Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ва охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, қаттиқ адашган бўлади” (Нисо сураси, 136-оят). Ушбу оятдаги يَكْفُرْ  (куфр келтирса) сўзи иймон келтирмаса маъносида келган. Ҳадиси шарифларда ҳам куфр сўзи бир қанча фарқли маъноларда келган: Шаҳодат калималарини узрсиз равишда айтмаслик маъносида: عَنْ اَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ اِنَّ رَسُولَ اللَّهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: « اُمِرْتُ اَنْ اُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَقُولُوا لَا اِلَهَ اِلاَّ اللَّهُ فَمَنْ قَالَ لَا اِلَهَ اِلاَّ اللَّهُ عَصَمَ مِنِّى مَالَهُ وَنَفْسَهُ اِلاَّ بِحَقِّهِ وَحِسَابُهُ عَلَى اللَّه». رَوَاهُ  مُسْلِمٌ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен “ла илаҳа иллаллоҳ” дегунларигача инсонларга қарши курашишга буюрилдим. Бас, кимки “ла илаҳа иллаллоҳ” деган бўлса, мендан молини ва жонини сақлаб қолибди, фақат бунинг (Исломнинг) ҳаққи бундан мустаснодир. Унинг ҳисоби Аллоҳга ҳаволадир”, дедилар”. Муслим ривоят қилган.                                                                                                      Ушбу ҳадисда шаҳодат калималарини айтмасликка бирор узри бўлмасдан туриб уларни айтмаган кишига дунёда мўминлик ҳукми берилмаслиги баён қилинган.  Инсон умри давомида бир марта “ла илаҳа иллаллоҳ”   дейиши унинг мўмин бўлишига кифоя қилади. Аммо ушбу шаҳодатини бузиб қўйювчи сўз ва амаллардан сақланиши шартдир. Мусулмонни кофирликда айблаш маъносида: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: « إِذَا قَالَ الرَّجُلُ لِأَخِيهِ يَا كَافِرُ فَقَدْ بَاءَ بِهِ أَحَدُهُمَا».  رَوَاهُ  الْبُخَارِيُّ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бир киши ўз мусулмон қардошига “эй кофир” деса, албатта улардан бири унга қайтади”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган.  Ушбу ҳадисда мусулмонни куфрда айблашда айтувчининг ўзини куфрга олиб бориш хавфи борлиги баён қилинган. Яъни бу гапни айтувчининг сўзи ёлғон бўлса, иймонни куфр деган бўлиб қолади. Мўминнинг иймонини куфр дейиш эса куфр бўлади. Ношукрлик қилиш маъносида: عَنْ جَابِرٍ عَنِ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: « مَنْ أُعْطِىَ عَطَاءً فَوَجَدَ فَلْيَجْزِ بِهِ وَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَلْيُثْنِ فَإِنَّ مَنْ أَثْنَى فَقَدْ شَكَرَ وَمَنْ كَتَمَ فَقَدْ كَفَرَ». رَوَاهُ التِرْمِذِيُّ. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимга бирор совға берилса имкони бўлса уни ҳам (совға билан) тақдирласин, кимнинг имкони бўлмаса раҳмат айтиб дуо қилсин. Албатта ким раҳмат айтиб дуо қилган бўлса уни тақдирлаган бўлади. Кимки...
1 2