islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 29, 2018

Day

Буюк йўлбошчимиз хотираси мангу барҳаёт

29 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш, мустақиллигимиз меъмори Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва унинг илмий меросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти 1-курс талабалари учун “Буюк йўлбошчимиз хотираси мангу барҳаёт” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тошкент ислом университети тарих фанлари кафедраси профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Аҳаджон Ҳасанов ўз маърузаси билан қатнашди. Мазкур тадбирда буюк давлат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди Ислом Каримовнинг бугунги авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш йўлидаги машаққатли меҳнатлари барчага ибрат ва намуна бўлиши кераклигини таъкидлади. Буюк йўлбошчимиз тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди. У инсон ўзининг серқирра ва сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. Тадбир давомида Ислом Каримовнинг бутун ҳаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлаган тақдимот намойиш этилди. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда.  Ў.Собиров, Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи 163

Институтимиз ўқитувчиси коллеж раҳбарияти томонидан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич  Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилмоқда. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчилари ҳам ушбу тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, 29 январь куни ўқувчи-ёшларда Ватанга бўлган муҳаббат ҳиссини янада юксалтириш, уларни келажакка бўлган ишончини кучайтириш ҳамда инсонпарварлик ва юксак ахлоқий руҳда тарбиялаш мақсадида Сергели политехника касб-ҳунар коллежида “Ислом Каримов Ўзбекистон тараққиётининг бош асосчиси” мавзусида ўтказилган тадбирда Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси А.Абдуллаев ўз маъзураси билан иштирок этди. Тадбирда И.Каримовнинг Ўзбекистон  мустақиллиги асосчиси экани  ҳамда жамиятимиз тинчлиги, юртимизи фаровонлиги ва мамлакатимизда амалга оширилган кўплаб ислолҳатларнинг бош сабабчиси экани таъкидланди. Тадбир сўнгида ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди ва коллеж директори томонидан А.Абдуллаевнинг тадбирдаги муносиб иштироки учун институт номига ташаккурнома тақдим этилди. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Ш.Чўлпонов 264