Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диний-маърифий нашри ҳисобланган “Ҳидоят” журналининг 2018 йилнинг 1-сонидан бошлаб “Болалар саҳифаси” рукни остида болалар учун сабоқлар берила бошланди. Бу ҳақда ЎМИнинг рамий сайти хабар бермоқда. Болалар учун сабоқлар улар тушунадиган лотин ёзувида берилмоқда. Ушбу сабоқларни кузатиб бориш ва “Ҳидоят” журналига обуна бўлишни истаганлар ўзлари яшаб турган ҳудуддаги масжидга мурожаат қилишлари мумкин. Эслатиб зтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диний-маърифий нашрлари “Ислом нури” газетаси учун бир йиллик обуна нархи 36 минг сўм ва “Ҳидоят” журнали учун эса 45 минг сўмни ташкил этади. Қуйида Аҳмад Муҳаммад томонидан тайёрланган “Табаррук каломлар” номли биринчи сабоқ билан танишишингиз мумкин. Ассалому алайкум, азиз нуридийдалар! Қани энди “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” деб чўкка тушиб ўтиринг-чи! Нега бундай деймиз, унинг маъносини биласизларми? Унинг маъноси: “Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман” демакдир. Ҳар бир мусулмон фарзанди нима иш қилса ҳам, хоҳ дарс ўқисин ё бирор ишни бошлаётган бўлсин, уйга кираётган ёки дастурхонга ўтириб овқатланаётган бўлсин, хоҳ уйқуга ётаётган ёки кийим кияётган бўлсин, албатта, ана шу сўзларни айтиши керак. “Бисмиллоҳ”сиз бошланган иш баракали бўлмайди. Биз мусулмонлар ҳатто “Бисмиллоҳ” айтилмай сўйилган ҳайвоннинг гўштини емаймиз. Бундан ташқари, сиз билиб олишингиз керак бўлган яна бир калима бор. У бундай айтилади: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”. Маъноси: “Аллоҳ даргоҳидан қувилган шайтоннинг ёвузлигидан паноҳ сўрайман” дегани. Қуръондан бир оят ўқисангиз ҳам, албатта, олдин анашу калимани айтиш керак. Қуръон ўқиш учун таҳорат қилиш зарур. Таҳорат қилиш унчалик қийин иш эмас. Олдин қўлларингизни уч марта ошиғи билан яхшилаб ювасиз, кейин оғизни уч марта сув билан чайқаб, бош ва кўрсаткич бармоқларингиз билан тишларни ишқайсиз, бурунга уч бор сув тортиб қоқасиз. Кейин юзингизни, пешонадан ияк остигача ва икки қулоқ орасини уч марта яхшилаб ювасиз. Сўнгра икки қўл билакларини тирсаклар билан қўшиб ювасиз, қўлингизни ҳўллаб бошингизга, қулоқларингизга ва бўйнингизга (сурасиз) масҳ қиласиз. Шундан сўнг оёқларни тўпиғи билан қўшиб, панжалар орасига бармоқ тиқиб яхшилаб ювасиз. Бу амалларни қилиш тартибини ота-онангиздан сўрасангиз, сизларга яхшилаб ўргатишади. Ҳозирча шулар етарли. Хайр, болажонлар! Администратор 384
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 30 декабрь куни мамлакатимизнинг бир гуруҳ илм-фан намояндалари, давлат ва жамоат ташкилотлари, Фанлар академияси аъзолари, етакчи олий таълим муассасалари ректорлари билан учрашган эди. Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, тижорат банклари раҳбарлари, Фанлар академияси аъзолари, етакчи олий ўқув юртлари ректорлари иштирок этган йиғилиш очиқ фикр алмашиш руҳида ўтганди. Давлат раҳбарининг илм-фан намоёндалари билан учрашиб улар билан дилдан суҳбат қуриши, уларнинг дардини тинглаши буюк аждодларимизнинг илму фанга ҳомийлик қилиш борасидаги анъаналарига мувофиқ бўлган эди ўшанда. Бинобарин, шариатимиз илм асосига қурилган. Шу боисдан аҳли илмларга исломий жамиятларда юксак шараф ва эҳтиромларга сазовор бўлиб келган. Олиму уламога эътибор сусайиб бошлаган кезларда эса тараққиёт ҳам тўхтаб қолган. Зотан, жамият олдида турган долзарб масалалар илм-фан воситасида ҳал этилади. Шу боисдан президентимиз ўша учрашувда мазкур соҳани ва олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг устувор вазифаларидан бўлади деб айтган эди. Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, академиклар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш сифатини оширишни рағбатлантириш мақсадида бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилганди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев суҳбат давомида халқимиз орасидан жаҳон илм-фани ва маданияти тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган хоразмийлар, бухорийлар, Мирзо Улуғбеклар чиққани, уларнинг ўз мактаби бўлгани, аммо бугун бу анъана тўхтаб қолганини афсус билан гапирган ва ана ўша шарафли аждодларимиз каби буюк олимларни етиштириб чиқариш зарурлигини таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, катта илмга мойиллик халқимизнинг қонида бор. Ахир иликда бўлса чиқади дейдилар-ку. Фақат ана шундай юксак салоҳиятли олимларни давлатимиз қўллаб турса, жамиятимиз хайрихоҳ бўлса – илм-фан билан шуғулланиш, янги кашфиёт ва ихтиролар қилиш игна билан қудуқ қазишдек машаққатли иш бўлса-да, улар ўзларини намоён этиши кўп кутдирмасдан амалда намоён бўлади. – Мамлакатимизда юқори салоҳиятга эга, жаҳон миқёсида эътироф этилган олимлар кўп. Улар ўз мактабларини яратиши, шогирдлар тарбиялаши лозим. Ёш авлодни салоҳиятли кадрлар этиб тарбиялашдаги биринчи босқич – мактаб таълимини тубдан такомиллаштириш, илмий кадрлар ва юксак малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш зарур. Бу йўлда ҳеч нарсани аямаймиз, – деган эди давлатимиз раҳбари. Президентимизнинг тавсияси ўлароқ илм-фанга эътибор қаратиш давлат сиёсати даражасида бўлгани ғоят қисқа фурсатда ўз самарасини кўрсатди. Ўзбекистонлик математик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти етакчи илмий ходими, физика-математика фанлари доктори, профессор Ўткир Розиқов 2018 йил 26 январь Бутунжаҳон фанлар академияси (TWAS) аъзоси этиб сайланди. Бутунжаҳон фанлар академияси – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият кўрсатувчи йирик халқаро илмий муассаса. Бугунги кунда мазкур нуфузли илмий тузилма сайёрамизнинг барча қатъаларидан минг нафардан зиёд етакчи олим, муҳандис ва ихтирочиларни бирлаштириб келмоқда. Яқинда ташкилотнинг янги аъзоларини аниқлаш бўйича барча ҳақиқий аъзолар иштирокида ўтказилган сайловда ўзбек олими Ўткир Розиқов ана шундай юксак шарафга муносиб топилди. Унда илмий тузилма таркибига дунёнинг 24 мамлакатидан 55 нафар янги аъзо сайланди. Ўткир Розиқов Марказий Осиёдан янги сайланган икки олимнинг биридир. Бугунга қадар Ўзбекистон олимларидан тўрттаси (Аюпов Ш.А. – 2003 йилда, Абдурахмонов И.Й.- 2014 йилда, Ганиев Р.А. – 2008 йилда, Розиков Ў.А. – 2018 йилда) TWASнинг ҳақиқий аъзолари сифатида сайланган. Энг мураккаб фан соҳаси бўйича Бутунжаҳон фанлар академияси академиги этиб сайланган Ў.Розиқов 200 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Унинг илмий ишлари дунёдаги энг...