islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 10, 2018

Day

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: совун саноати

Албатта, Аллоҳ гўзал зотдир. У гўзалликни яхши кўради”. (Имом Муслим ривояти) Мусулмонлар ҳақиқий пок бўлишни истардилар. Фақат сув билан тозаланиш уларга кифоя қилмасди. Натижада биз ҳозирда кенг фойдаланадиган совун пайдо бўлди. Совунни тайёрлаш учун: зайтун ёғига калий моддасини аралаштириб қайнатилган. Ҳосил бўлган аралашмани то қотгунига қадар қўйилган. Тайёр бўлган совун тозалик воситасига айланган. Яқинда XIII асрга тегишли қўлёзма топилди. Бу қўлёзма ўша даврдаги совун ишлаб чиқаришнинг бир неча йўлларини батафсил ўз ичига олган. Мисол тариқасида, ўша қўлёзмадаги совун тайёрлаш билан боғлиқ “кунжит ёғидан бироз олиб унга калий моддасини аралаштиргин ва қайнатгин. Ҳосил бўлган қоришмани қолибларга қўйгин. Қуругандан кейин совунга айланади” каби сўзларни келтириш мумкин. Совун Европага салбчиларнинг қайтиши орқали етиб борди. Шундай бўлсада кенг тарқалмади. XVIII асрнинг бошига келиб, совун муҳим саноат маҳсулотилардан бирига айланди. Бошида тиббиёт учун ишлатилган совуннинг кейинчалик ҳушбўй ҳидли, рангли турлари пайдо бўлди. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан Тошкент Ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси 183

Қуръон мусобақасига “Payme” тизими орқали ҳомийлик қилиш имконияти пайдо бўлди

Ўлкамизда бошланган қорилар мусобақаси халқимизга интиқлик билан кутилган қувончу шодликларни олиб келди. Қориларимиз орасидаги мутлақ ғолибларни тақдирлаш ва барча қори иштирокчиларга эсдалик совғалари топшириш ишлари диний идора, жойлардаги вакиллик ва ҳомийлар томонидан амалга ошириб келинмоқда. Қориларни қўшимча равишда тақдирлашни истаган, фарзанду аржумандлари ҳам дунёда мана шундай кўзни қувонтирадиган, охиратда эса ота-онасига тож кийдирадиган қорию қурролар бўлишини ният қилган узоқ-яқиндаги саховатпеша кишилар ҳомийлик қилиш таклифи билан чиқишмоқда. Хабарингиз бор, ҳомийлик қилиш истагини билдирган ҳимматли инсонлар учун “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси” ташкилий ҳайъати томонидан махсус ҳисоб рақами очилган эди. Бироқ, бу банкка бориш ва ортиқча оворагарчиликни туғдиргани учун, барчага қулай бўлган “Payme” тизими орқали тўловни амалга ошириш хизмати ишга туширилди. Энди, хайру саховатлар қилишни хоҳлаган юртдошларимиз махсус ҳисоб рақамга осонгина мурувват қилишлари мумкин.  Телефон орқали кирганда:   Компютер орқали кирганда: Мурожаат учун телефонлар: 8-371-240-04-75, +99899-819-55-77 ЎМИ Матбуот хизмати   152