islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 19, 2018

Day

Бугунги баҳсларда институтдан 10 нафар қория талабалар иштирок этади

Айни соатларда “Наврўз” кошонасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” нинг Республика босқичига йўлланма олиш учун аёл-қизлар ўртасида баҳслар бўлиб ўтмоқда. Ушбу кўрик-танловда Тошкент ислом институтидан қуйидаги қориялар ўзаро мусобақалашадилар: “Ҳифз” йўналиши бўйича:  Абдуллаева Фотима (1-курс) Акбарова Хавасхон (3-курс) Нажмиддинова Робия (3-курс) Сайдуллаева Назокат (4-курс) “Тиловат” йўналиши бўйича:  Боқиева Хабиба (1-курс) Мираҳматова Ҳуснора (1-курс) Баходирова Маҳлиёхон (1-курс) Сайдалиева Муфоззала (1-курс) Эркинжонова Нодирахон (2-курс) Самандарова Дилфуза (3-курс) Мусобақа натижаларини баҳслар якунида маълум қиламиз. Эслатиб ўтамиз, кеча эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақада институтдан 20 нафар қори иштирок этди. Қизғин кечган беллашув якунларига кўра энг юқори балл тўплаб кейинги босқичга чиққан талабалар номи маълум бўлди. 255

Республика босқичига чиққан қори талабалар номи маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек, 18 март куни “Наврўз” кошонасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Пойтахт туманлари ўртасида ўтказилган аввалги босқичда ғолиб бўлган қорилар баҳсидан сўнг Тошкент ислом институти қори талабалари ўртасида ўзаро мусобақа ўтказилди. Файзуллоҳ қори Иззатуллаев Муҳаммад Ҳожимирзо қори Сайдалиев Муҳаммадали қори Ҳайитбоев Улуғбек қори Ҳасанов Туйғун Иброҳим қори Муҳаммад Содиқ қори Ҳакимуллаев Йўлдош қори Нуриддинов Сирожиддин қори Ҳабибуллаев Мусахон қори Мансуров Зикирё қори Бобораҳимов Сайфуллоҳ қори Муҳаммадсолиев Ҳамидуллоҳ қори Нажмиддинов Исмоилхон қори Жаҳонгиров Муҳаммад Юсуф қори Абдураҳмонов Жўрабой қори Султонқулов Муҳаммадносирхон қори Абдувосиев Шукруллоҳ қори Қурбонов Саидаъло қори Бузрукхонов Тошкент ислом институти ва институтнинг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси номидан 10 тадан, жами 20 нафар қорилар “Ҳифз” ва “Тиловат” йўналиши бўйича беллашдилар. Баҳслар якунларига кўра, қуйидаги натижалар қайд этилиб, ғолиблар номи маълум бўлди: Тошкент ислом институтидан “Ҳифз” йўналиши бўйича: Йўлдошбой Нуриддинов Зуҳриддин Ҳусниддинов Муҳаммад Содиқ Ҳакимуллаев Тошкент ислом институтидан “Тиловат” йўналиши бўйича: Муҳаммад Юсуф Абдураҳмонов Сайфуллоҳ Муҳаммадсолиев Шукруллоҳ Қурбонов   Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасидан “Ҳифз” йўналиши бўйича: Муҳаммад Ҳожимирзо Сайдалиев Муҳаммадали Ҳайитбоев Файзуллоҳ Иззатуллаев Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасидан “Тиловат” йўналиши бўйича: Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов Сайдаъло Бузрукхонов Муҳаммадносир Абдувосиев Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шундай қилиб, “Ҳифз” йўналиши бўйича Тошкент ислом институтидан Йўлдошбой Нуриддинов ва “Таҳфизул Қуръон” кафедрасидан Муҳаммад Ҳожимирзо Сайдалиев,  “Тиловат” йўналиши бўйича эса Тошкент ислом институтидан Муҳаммад Юсуф Абдураҳмонов ва “Таҳфизул Қуръон” кафедрасидан Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичида иштирок этадилар. 246