Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб базавий лавозим маошлари миқдорларини табақалаштирилган ҳолда: олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг – ўртача 25 фоизга ва стажер-ўқитувчи ҳамда фан доктори илмий даражасига эга профессор иш ҳақининг миқдорлари ўртасидаги тафовутни икки бараваргача ошириш; илмий-тадқиқот муассасаларининг фундаментал, амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурларини амалга ошириш ва инновация ишларида иштирок этаётган илмий ходимларининг – ўртача 25 фоизга ва стажёр-тадқиқотчи ҳамда фан доктори илмий даражасига ва профессор илмий унвонига эга бош илмий ходим иш ҳақининг миқдорлари ўртасидаги тафовутни икки бараваргача ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. 2. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб: базавий докторантурада таълим олаётган шахсларга – илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) кичик илмий ходимнинг лавозим маоши базавий миқдорларига тенглаштирилган стипендиялар; докторантурада таълим олаётган шахсларга – фан номзоди (ёки фалсафа доктори (PhD) даражасига ва хорижий давлатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) илмий даражасига ёки илмий унвонга эга бўлган етакчи илмий ходимнинг лавозим маоши базавий миқдорларига тенглаштирилган стипендиялар тўланади. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 1 июлгача: олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари, шунингдек, бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошларини; илмий-тадқиқот муассасаларининг фундаментал, амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурлари лойиҳаларини амалга ошириш ва инновация ишларида иштирок этаётган илмий ҳамда раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошларини ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда бюджет маблағлари ҳисобидан қайта кўриб чиқсин. 4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин. 5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ Тошкент шаҳри, 2018 йил 5 апрель * * * Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига Ш А Р Ҳ Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда таълим ва илм-фан тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ҳамда изчил ишлар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий устувор вазифалари билан бирга ижтимоий-иқтисодий ва соҳа тармоқларини жадал ривожлантиришга қодир бўлган янги, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун зарур бўлган шароитларни таъминлаш мақсадига мувофиқ кўзланган марраларга эришишнинг жадаллаштирилишига олиб келди. Бироқ, айни вақтда республиканинг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидаги илмий ҳамда илмий-педагогик кадрларнинг салоҳияти паст даражада қолиб кетмоқда. Илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлган олий малакали илмий ва илмий-педогогик кадрларнинг мазкур жараёнлардаги улуши тинимсиз пасайиб бораяпти. Кўп ҳолларда бу вазият илмий ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий унвон ёки илмий даражалар олишга бўлган уриниши сўнгги йиллар давомида моддий манфаатдорлик оқибатида пасайиб кетишига...
5 апрель куни Республикада фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимлари, имом-хатиблар ва диний таълим муассасалари ўқитувчилари учун “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва Ислом дини маърифатини тарқатишда диний соҳа ходимларининг ўрни” номли илмий-ўқув семинари илк маротаба видео-конференция кўринишида ўтказилди. Тадбир Одилхон қори Исмоиловнинг Қуръони карим тиловати ҳамда Муфтий ҳазратларининг дуолари билан бошланди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматулло Иброҳимов, Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Тоҳир Малик, Ўзбекистон Ислом академияси профессори Умарали Норматов, Ўзбекистон Ислом академияси кафедра мудири Хуршид Дўстмуҳаммадлар сўзга чиқдилар. ЎМИ Матбуот хизмати 353