islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 9, 2018

Day

“Олтин силсила” кўрсатувининг навбатдаги сонида ТИИ ўқитувчиси Муҳаммадхон Сирожиддинов иштирок этди

Тўққиз буюк муҳаддиснинг китобларидан ўрин олган ҳадиси шарифларга кенг шарҳлар бериладиган “Олтин силсила” кўрсатувининг навбатдаги сони 5 апрель куни эфирга узатилди. Мазкур кўрсатувни “Ҳилол нашр” мажмуаси раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ олиб боради. Дастурда Имом Бухорий ҳазратларининг “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” асарида айтилган “Дин насиҳатдир…” ҳадиси шарҳланган. 285

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” якуний босқич иштирокчилари учун ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди

7-8 апрель куни “Шайх Зайниддин” жоме масжиди мажлислар залида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” Республика босқичига йўлланма олган “Тиловат” ва “Ҳифз” йўналишлари бўйича иштирокчилар учун ўқув-тренинг машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда ЎМИнинг @muslimuzportal телеграм канали хабар бермоқда. Мусобақанинг ташкилий ҳайъат раиси А.Матқулов бошчилигидаги мазкур ўқув-тренинг машғулотларида иштирокчиларга мусобақанинг регламенти, тартиб-қоидалари ва муҳим жиҳатлари борасида зарурий кўрсатмалар берилди. Анжуманни Одилхон Юнусхон ўғли очиб берди ва иштирокчиларни қутлаб, уларга муваффақият тилади!  Машғулот соат 8:30 да бошланди. Дастлаб, Ҳасанхон қори Абдулмажидов ва Шуҳрат Қаюмов кириш сўзи қилдилар. Шунингдек, улардан овоз ва тараннум борасида тавсиялар тингланди ҳамда устоз Зоҳиджон қори Азимбоев дуо қилиб бердилар. Иккинчи жуфтлик машғулотда Ҳасанхон қори Абдулмажидов ва Валихон қори Азимбоев мусобақа баҳолаш мезони ҳақида маълумотлар ва тажвид илми борасида зарур тавсиялар бердилар. Учинчи жуфтликда Жасурбек қори Қулбоев мақомот илми ва мусобақа жараёнида унга эътибор қаратиш ҳақида сўз юритди. Якуний тўртинчи жуфтликдаги машғулотда Абдулҳаким қори Матқулов мусобақа ташкилий ишларига оид масалалар билан таништирди. Дарсдан сўнг олинган назарий билимлар юзасидан амалий машғулотлар ҳам ўтказилди ва иштирокчиларга керакли маслаҳатлар берилди. Икки кунлик ўқув тренинг машғулотида қатнашган иштирокчилар мазкур дарслардан кўп манфаат олганликлари ва ундаги тавсиялар келгусида ҳам кўп асқотишини мамнуният билан қайта-қайта таъкидладилар. Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг  республика босқичида қорилардан “Ҳифз” йўналиши бўйича Тошкент ислом институтидан Йўлдошбой Нуриддинов ва “Таҳфизул Қуръон” кафедрасидан Муҳаммад Ҳожимирзо Сайдалиев,  “Тиловат” йўналиши бўйича эса Тошкент ислом институтидан Муҳаммад Юсуф Абдураҳмонов ва “Таҳфизул Қуръон” кафедрасидан Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов ҳамда қориялардан “Ҳифз” йўналиши бўйича Нажмиддинова Робия ва “Тиловат” йўналиши бўйича эса, Саъдуллаева Муфаззала иштирок этадилар. 256
1 2