Аввал хабар берганимиздек, Жазоирнинг “El Djazairia One” телеканали Рамазон ойи давомида Ўзбекистон ҳақидаги кўрсатувларни намойиш қилиш учун теледастурнинг 3-сонини “Ҳазрати имом” мажмуасида суратга олган эди. Эфирга узатилган кўрсатувнинг мазкур сонида, бошловчи дастлаб, Абу Бакр Қаффол Шоший ҳазратлари, ул зотнинг илмий мероси ҳақида таништиради. Сўнгра Тошкент ислом институтида бўлиб, олий маъҳад фаолияти тўғрисида институт проректори Ж.Мелиқўзиевдан маълумот олгач, Ўзбекистон Қуръон мусобақаси мутлақ ғолиби Йўлдош қори Иброҳимов билан суҳбат уюштиради. http://vakillik.uz 348
Дунёнинг олти қитъасида истиқомат қилаётган мусулмонлар шу кунларда муборак Рамазон ойининг рўза ибодатини бажаришга киришган. Эрта тонгдан кун ботгунга қадар давом этадиган рўзадорлик вақти дунёнинг турли мамлакатларида турличадир. Khaleejtimes нашри маълумотига кўра, шу кунларда дунё бўйича рўзадорлик қарийб 21 соатдан 11 соатгача бўлган вақтни ташкил этмоқда. Бир ой давомида оғиз ёпиқ бўладиган вақт узайиб бориши баробарида шу кунларда Исландияда рўзадорлик вақти 20 соат 17 дақиқани (соат 02:27 дан 22:44 гача) ташкил этмоқда. Финляндия ва Гренландияда рўзадорлик вақти 19 соат 25 ва 19 соат 21 дақиқани ташкил қилмоқда. Нашрга кўра, бу йилги Рамазон ойида рўзадорлик вақти энг қисқа бўлган мамлакат Чилидир. Шу кунларда Чили мусулмонларининг рўзадорлик вақти 10 соат 33 дақиқадан иборат. Исландия билан солиштирганда бу 10 соат 44 дақиқага қисқа. Шунингдек, рўза тутиш 12 соатдан кам бўлган бошқа давлатлар Янги Зелландия (11 соат 35 дақиқа) ва Жанубий Африка Республикасидир (11 соат 47 дақиқа). Бразилия ва австралиялик мусулмонлар эса 11 соат 59 дақиқадан рўза тутмоқда. Бирлашган Араб Амирликларида мусулмонлар 14 соат 52 дақиқада ифторлик қилмоқда. Ўзбекистонда эса рўзадорлик вақти 16 соат беш дақиқани ташкил этмоқда. Mehrob.uz 337