islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 28, 2018

Day

Саломатлик – туман бойлик

Тошкент ислом институтида “Стандарт диагностика” маркази уролог шифокори А.Собиров институт талабаларига “Шамоллашни олдини олиш йўллари” мавзусида давра суҳбати ўтказди ва талабаларга керакли тавсияларни берди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров 243

Рамазон шукуҳи

Муборак рамазон ойи муносабати билан 25 май куни Тошкент ислом институтининг 1“З”-курс талаба қизлари иштирокида, “Рамазон шукуҳи” мавзусида  мураббийлик соати ташкил этилди. Унга институтнинг Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори У.Ходжаев таклиф этилди. Устоз талаба қизлар билан рамазон ойи шарофати билан ўқув дарсларини бошланиш вақти кечиктирилгани, институт раҳбарияти томонидан талабаларга енгиллик яратиш мақсад қилинганлигини эълон қилди. Яратилган шароитларни қадрига етиб, ўқув йилини муваффақиятли тамомлаш лозимлигини уқтириб ўтди. Шунингдек, институт раҳбарияти ва талабалари ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилиб, таклиф ва тавсиялар баён этилди. Талаба қизларнинг илтимослари тингланди ва муаммолар тез кунда ўз ечимини топиши назорат қилинадиган бўлди. ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 192

Фахрийлар қорилар ардоғида

9-май-“Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда “Рамазон ойи” муносабати билан ТИИ манавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев ва “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов бошчилигида ЎМИ фахрий ходими Мирза Абдулло ҳожи домланинг зиёратига бориб, ҳолидан хабар олинди. Узоқ йиллар дин соҳасида самарали меҳнат қилиб, мамлакатимизда диннинг ривожида ўзининг муносиб ҳиссаси учун устоз Мирза Абдулло ҳожи домлага иститут номидан ташаккурнома ва ошхона идишлар жамланмаси ҳадя қилинди. Манавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров 336
1 2 3