islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 28, 2018

Day

Рамазон туҳфаси

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифида бир рўзадор одамга ифторлик қилиб берган киши гуноҳларидан фориғ бўлиши, ўзини дўзах ўтидан халос қилиши ва рўза тутган одам билан баробар савобга эга бўлиши айтилган. Аллоҳ таоло рўзадорнинг оғзини бир қултум сув билан ёки бир дона хурмо билан ёхуд бир ҳўплам сут билан очган бандага улуғ мукофотлар ваъда қилган. Муборак рамазон ойининг иккинчи ўн кунлиги, яъни мағфират кунларида Тошкент ислом институти раҳбарияти томонидан маъҳаднинг аёл устоз – ходим ва талаба қизлари учун ифторлик дастурхони ёзилди. Ифторлик маросими аввалида институт раҳбарияти жумладан ТИИ ректори У.Ғафуров ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиевлар ташриф буюриб, йиғилганларни рамазони шариф ойи билан муракбод этиб, рамазон туҳфаси ўлароқ барча аёл устоз – ходим ва талаба қизларга раҳбарият томонидан китоблар ҳадя қилинди. Ифторлик кўтаринки, байрамона тарзда Қуръон карим тиловати ва гўзал дуо билан якун топди. ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 373

Бухорий авлодлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаш, эъзозлаш, ҳар  сафар номлари тилга олиниб, ҳадислари айтилганда, суннатлари ва сийратлари эшитилганда, аҳли байтлари, зурриётлари ва саҳобалари зикр қилинганда мусулмон киши ўз қалбида у зотга нисбатан ҳурмат-эҳтиром туйғусини ҳис этади. Айниқса, ушбу амалларни банда муборак рамазон ойида кўпайтирса янада чуқур маъно касб этади, зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмаларига бўйсуниб, зоҳиран ва ботинан қабул қилиш мўмин-мусулмоннинг иймони гўзаллигини намойиш қилади. Жорий йилнинг 26 май куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида ҳадис мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 1 “В” ва “З” гуруҳлари ўзаро беллашдилар. Беллашувда ўқув ишлари бўйича проректор У.Ходжаев, “Диний фанлар кафедраси” ўқитувчилари Б.Ғиёсов ва М.Жангировлардан иборат ҳайъат аъзолари талаба қизларни билим беллашувида муносиб баҳолаб бордилар. Мусобақа якунига кўра, 1 “В” гуруҳ талаба қизлари 1-ўринни ҳамда 1 “З” гуруҳ талаба қизлари 2-ўринни қўлга киритдилар. Мусобақа рамазони шариф ойида бўлиб ўтганлиги тадбирга янада кўрк бағишлади. ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 194

Мадина мусҳафининг ўзига хос хусусиятлари

1984 йили Саудия Арабистонининг Мадинаи мунаввара шаҳрида “Қирол Фаҳд ибн Абдулазиз Ол Сауд” Мусҳаф матбааси ташкил этилган. Мана 33 йилдирки матбаада Қуръони карим асосан Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига асосан чоп этиб келинмоқда. Ушбу Мусҳаф хаттот Усмон Тоҳо томонидан ёзилган намуна асосида тайёрланган бўлиб, асосий хусусияти унда ҳар бир бетнинг охирида оят тугашидадир. Бундан илгари Қуръони Каримни ёзишдаги услуб, калималарни кетма-кетлиги билан то (мусҳаф) охирига қадар ёзиб борилар эди. Қуръони Карим оятларини ёзишни маҳоратли бир хаттот амалга оширар эди. Мана шундай услубда ёзилган мусҳафлардан бири “Ҳаддод” номи билан машҳур бўлган Хаттот Мабда Муҳаммадсаид Иброҳимнинг “Мусҳафул Азҳар” ёки “Мусҳафул Ҳарамайн” деб номланган мусҳафи бўлиб, хаттот бунда (қуръоний) калималарни мусҳафнинг бошидан то Нос сурасининг охиригача кетма-кетлик билан ёзиб борган. Шунда мусҳаф 522 саҳифа бўлган. Усмон Тоҳо кўп меҳнатлари натижасида Қуръоннинг ҳар бир жузига боблар қўйиб, ҳар бир жузни (порани) 20 саҳифа қилди. Мусҳаф 600 саҳифа бўлган эди, лекин Фотиҳа ва Бақара сурасининг биринчи бетига чиройли шакл бериш учун икки бет, охирги жузда (порада) “Бисмиллаҳ…” билан сураларнинг ажратилиши кўп бўлгани учун яна икки бет қўшилиб, жами 604 саҳифа бўлди. Бундан ташқари, Усмон Тоҳо мусъҳафнинг ҳар бир саҳифасини оят билан бошлаб, оят билан тугатди. Бу ҳам Усмон Тоҳонинг ўзига хос услубларидан биридир. Мусъҳафни ёзишда эътибор берилган нарсалардан бири оят ва саҳифаларга рақамлар қўйиб, ҳар бир саҳифа 15 қатор ва (70 х 100) ҳажмда бўлишидир. Усмон Тоҳонинг мана шундай машаққатли меҳнатлари ва мусҳаф ёзишдаги янгича услублари натижасида “Мадина мусҳафи” Ислом оламида кенг тарқалди[1]. Ҳозирда мазкур матбаа томонидан бир йилда 10 миллиондан ортиқ мусҳаф чоп этилиб, ислом оламида Ҳафс ривояти бўйича ўқиш услуби тарихда мисли кўрилмаган тарзда тарқалмоқда[2]. [1] Мусҳафи Мадина ахборот сайтининг хабарларидан [2] “Қуръон ва қуръоншунослик” Муаллифлар жамоаси. Қўлёзма ҳуқуқида. 217-бет. Тошкент ислом институти битирувчиси Ахатова Робия 446

Фаришталарнинг сифатлари қандай?

الملائكة калимаси ملك нинг кўплиги бўлиб, аслида  مَلْأَكٌ калимасидан олинган. У хабарни, рисолатни етказгани учун малак деб номланган[1]. Улар Аллоҳ таолога исён қилмайдиган, инсонлар нафас олишдан чармаганлари сингари улар тоат-ибодатдан чарчамайдиган “банда”лардир. Улар эркаклик билан ҳам аёллик билан ҳам васф қилинмайдилар. Уларнинг жисмлари нурдан яралган бўлиб турли шаклларга кириш салоҳиятига эгадирлар. Улар мазкур имтиёзлардан ташқари кўплаб фазилатлар берилган зотлардир[2]. Шайх Жамолуддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Саид роҳматуллоҳи алайҳ “Усулуддин-дин” асарларида айтадилар: Фаришта алайҳиссаломларнинг баъзилари баъзиларидан афзалдирлар. Уларнинг энг афзаллари тўрттадир: Жаброил Микоил Исрофил Азроил Мана тўртта фариштанинг бошқа фаришталардан афзалликлари Қуръон ва Суннат билан собит бўлган.  Улар гуноҳ қилишдан маъсум бўлган (сақланган) бандалардир. Инсонлар ва жинлар маъсум эмаслар. Фақатгина набий алайҳиссаломлар маъсият қилишдан сақлангандирлар. Уларнинг ишлари тоат, масканлари самодир[3]. Уларнинг васфлари тўғрисида Абу-л-фазл Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғаффор ал-Ийжий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Ал-ақоид ал-азудийя” асарларида шундай дейдилар: و لله تعالى ملائكة لا يذكر و لا يؤنث ذو أجنحة مثنى و ثلث و رباع، منهم جبرئيل و ميكائيل و اسرافيل و عزرائيل عليهم السلام، لكلّ منهم مقام معلوم، لا يعصون الله ما امرهم و يفعلون ما يؤمرون Аллоҳ таолонинг фаришталари бор: улар эркак ҳам бўлмайди, аёл ҳам бўлмайди; улар иккитадан, учтадан ва тўрттадан қанотлар соҳибидирлар. Жаброил, Микоил, Исрофил ва Азроил алайҳимуссалом улардандир. Улардан ҳар бири учун маълум мақом бор, Аллоҳга амр қилган нарсасида осий бўлмайдилар, буюрилган нарсаларни қиладилар[4]. Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ан-Насафий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ақоидун Насафий”  асарида ҳам шундай дейилган: والملائكة عباد الله تعالى و العاملون بامره و لا يوصفون بذكورة و لا أنوثة Фаришталар Аллоҳ таолонинг бандаларидир, Унинг амрига амал қилгувчидирлар. Эркаклик ва аёллик ила васф қилинмайдилар[5]. Абул Муин Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муътамид ибн Муҳаммад ибн Макҳул Насафий раҳматуллоҳи алайҳ фаришталарнинг сифатлаб айтадилар: Фаришталар нурдан яралган. Агар биз уларни кўрсак, руҳимиз ва кўзимиз уларга қараб учиб кетади[6]. Ҳозирги замон илмий тажрибаларидан сўнг аён бўлдики, инсоннинг кўзи нур тезлигидан секинроқ ҳаракат қиладиган нарсаларнигина кўрар экан. Нур тезлигида (186 минг мил) ҳаракат қиладиган барча нарсаларни инсон кўриши асло мумкин эмас экан. удан яратилган фаришталарни ҳам инсонлар кўришга қодир эмаслар[7]. Фаришталардан қайси бири кофир бўлса, аҳли дўзахдан бўлади ва Иблис каби азобланади. Кофир бўлмай гуноҳкор бўлса, азоб берилади. Бунинг далили Ҳорут ва Морут қиссасидир. Ибодатли, имонлиси эса жаннат аҳлидан бўлади, лекин савоби йўқ[8]. Фаришталар инсонлардан фарқ қилади. Уларнинг ўз ихтиёрлари йўқ, улар доимо Аллоҳга итоат қиладилар, исён қилишга имконлари йўқ[9]. Фаришталарни тасдиқлаш ҳам фарз ҳисобланади. Имоннинг еттита шарти мавжуд. Фаришталарнинг борлигига иймон келтириш иймон рукнларидан биридир[10]. Қуръони каримда ҳам, ҳадиси шарифда ҳам фаришталарга иймон келтириш ҳақида жуда кўплаб хабарлар келган: آَمَنَ الرَّسُولُ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْهِ مِنْ رَبِّهِ وَالْمُؤْمِنُونَ كُلٌّ آَمَنَ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْ رُسُلِهِ وَقَالُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ Пайғамбар (Муҳаммад) ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага (оятларга) имон келтирди ва мўминлар ҳам. (Уларнинг) ҳар бири Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига бирортасини ажратмасдан (ҳаммасига) имон келтирди. «Эшитдик ва итоат этдик. Эй, Раббимиз, мағфиратингни (сўраймиз). Қайтишлик фақат Сенинг ҳузуринггадир», – дедилар[11]. عن أبي هريرة قال كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا بَارِزًا لِلنَّاسِ ، فَأَتَاهُ رَجُلٌ ، فَقَالَ...
1 2 3