islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 4, 2018

Day

15 дақиқа

«…15 … дақиқа… қолди» пичирлади бола лой йўлдан сирғалиб чопиб бораркан. Магазинга шошиб кириб ғижимланган пулни узатди. Сотувчи қиз менсимайгина пулни оларкан болани жеркиб берди: – «Нима бало, ахлатдан олдингми?» Бола бошини эгиб, аранг гапирди: – «Ахлат тозалаганим учун олдим». Уйга югуриб кирди, анчадан бери аёл кишининг изи тушмаган ҳовли ичкаридаги бемор каби болани мунғайибгина қаршилади. «Келдим….» деди бола ҳансираб. У пиёладаги сувга иссиққина нонни ботириб, бувасининг оғзига тутди. Бемор тамшана-тамшана кўзларини юмди. Бувасининг сўнгги ифторлиги эди бу. Дилбар Ражабова Манба: @VAQTQADRI телеграм канали 220

Вақф хайрия жамоат фонди биз кутган ташкилотми?

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича «Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилди. Фонд 10 май куни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Келинг, бугун ушбу фонд юзасидан фикр алмашсак. Фонднинг вазифаси нима, қандай қилиб молиялаштирилади, халқ учун қандай манфаатли томонлари бор каби саволларга соҳа вакили сифатида жавоб беришга ҳаракат қиламан. Вақф ўзи нима? «Вақф» сўзи луғатларда «тутиб туриш», «тўхтатиш» маъноларида келади. Вақфнинг шаръий таърифи борасида турли фикрлар билдирилган. «Вақф – нарсани Аллоҳ мулки ҳисобида сақлашдир». Яъни, вақф қилинган нарса вақф қилувчининг мулкидан чиқади ва Аллоҳ мулкига айланади. Вақф қилинган нарсадан келадиган фойда вақф қилувчи уни вақф этишда тайинлаган жиҳатга (масалан, талабалар, мусофирлар, камбағаллар каби) сарф қилинади ва савоби вақф қилувчига абадий бўлади. Вақф қилинган нарса сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос бўлмайди. Фонднинг асосий мулки вақфдан келган маблағларми? Фонднинг маблағлари 3 қисмга бўлинади. Яъни 1. Хайрия бўлими; 2. Вақф бўлими; 3; Закот, ушр, фитр ва фидя бўлими. Билишимиз керак-ки, ҳозирги кунда 3 та бўлимнинг ҳам алоҳида-алоҳида ҳисоб рақами мавжуд. Дейлик, бир киши закот учун фондга маблағ ўтказса, ўтказилган маблағ закот бўлимига тушади. Шу билан биргаликда шариатда айтилган ўринларга сарф қилиниши айтилмоқда. Умумий қилиб айтганда фонд фақатгина вақф мулкидан иборат эмас. Фонднинг асосий вазифалари нималардан иборат? Фондга келиб тушган маблағлар масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишлар учун сарфланади. Фондга маблағлар қай тартибда йиғилади? Биламизки, юқорида зикр қилинган хайрия турларининг ҳеч бири мажбурий солиқ тўловларига кирмайди. Балки ҳар бир мусулмон киши зиммасига фарз бўлган ёки саҳоват қилиш ўринларида ушбу маблағларни фондга ўтказиб беришлари мумкин. Ҳозирги вақтда фонд хайрия маблағларни одамлар қийинчиликсиз ўтказишлари учун электрон тўлов тизимларига уланмоқда. Шулардан бири Payme тўлов тизимидир. Аввалроқ фонднинг Payme тизимига улангани хабар берилди. Бу дегани сиз пластик карта орқали истасангиз закот, вақф ёки хайрия маблағларини фондга ўтказишингиз мумкин. Нима қилсак, фонд ривожланади? Биз қиладиган фақатгина бир иш қолди, у ҳам бўлса фондга ишониш ва молиявий ибодатларимизни фонд орқали амалга ошириш. Фонд нотижорат ташкилот. Бу дегани фондга келиб тушган ҳар қандай маблағ фақатгина хайрия қилинади. Шуни унутмаслик керак-ки, Президент Фармонида фондни ўта шаффоф бўлишлиги таъкидланган. Демак сизнинг маблағингиз шариатда кўрсатилган ўз ўрнига етказилиши фонд томонидан кафолатланади. Хулоса қилиб айтганда фондни ривожланиши учун ҳисса қўшайлик. Бир вақтлар хаёл қилиш қийин бўлган ишлар бугун қўлимизда турибди. Ҳисса қўшишимиз бу молиявий ибодатларимизни фонд орқали амалга оширишимиздир. Темурбек АДҲАМОВ, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабаси Манба: Azon.uz 241

Умавийлар даврида пул бирликлари

Тарихдан аввалги савдо-сотиқ мол айрбошлаш (бартер) усули орқали амалга оширлганидан хабардормиз. Ислом дини вужудга келган дастлабки еттинчи асрларда мусулмонларда танга-пул зарбхоналари йўқ эди. Шунингдек, Пайғамбар Муҳаммад алайиҳиссалом замонида Византия олтин динори ва Сосоний кумуш дирҳами амалда бўлган. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалиги вақтида тилло ломбига Румликларнинг нақшинкор сурат туширилган тангаларига ўхшаш доирасимон шаклда дирҳам зарб қилинди. Ҳамда четларига “Алҳамдулиллоҳ, Муҳаммад Росул Аллоҳ, Ла илаҳа илла Аллоҳ”, каби исломдаги улуғвор калималарни қўшиб қўйди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврига келиб, Сосоний кумуш дирҳамларига “Аллоҳу Акбар, Бисмиллаҳ”, каби иборалардан нақш сифатида фойдаланилди[1]. Кейинчалик уммавий халифаси Абдулмалик ибн Марвон (65-86 ҳ., 684-705 м.) ҳокимият тепасига келгач, Ироқ волийси Ҳажжож ибн Юсуфга ўша вақтдаги қўшни Византия ва Сосон каби давлатларга зарб қилишда тақлид қилмасдан, балки, фарқли равишда суратсиз, фақат “Ла илаҳа илла Аллоҳ”, деб ёзилган мустақил давлат белгисини ифодалайдиган, исломий танга зарбхоналари ташкил қилишга буйруқ берди. Бир дирҳам (қадимги кумуш танга=2,975гр, яъни 3гр)[2]ни вазнини 14 қийрот (карат=0,2125гр)га, бир динор(қадимги тилла танга=4,25гр)ни 20 қийротга тенг этиб белгилади. Ҳар ўн дирҳам эса етти мисқол (4,25гр)[3] этиб белгиланган. Ҳижрий 73, мелодий 692 йилда барча қўл остидаги фатҳ қилинган давлат ва шаҳарларга жорий қилди. Абдулмалик 77-ҳижрий йилга келиб, суратсиз, фақат ўз давлат раҳбатларидан бошқасини номи ёзилмаган, шунингдек Қуръон оятларидан бирор оят битилган, ислом эътиқодини ифодалайдиган тилло динорлар зарб қилишга буйруқ берди. Тилло динор тангани олд томони ўртасига: “Ла илаҳа илла Аллоҳ ваҳдаҳу, Лаа шарика лаҳ”-деб нақш қилинган бўлса, атрофига Фатҳ сурасининг 28-ояти ёзилган. Қуйидагича Аллоҳ таоло марҳамат қилади: هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَكَفَى بِاللَّهِ شَهِيدًا “У ўз пайғамбари (Муҳаммад)ни ҳидоят ва Ҳақ дин (Ислом) билан, у (дин)ни барча дин(лар)га ғолиб қилиши учун юборган зотдир. Аллоҳнинг ўзи (бунга) етарли гувоҳдир”. Динорнинг орқа томонига эса “Ихлос” сурасининг уч ояти битилган. قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ (Эй, Муҳаммад!) Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир. اللَّهُ الصَّمَدُ Аллоҳ Самад (эҳтиёжсиз, ҳожатбарор)дир. لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ У туғмаган ва туғилмаган ҳам. Айнан ислом динига оид сўзларни битилишига сабаб қилиб ўша вақтда Византия тилло динорларидан муомилада ишлатилгани учун Византия ҳукмдори Пайғамбар алайҳиссаломни ҳаққига ҳақорат сўзи ёзилган динорларни зарб қилдиргани, натижада Византия динорлари муомиладан чиқарилиб мустақил зарбхона ташкил қилишини келтиришади. Лекин уламолар ўша вақтда бу каби сўз ва оятларнинг тангаларга ёзилишини яхши ҳисобламай макруҳ дейишган. Шунингдек, ким султон зарбхонасидан бошқа жойда зарб қилса, таьқибга олиниб, қаттиқ жазо қўлланган. Алоҳида таъкидлаш керакки, бу мустақил зарбхоналар ташкил қилиниши, ўша вақтда халқнинг тумуш тарзи яхшиланишига, иқтисод ривожига ижобий таъсир қилган. Худди шу кўринишда фақат нақшинкор қилиб, Абдулмаликдан сўнг Валид ибн Абдуроҳман зарб қилдирди. Шу билан биргаликда, бу зарбхоналар кейинги давр тоҳирийлар, сомонийлар ва қорахонийлар каби бизнинг диёримиздаги давлатлар ташкил топишида, ички ва ташқи бозор иқтисодиётининг ривожи учун асос бўлиб хизмат қилди. Ҳатто кўпгина фиқҳий китоблардаги муомилот (олди-берди, савдо сотиқ)га тегишли қисмлари ва закот, ушрдан олинадиган ибодатга тегишли қанча миқдорда эканини белгилашлари, айнан хулофои рошидинлар ва умавийлар давридаги зарб қилинган тангалар орқали ҳисоб-китоб ва вазни бўйича бўлгани учун ҳам, бу борада янада чуқурроқ билишимиз керак бўлган энг муҳим маълумотлардан бири десак хато қилмаган бўламиз. Юқоридаги расмда кўрсатилган динор ва дирҳамлар умавийлардан то усмонийлар империясигача...
1 2