islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 11, 2018

Day

Боғийликка доир ҳукмлар

Боғийлик мавзуcини ўрганар эканмиз, мўтабар тўрт мазҳабда унга доир бир қанча масала ва ҳукмлар айтиб ўтилган. “Ал-Мавсуа ал-фиқҳия” китобида шундай дейилади: Боғийлик ҳаром иш бўлиб, уни қилганлар гуноҳкор бўлади. Лекин, иймондан чиқариб юбормайди.Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда боғийларни мўминлар деб атаган: “(Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) уришиб қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар!”, сўнг кетидан: “Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар” , -дея марҳамат қилган. Боғийлар билан уришиш ҳалол ва одамлар раҳбарга уларга қарши жангда ёрдам бериши вожиб. Агар ана шу жангда раҳбар томонда бўлган киши ҳалок бўлса, шаҳид саналади. Агар боғийлар Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, жангни тўхтатсалар, раҳбар ҳам жангни тўхтатади. رواه الحاكم قال النبي صلى الله عليه وسلم لابن مسعود: يابن مسعود أتدرى ما حكم الله فيمن بغى من هذه الامة قال ابن مسعود: الله ورسوله أعلم قال: حكم الله فيهم ألا يتبع مدبرهم ولا يقتل أسيرهم ولا يذفف على جريحهم “Имом Ҳоким ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга: Эй Ибн Масъуд! Бу умматдан боғийлик қилган кимсанинг ҳукми нима эканлигини биласанми? – деди. Шунда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Аллоҳ ва Расули билгувчидир, – деди”. Наби соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Бу борада Аллоҳнинг ҳукми, қочсалар ортидан қувилмаслиги, асрлари қатл қилинмаслиги, жароҳат олганлари ўлдирилмаслиги, -деб марҳамат қилдилар. Хулоса қилиб айтганда, боғийлик оғир жиноят бўлиб, ҳатто ана шу йўлда ҳалок бўлганларга жаноза намози ҳам ўқилмайди. Бундан мақсад жамият айниқса ёшларни ана шундай хатарли ишларни оқибатидан огоҳлантиришдир. Тошкент Ислом институти  4-курс талабаси Тожиддинов Нуруллоҳ 129

Кимлар боғий деб аталади?

Раҳбарга қарши чиққанлар куч қуввати бор мусулмонлардан иборат бир жамоат бўлиши керак. Агар улар аҳли зимма бўладиган бўлсалар, боғий эмас раҳбарга қарши чиққан ҳарбий (қурол кўтарган)лар ҳисобланади. Энди агар куч-қувватга ҳам эга бўлмай, уларнинг уруш қилишидан хавф қилинмаса, улар гарчи таъвиллари бор бўлса ҳам боғий ҳисобланмайди. Хато таъвил билан раҳбарни лавозимидан тушириб юбориш учун унга қарши чиққан бўлишлари керак. Агар таъвиллари ҳам бўлмай, раҳбарни бўшатишни ҳам талаб қилмай унга қарши чиққан бўлсалар, боғий эмас балки, йўлтўсарлар ҳисобланади. Иддоалари ноҳақ бўлиши керак. Агар ҳақ бўлса, (раҳбарни зулмидан қайтариш каби) бу ўринда улар боғий ҳисобланмайди. Балки, раҳбар зулмини тўхтатиши лозим. Борди-ю раҳбар уларга жабр қилмоқчи бўлса, одамларнинг раҳбарга ёрдам бериши жоиз эмас. Чунки, бунда зулмга ёрдамлашиш бор. Аммо, раҳбарга қарши чиққан тоифага ҳам ёрдам бермайди. Негаки, бунда фитнанинг ёйилиб кетиши хавфи бор. Зеро, Аллоҳ таоло фитнани уйғотганларни лаънатлайди. Раҳбар энг аввало, ўзига қарши чиққан боғийларни тўғри йўлга даъват қилиши, итоат қилишларини сўраши лозим бўлади. Зора, эслатма уларга фойда бериб қолса! Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ояти каримада ислоҳни қитолдан олдинга қўйган. Хулоса қилиб айтганда раҳбар энг аввало жамиятни хавфсизлигини таъминлаши керак бўлади, зеро тинчлик энг муҳим нарсадир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади: “(Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб  қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар!” Тошкент Ислом институти  4-курс талабаси Тожиддинов Нуруллоҳ 279

«Катта Лангар Қуръони» қандай қилиб Россияга бориб қолган?

Халқаро конгрессдан лавҳа. Фото: Рустам Жабборов Россия фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институтида Ўзбекистонга оид нодир қўлёзмалар намойиш этилди Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида, асов Нева дарёси соҳилида Россия фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти жойлашган. Бу даргоҳда Ўзбекистондан келтирилган ёхуд ўзбек халқининг бой маданий меросига тааллуқли ўнлаб бебаҳо қўлёзмалар сақланади. Улардан бири милодий VIII асрда араб алифбосининг кўфий-ҳижозий хатида кўчирилган Қуръони карим нусхасидир. Қўлёзманинг бир нечта саҳифаси Ўзбекистонда, Қашқадарё вилоятида, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида сақланмоқда. Қолган саҳифалар қаерда экани айни пайтгача номаълумлигича қолаётир. Маълумотларга кўра бу китоб бир пайтлар Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги Катталангар қишлоғида, тасаввуфдаги ишқия тариқати шайхлари хонақоҳида сақланган. Шу боис ушбу қўлёзма илмий жамоатчилик орасида «Катта лангар Қуръони» номини олган. Китобнинг катта қисми – 81 саҳифаси қандай қилиб Россияга бориб қолгани ҳақида ҳам турли-туман тахминлар мавжуд. У Шарқ қўлёзмалари институтига ўтган асрнинг 30-йиллари охирида келтирилган. Кейинги йилларда бир қатор олимларнинг илмий изланишлари, замонавий текширувлар натижасида Ўзбекистон ва Россияда сақланаётган саҳифалар айнан битта қўлёзманинг таркибий қисмлари экани, улар чиндан ҳам бундан ўн уч аср муқаддам кўчирилгани аниқланди. Мутахассисларнинг фикрича, у Қуръони каримнинг ислом оламидаги энг қадимий ва мўътабар нусхаларидан бири ҳисобланади. 2017 йилда «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» лойиҳаси доирасида Европа технологиялари асосида «Катта Лангар Қуръони»нинг факсимиле нусхалари яратилди. Мазкур нусхалар ўтган вақт давомида мамлакатимиздаги бир қатор илмий ва диний муассасаларга тарқатилди. Ушбу нусхалардан бир нечтаси «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» иккинчи халқаро конгресси доирасида Санкт-Петербургга келтирилди. Улардан бири қўлёзманинг асл нусхаси сақланаётган Шарқ қўлёзмалари институтига совға қилинди. – Бир қарашда бу бироз ғалати туюлиши мумкин, — дейди лойиҳа раҳбари, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси Фирдавс Абдухолиқов. – Аввало бу ушбу нодир қўлёзмадан нусха олиш имконини берган институт раҳбариятидан миннатдорлигимиз ифодаси. Қолаверса, мазкур қўлёзмани тадқиқ қилмоқчи бўлган олим ва мутахассислар учун факсимиле нусхаси жуда қўл келади. Асл нусха эса институтнинг бебаҳо хазинаси сифатида дахлсизлигича қолиши лозим. Ўзбекистондан борган делегация аъзолари институтга Ўзбекистондаги маданий ёдгорликлар ва улардаги битиклар ҳақида ҳикоя қилувчи «Ўзбекистон обидаларидаги битиклар» китоб-альбомлар тўпламини ҳам туҳфа қилди. — Ўзбекистонга оид қўлёзмаларни ҳақиқий маънода институмизнинг фахри деб айта оламиз, – дейди Россия фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институти директори Ирина Попова. – Ўзбекистон ҳукумати ва илмий жамоатчилигининг ўз халқи маданий меросини тадқиқ этишга қаратилган ташабус ва ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Бизнинг институтимиз эшиклари ўзбекистонлик меҳмонлар, тадқиқотчилар, олимлар учун ҳамиша очиқ. Сиз билан ҳамкорлик қилишдан ҳамиша мамнуният ҳиссини туямиз. Санкт-Петербургда ўтаётган «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» иккинчи халқаро конгресси доирасида мазкур илмий даргоҳда «Шарқ қўлёзмалари институтида Шарқ китобат санъатининг нодир дурдоналари» номли кўргазма ҳам ташкил этилди. Кўргазма иштирокчиларига «Катта Лангар Қуръони»нинг асл нусхаси саҳифалари, Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», Алишер Навоийнинг «Куллиёт»и,  «Лисонут-тайр», «Вақфия» сингари асарлари, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон сингари шаҳарларимизда яратилган китобат санъатининг нодир намуналари намойиш этилди. Рустам Жабборов, Санкт-Петербург Манба: Xabar.uz  264
1 2