islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 16, 2018

Day

Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Қадрли ва муҳтарам ватандошлар! Сизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни меҳр-оқибат, эзгулик  ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Бу қутлуғ байрамда ҳаммамиз аввало шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз. Оила, маҳалла ва жамият аҳлига меҳр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик, сабру қаноат каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу байрамнинг маъно-мазмуни бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсатга  ғоят уйғун ва ҳамоҳанг эканини, ўйлайманки, шу саодатли дамларда ҳар биримиз чуқур ҳис этмоқдамиз. Айни вақтда муқаддас ислом динининг ана шундай буюк инсонпарварлик тамойилларини асраш, тарғиб этиш ҳозирги шиддатли замонда ўта долзарб вазифага айланиб бораётганини барчамиз яхши тушунамиз. Мамлакатимизда кейинги пайтда бу борада кўп ишлар қилинаётгани сизларга яхши маълум, албатта. Жумладан, улуғ алломаларимиз Имом Бухорий ва Имом Термизий номларидаги халқаро илмий марказлар, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилгани шу йўлдаги улкан қадамлар бўлди. Бугунги кунда бутун инсоният ҳаётига таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши жаҳолатга қарши – маърифат асосида курашиш, динимиз поклигини сақлаш бўйича мамлакатимиз томонидан нуфузли халқаро минбарлардан қатор амалий ташаббуслар илгари сурилмоқда. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деган ном билан махсус резолюция қабул қилиш ҳақида билдирган таклифимиз жаҳон миқёсида кенг қўллаб-қувватланмоқда. Шу улуғ айём кунларида узоқ ва яқин мусулмон мамлакатларнинг халқларини, барча дўстларимизни самимий қутлаб, уларга тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик тилашдан беҳад мамнунмиз. Муҳтарам юртдошлар! Ўзбекистонимиз янги тараққиёт босқичига қадам қўйиб, барча соҳаларда ўзгариш ва янгиланишлар кучайиб бораётгани, Рамазон ҳайити муносабати  билан юртимизда уч кунлик дам олиш эълон қилингани бу йилги байрамга алоҳида файз ва тароват бағишламоқда. Табаррук айём арафасида озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган бир гуруҳ шахсларни авф этиш тўғрисида фармон қабул қилингани халқимизга хос кечиримлилик, бағрикенглик ва меҳр-шафқат фазилатларининг яна бир яққол намоёни бўлди. Ҳеч шубҳасиз, бу ҳуқуқий ҳужжат жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, соғлом ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш, билиб-билмай нотўғри йўлга кирган инсонларни кечириш, уларни оиласи бағрига, тўлақонли ҳаётга қайтаришга қаратилган кенг кўламли ишларимизнинг узвий давомидир. Албатта, биз ўз диний қадриятларимизни улуғлаб, эъзозлаб яшар эканмиз, ҳозирги юксак технологиялар асрида мустаҳкам иймон-эътиқод билан бирга замонавий илм-фан, касб-ҳунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллаш, инновациялар соҳасидаги ютуқларни чуқур ўзлаштириш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш барқарор тараққиётга эришишнинг энг муҳим шарти эканини яхши тушунамиз. Муборак ҳадисларда айтилганидек, икки дунё саодатини ўйлаб яшаган инсон, халқ ҳеч қачон кам бўлмайди. Барчангизни муқаддас Рамазон ҳайити билан яна бир бор табриклайман. Эл-юртимизнинг шу муборак ойда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин! Жонажон Ватанимиз, хонадонларимизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин! Эзгу ишларимиз, интилишларимизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин! Шавкат Мирзиёев,  Ўзбекистон Республикаси Президенти 129

Ислом дини – эзгулик ва бағрикенглик ифодаси

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида “Истиқлол тиклаган қадриятлар: ислом дини эзгулик ва бағрикенглик ифодаси” мавзусида учрашув ва очиқ машғулот бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Республика маънавият ва маърифат маркази ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ушбу тадбирда ТИИ ректори У.Ғафуров, проректор Ж.Мелиқўзиев, “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси У.Ҳафизова, Талабалар кенгаши раиси Ҳ.Нурбаев ва бир гуруҳ талабалар фаол қатнашдилар. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин мамлакатимизда халқимизнинг азалий дини – исломга катта эътибор берила бошлади. Давлат ва дин ўртасидаги муносабатларнинг тамойиллари шаклланиб, дин эркинлигини таъминлашга қаратилган қонунлар қабул қилинди ва уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилди. Тадбир бошида Тошкент шаҳридаги “Ислом ота” жоме масжиди имом-хатиби Жасур домла Раупов Қуръон тиловат қилиб берди ва унинг савоби марҳум Биринчи Президентимиз Ислом Каримов руҳларига бағишланди. Учрашувда сўзга чиққан ТИИ ректори У.Ғафуров ва бошқа маърузачилар тадбир мавзусига доир мулоҳазалар билдириб, муқаддас динимизни тиклаш, жамиятда диний бағрикенглик, умуминсоний ахлоқий қадриятларни қарор топтиришда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг хизматларини алоҳида эътироф этдилар. Тадбир давомида “Ислом – эзгулик дини” номли ҳужжатли фильм ҳам намойиш этилди. Администратор 261
1 2