islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 16, 2018

Day

Тошкент ислом институтининг 2018-2019 ўқув йили қабул ҳайъати

2018 йил 11 июнь куни “Қабул-2018”ни намунали ташкил этиш мақсадида институт биносида абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш хонаси, уларнинг ҳамроҳлари учун махсус дам олиш хоналари ажратилди. Ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун институт биносида “Қабул ҳайъати” ва “Қабул жараёнига оид ҳужжатлар намунаси” доскалари жиҳозланиб тайёр ҳолатга келтирилди. Тошкент ислом институти Қабул ҳайъати иш фаолияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган буйруқ ва низомга асосан кундузги таълим йўналишида 16 июндан 10 июлгача, Махсус сиртқи бўлимга 16 июндан 30 июнгача соат 9:00 дан 17:00 га қадар (12:30 дан 13:30 гача тушлик) ва қабулнинг охирги якшанба дам олиш куни 8 июль соат 20:00 гача этиб белгиланди. Қабул ҳайъати 368

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

بسم الله الرحمن الرحيم الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على أشرف المرسلين وعلى آله وأصحابه أجمعين وبعد Азиз юртдошлар, Сизларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ўз номимдан Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман. Ушбу саодатли кунларда Аллоҳ таборака ва таолодан тутган рўзаларимиз қабул, ибодатларимиз мақбул ва дуоларимиз мустажоб бўлишини сўраймиз. Ниҳоясига етаётган Рамазон ойи мамлакатимизда улкан ислоҳотлар амалга оширилаётган ажойиб бир даврда ўтмоқда. Аллоҳга шукрки, ушбу шарофатли ой диёримизда жуда ҳам файзли, қут-баракали кечди. Икки мингдан ортиқ масжидларда таровеҳ намозлари, мингдан зиёд жомеларда Қуръон хатмлари адо этилди. Дарҳақиқат, инсон рўза тутиб, савобли амалларни адо этар экан ушбу ибодатларни фақат Аллоҳ таоло учун бажаришни ният қилади. Парвардигорнинг розилигини топиш, раҳмат-мағфиратига етишишни  умид қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойининг фазли ҳақида бундай марҳамат қиладилар: “Ким Рамазон рўзасини имон билан савоб умидида тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади”. Ушбу ой улуғлигининг яна бир ҳикмати бу ойда Қуръони карим нозил бўлганидир. Ҳақ таоло Каломи шарифида бундай дейилади: “Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят манбаи ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир.” Рамазон ойи кечаларида мусулмонларимиз ушбу ойнинг зийнати бўлган таровеҳ намозларида иштирок қилдилар. Қалблари илоҳий ҳикматга тўлиб, руҳий-маънавий қувват олдилар. Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам бу ойнинг кечаларини ибодат ила ўтказган-ларга хушхабарлар борлигини айтиб: “Ким Рамазон кечалари имон билан савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади”, деб марҳамат қилганлар. Рамазон хайру саховат ойидир. Олийҳиммат кишиларимиз бу ойда хайру эҳсон амалларини янада кўпайтиришди. Мўмин-мусулмонлар бир-бирларига кўмак бердилар, муҳтожларга ёрдам қўлини узатдилар, беморлар ва кексаларнинг ҳолидан хабар олдилар. Ҳадиси шарифда: “Амалларнинг энг афзали мўмин кишининг қалбига хурсандчилик  улашишдир”, деб марҳамат қилинган. Аллоҳ таборака ва таолога шукрки, муборак ой бошланиши олдидан муҳтарам Президентимизнинг диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги тарихий фармонлари эълон қилинди. Ушбу Фармон билан халқаро ислом академияси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ҳадис илми мактаби ташкил этилди ҳамда диний соҳа ходимларига бир қатор имтиёзлар берилди. Юртимизда ўтказилган Қуръони карим мусобақасини кузатиб, халқимизнинг Аллоҳ таолонинг Каломига эҳтироми, муҳаббати юқори эканига яна бир бор амин бўлдик. Баракотли ой арафасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида янги масжидлар халқимизга туҳфа этилди. Азим пойтахтимиздаги қайта бунёд этилган “Имом Термизий”, Бухорои шарифдаги “Умар ибн Хаттоб” жоме масжидлари таровеҳ намозини адо этиш билан иш фаолиятини бошлагани мўмин-мусулмонларимизга Рамазон туҳфаси бўлди. Тошкент шаҳридаги “Сузук ота” ва “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжид-мажмуалари қурилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Албатта, бундай шароит ва имкониятлар учун биз – мўмин-мусулмонлар Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтиб, ўзаро аҳил ва иноқ бўлишимиз лозим, елкама-елка туриб мамлакатимиз тараққиёти йўлида бор куч ва ғайратимизни аямаслигимиз керак. Ҳадиси шарифда айтилганидек: “Ким одамлардан келаётган яхшиликка шукр қилмаса, Аллоҳга шукр келтирмайди”. Ношукрлик, ғийбат, туҳмат каби иллатлар биз – мўмин бандаларга асло ярашмайди. Огоҳ бўлишимиз керакки, бундай қусрлар савобларимизни ўчиради, имонимизни заифлаштиради, қалбимизни ихтилофли қилиб қўяди. Аллоҳ таоло бундай ҳолдан Ўзи асрасин. Азизлар, юртимизда эртага катта байрам, Ийди Рамазонни нишонлаймиз. Эрта тонгдан жоме масжидларига йўл олган юртдошларимиз ҳайит намозларини адо этадилар, юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолигини Аллоҳдан сўраб, эзгу дуолар қиладилар. Ҳайит намозидан сўнг ота-оналар, дўсту биродарлар, табаррук ёшдаги кексалар зиёрат қилинади, беморларнинг ҳолидан хабар олинади, меҳру мурувватга муҳтож кишиларга эътибор кўрсатилиб, уларга байрам...

Президент Анвар қорининг оиласига ҳамдардлик билдирди

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов оғир хасталикдан сўнг 13 июнь куни вафот этган эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни марҳум қори хонадонига ташриф буюрди. Қуръон тиловат қилинди. Давлатимиз раҳбари Анвар қорининг фарзандлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди. Манба: www.president.uz 256

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасини ёдга олди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди. Манба: www.president.uz 124

Ислом цивилизацияси марказига тамал тоши қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь – Рамазон ҳайити куни Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари ўтган йили 1 сентябрь куни пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом мажмуасида бўлиб, мазкур марказ қурилиши, мақсад ва вазифалари юзасидан кўрсатмалар берган эди. Шу асосда мазкур қадимий мажмуа ёнидан ўн гектарга яқин жой ажратилди. Лойиҳа ишлаб чиқилиб, ҳудуд қурилишга тайёрланди. 15 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига рамзий тамал тоши қўйди. Давлатимиз раҳбари тадбирга йиғилган диний уламолар ва барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан табриклаб, марказ қурилишининг шундай улуғ айём кунида бошланаётгани замирида эзгу ният, чуқур мазмун борлигини таъкидлади. Бу марказни қуришдан мақсад ислом маърифатини ўрганиш, боболаримизнинг буюк меросини авваламбор халқимизга, дунё ҳамжамиятига етказишдир. Худо хоҳласа, ҳамма саъй-ҳаракатларимиз ёшлар таълим-тарбиясига, илм-фанга, маданиятга, тинчлик-осойишталикка замин яратади, деди Президент. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият юритадиган ушбу марказнинг асосий ғояси  аждодларимизнинг ислом дини ривожига улкан ҳиссасини тарғиб этиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишдир. Шу мақсадда бу ерда музей ташкил этилади, илмий фаолият йўлга қўйилади. Ватанимиздан етишиб чиққан олим ва мутафаккирлар меросининг тарихий ва замонавий цивилизациядаги ўрни тадқиқ этилади. Уларнинг илмий-маънавий жасорати, улуғ инсоний фазилатлари кенг тарғиб қилинади. Мумтоз адабиёт ва санъат намояндалари ижодининг инсонпарварлик моҳияти чуқур очиб берилади. Марказ биноси юртимиздаги қадимий мадрасалар кўринишида, гумбазли қилиб қурилади. Кутубхона, ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар, конференция зали, хизмат хоналари ва бошқа объектларни ўз ичига олади. Биз шундай буюк мероснинг давомчилари бўла туриб, илмда ортда қолдик. Бугунги ташаббусларимиз,  бошлаган ишларимизни барча мусулмон мамлакатлари тан оляпти. Энди шунга муносиб бўлишимиз, илм-маърифатда ўрнак бўлишимиз керак, деди давлатимиз раҳбари. Жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини яратиш, адашганларни авф этиш, имом-хатиблар малакасини ошириш, ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш бўйича тавсиялар берилди. Манба: www.president.uz 136
1 2