islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 19, 2018

Day

Бугун Хадичаи Куброда катта шодиёна

Бугун Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида катта шодиёна – битирувчи 22 нафар талабаларнинг хатмона тантанаси бўлиб ўтди. Тадбир бошида Ватанимиз мадҳияси янгради, унга талаба ва устозлар хурмат бажо келтиришди. Қуръони карим тиловатидан сўнг мадрасанинг собиқ мудираси Малика Нормуҳамедова битирувчи талабаларга ҳаётда ўз йўлларини топишда, олима ва фузалолар бўлиб етишишини тилаб дуои фотиҳа қилдилар. Мадраса мудираси Нозима Ибрагимова битирувчиларга ўз тилакларини билдириб шундай дедилар: “Биз тўрт йил бағримизда илм бериб, жамият учун керакли ходималар бўлишингиз учун сизларни тайёрладик. Келажакда юқори мартабаларга эришиб, Ватанимиз равнақи, динимиз ривожига ўз ҳиссаларингизни қўшасиз деган умиддамиз. Алҳамдулиллаҳ, эришган муваффақият ва қўлга киритган ютуқларингиздан биз устозлар мамнунмиз. Иншоаллоҳ, бундан кейинги фаолиятингизда элга керакли инсонлар бўлишингизни истаймиз. Нафақат юртимиз балки жаҳон таниган олималар бўлиб етишишингизни тилаб қоламиз”. Тадбир давомида мадрасанинг биринчи курс талабалари ўзига хос чиқишлари (яъни  ҳадис, салавот, тасбеҳ ва шеърий табриклари) билан тадбирга янада файз киритишди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси Марямхон Абдуллаева, Тошкент ислом институти услубчи-мураббийси Зилола Суярова ҳамда мадрасанинг фахрий устозлари ташриф буюришди. 9 та мадрасалараро олимпиада қатнашчиси, фахрли биринчи ўринни олган битирувчи талаба қизимиз Рокия Юсуфий Тошкент ислом институтига имтиёзли равишда қабул қилинди. Битирувчилардан Матлуба Фозилова эса Эронда бўлиб ўтган халқаро мусобақада иштирок этишга муваффақ бўлди. Тадбирнинг асосий қисмидан сўнг талабаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари намунали хулқи ва билимга чанқоқлиги ва иқтидорига қараб қўшимча совғалар ҳам такбирлар остида топширилди. Қуръонни ҳифз қилган талабалар учун алоҳида табриклар бўлди. Тадбирда йилнинг энг яхши талабаси, йилнинг энг яхши ўқитувчиси ва йилнинг энг яхши ходимаси ғолибларига ҳам билим юрти мудираси Нозима Ибрагимова томонидан тайёрланган совғалар топширилди. Порлоқ келажак бугундан бошланади, деган нақлнинг ижобати ўлароқ ушбу битирувчи талабаларнинг иқтидор-салоҳиятига қараб шуни айтамизки, билим юрти талабаларидан келажак авлод учун албатта етук мутухассислар, олималар етишиб чиқади, иншоаллоҳ. Нилуфар БОЗОРБОЙ қизи Манба: Muslim.uz 575

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Қуръони карим оятларидан ўқилиб, хайрли дуолар қилинди. Йиғилишда 2018 йилнинг биринчи ярмида диний соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилган ютуқлар баён қилинди ҳамда уламолар ва имом-хатиблар олдида турган долзарб масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Уламолар Кенгаши йиғилишида кўрилган долзарб масалалар тўғрисида кейинроқ батафсил маълумот берамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Манба: Muslim.uz   296

2018-2019 ўқув йили учун қабул квоталари

Кундузги таълим учун: 42 нафар (ўғил болалар учун); 8 нафар (аёл-қизлар учун). Махсус сиртқи бўлимнинг қабул квоталари тўғрисидаги маълумот қўшимча эълон қилинади. 984

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлими тўғрисида

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш учун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 3 йиллик Махсус сиртқи бўлим ташкил этиш тўғрисида”ги 01А/092-сонли буйруғига асосан институтда Махсус сиртқи бўлими ташкил этилди.  2017-2018 ўқув йили учун Махсус сиртқи бўлимга абитуриентлардан ҳужжатлар 2017 йилнинг 2 октябридан 10 октябргача қабул қилинди. 2017-2018 ўқув йили Тошкент ислом институти сиртқи бўлимига ўқиш истагини билдирган жами 181 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Махсус сиртқи бўлими учун ҳужжат топширган абитуриентларга 2017 йил 9 ва 11 октябрь кунлари қабул имтиҳонларидан олдин институт биносида консультация ташкил этилди. Махсус сиртқи бўлими учун 2017 йил 12 октябрь куни Тошкент ислом институти биносида қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 майдаги “2017-2018 ўқув йили учун ўқув режа ва фан дастурларини тайёрлаш тўғрисида”ги 356-сонли буйруғига асосида Тошкент ислом институти мутахассислиги бўйича тасдиқланган ўқув режага мувофиқ махсус сиртқи таълим шаклининг ишчи ўқув режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 24 октябрдаги “Махсус сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги 01/А 102-сонли буйруғига асосан 2017-2018 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари натижаларига асосан етарли балл тўплаган жами 60 нафар абитуриент белгиланган тўлов-шартнома асосида 1-курсга қабул қилинди.Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 30 октябрдаги 01/А 108-сонли буйруғига асосан Махсус сиртқи бўлим 2017-2018 ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги ўқув жараёни жорий йилнинг 1 ноябридан 30 ноябрига қадар, иккинчи ярим йиллиги 2018 йил 1 мартидан 31 мартга қадар давом этди. 688