islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 10, 2018

Day

Масжид ва ибодат одоблари

Масжид – Аллоҳнинг уйи. Унинг деворлари ва устунлари, Аллоҳ номи билан қурилган. Унда ибодат қилинади, Аллоҳ улуғланади, мақталади, Унга руку ва саждалар қилинади. Бу борада, Қуръони каримда бундай баён қилинади: “Албатта, (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан қўшиб яна бирор кимсага дуо (ибодат) қилмангиз!”( Жин сураси, 18 оят). Аллоҳ таоло масжидларни қуришга, обод қилишга ва уни асраб- авайлашга чақиради: “(У чироқ) кўтарилишига (қурилишига) ва уларда ўзининг номи зикр қилинишига Аллоҳ изн берган уйларда (масжидларда)дир” (Нур сураси, 36 оят). Дарҳақиқат, масжидларни пок тутиш, тозалаш ва хушбўйлантириш борасида бир қанча шаръий кўрсатмалар мавжуд. Масжидлар қанчалик шарафли жой эканидан келиб чиқиб, шариатимизда намозхонлар учун одоблар, суннатлар ва аҳкомлардан иборат кўрсатмалар бор. Уларнинг ҳурматини сақлаш, ҳуқуқини муҳофаза қилиш ва намознинг шаънини улуғлаш учун мана шу кўрсатмаларга эътибор бериб юриш гўзал амалдир. Қуйида мазкур кўрсатмаларни зикр қилиб ўтамиз: 1)  Зийнатланмоқ –  Масжидга боришни қасд қилган киши, намоз учун имкони борича безаниши лозим яъни, тоза кийим кийиши, хушбўйланиши ва мисвок тутиши мақсадга мувофиқдир. Аллоҳ таоло: “Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!” (Аъроф сураси, 31оят), дейди. Масжидга тоза, хушбўй ифор билан кирган киши иззат-икромда бўлади. Шундай экан, намозхон кийим-кечагида ва емак-ичмагида ёқимсиз ҳидлардан узоқ бўлиши, бадани ёки кийимидан келадиган ҳар қандай ёмон ҳидлар билан намозхонларга озор бермаслиги зарур. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким пиёз, саримсоқ ва (кўк пиёз каби) ўсимликлардан истеъмол қилган бўлса, бас, масжидимизга яқинлашмасин! Чунки фаришталар одам фарзанди озор чекадиган нарсалардан озорланади”-дедилар (Имом Муслим ривояти). 2) Оҳиста юрмоқ –  Намозга келаётган мусулмон шошмасдан сокинлик ва виқор билан юриши керак, ҳатто намозга иқомат такбири айтилса ҳам шошмаслиги даркор, балки қадамини қисқа қилиб майдалаштириши лозим. Чунки китобларда, масжид сари кўп қадам босган киши учун буюк ажр-савоблар борлиги зикр қилинади. Набий алайҳиссалом: “Намозга иқомат такбири айтилса (ҳам) ўзингизга сакинатни лозим тутган ҳолда юрингиз! Бас, улгурганингизча (имомга эргашиб) намоз ўқинг, (улгурмай) ўтказиб юборганингизни қазосини ўқинг!”, деганлар. Масжидга кираётганда айримларнинг шошилиши ва намоз ўқиётганларни безовта қилиши, айниқса имом руку қилган пайтда (тезлашиш) хато саналади, айрим ҳолларда баъзилар овозини кўтариб юборади ва намозхонларни чалғитади. Яна бир гап, масжидга кирган киши имомни ўтирган ёки сажда ҳолатда топса, намозга қўшилмасдан имомни тик туришини кутиб турмасдан, балки имом қайси ҳолатда бўлса ҳам, яъни қиёмдами, рукудами, саждадами ёки жалсадами, фарқи йўқ, қулоқ қоқиб намозга қўшилиб имомга эргашмоғи лозим. Имом Термизий “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” китобида Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бирингиз намозга келса, имом қайси ҳолатда бўлса ҳам, у қилганидек қилсин! (яъни, рукуъда бўлса рукуъ қилсин, саждада бўлса сажда қилсин ва ҳоказо)”. Яна Абдуллоҳ ибн Мағфал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имомни сажда қилган ҳолатида топсангиз, сажда қилинг, ёки рукуъ қилган ҳолатда топсангиз, рукуъ қилинг, ёки қоим (тик турган) ҳолатда топсангиз, қоим бўлинг! Агар рукуъга улгурмасангиз саждани (бир ракъат) ҳисобламанг!”- деганлар. Шу ҳадисга биноан айтиладики, ким масжидга кирса ва имом намозни тугатай деб турган бўлса ҳам намозга қўшилиш афзалдир. Орқада кечикиб келганлар билан алоҳида жамоат бўлиб ўқиш ниятида кутиб туриш яхши эмас. Чунки катта фазилат у учун азон айтилган биринчи жамоатдир. 3)  Намозга азон...