islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 6, 2018

Day

ИМОМ АБУ ДОВУД

Муҳаддис имом Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ ибн Башир ибн Шаддод ибн Амр ал-Аздий ас-Сижистоний 202 ҳижрий сана Басрада таваллуд топдилар. 221 ҳижрий санадан бошлаб ҳадис тўплаш ниятида саёҳатга чиқиб, Хуросон, Ироқ, Сурия, Миср, Ҳижоз каби юртларда бўлди. Имом Бухорий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Қутайба ибн Саид, Имом Термизий каби бир қанча улуғ муҳаддислар билан учрашиб, уларнинг илмларидан баҳраманд бўлган. Муҳаммад ибн Саъд Зуҳарий “обид, тақволи, фозил, солиҳ, пок киши” деб таъриф берган Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ 50 минг ҳадис ёзиб олиб, шулардан 4800 тасини маълум бир шартлар асосида ажратиб, ҳадислар тўплами тузган. Бу тўплам “Сунан” номи ила машҳур бўлиб, саҳиҳлиги жиҳатидан имом Бухорий ва Муслимларнинг асарларидан кейинги ўринда туради. “Сунан” “Кутубус ситта” ҳадис тўпламларидан бири ҳисоблангани сабабли ҳам муаллиф кейинчалик Имом Абу Довуд номи билан танилди. Уламоларнинг гувоҳлик беришича, у ҳадисларни нақл қилиш ва уларнинг сабабларини кўрсатиш бўйича муҳаддисларнинг энг улуғларидан бири саналади. Имом Абу Довуднинг “Сунан”дан ташқари “Носих ул-Қуръон ва мансух” (“Қуръоннинг насх қилувчи ва қилинган оятлари”) ва “Далоил ан-нубувват” (“Пайғамбарлик далиллари”) асари ҳам бор. Имом умрининг сўнгги йилларини Бағдодда ўтказган ва ҳижратнинг 275 йили, Шаввол ойининг 16-кунида Басрада вафот этдилар. Манбалар асосида Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев тайёрлади 215

Тошкент ислом институтида қабул бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятида Ҳадис илми мактаби очилиши муносабати билан 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилади, дея хабар бермоқда ЎМИ Матбуот хизмати. Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаси ҳисобланади. Мактабда ўқиш муддати 5 йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади. Мактабга 2018/2019 ўқув йилида 10 та талаба қабул қилинади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари танлов асосида саралаб олинади. Ҳадис мактабига қабул 2018 йилнинг 8 ноябридан 15 ноябригача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: – Қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом билим юртини тугатганлиги ҳақида ҳужжатнинг (диплом) асл нусхаси; – 086-У-шаклидаги тиббий маълумотнома; – паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома; – ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақида ҳужжат (асли). Ҳужжатлар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида қабул қилинади. Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зарқайнар кўчаси 18-берк кўчаси 47-уй. Мурожат учун телефон: (71) 227-42-37. 229