islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 22, 2018

Day

Дунёни маърифат қутқаради

Инсониятни ташвишга солаётган оғриқли муаммоларни ҳал этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида таклифлар берган эди. Дунёда терроризм таҳдидлари, айниқса, сўнгги йилларда кучайиб бораётгани уларга қарши асосан куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётгани, бу борада кўп ҳолларда таҳдидларни келтириб чиқараётган асосий сабаблар билан эмас, балки уларнинг оқибатларига қарши курашиш билангина чекланиб қолинаётгани, халқаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини бошқа омиллар билан бирга, жаҳолат ва муросасизлик ташкил этишини қайд этар экан, Президентимиз “…одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифадир” деб таъкидлаган эди. Мазкур таклифлар нафақат юртдошларимиз, балки бутун мусулмон олами ва жаҳон афкор оммасида катта қизиқиш уйғотди, алалоқибат, жорий йилнинг 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюция қабул қилинишига сабаб бўлди. Давлатимиз раҳбари БМТ юксак минбарида туриб сўзлар экан, Ўзбекистон томонидан таклиф этилган резолюциянинг асосий мақсади “барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат” эканини қайд этди. Ҳужжат “бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш”га қаратилган. Зеро, мамлакатимизда сўнгги икки йил давомида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида мисли кўрилмаган одимларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Давлатимиз раҳбари ташаббуслари, фармон ва қарорлари ижроси ўлароқ юртимизда диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилди, Ислом цивилизацияси, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби каби олий диний таълим муассасалари, “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилди, Қуръони карим мусобақаси ўтказилди, экстремистик ташкилотларга алоқадорликда гумон қилинган 20 мингга яқин фуқаролар махсус рўйхатдан чиқарилди, илк маротаба минглаб шахслар афв этилди, аждодларимиз учун орзу бўлган кўплаб имкониятлар бугун фуқароларимиз учун кенг жорий қилинмоқда. Халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиш ва бу соҳадаги илмий-маърифий фаолиятни жадал ташкил этиш, ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларимизнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш асосида ёшларнинг онгу тафаккурини шакллантириш, динни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиган бузғунчи ёт ғояларнинг сохта иддаолари ҳақида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш, жамиятда тинчлик ва тотувликни, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг дахлдорлик ҳисси ва иштирокини янада ошириш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. БМТ Бош Ассамблеясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг бир овоздан қабул қилиниши, АҚШ Давлат департаментининг диний эркинликлар масаласида «алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган мамлакатлар рўйхати»дан Ўзбекистоннинг чиқарилиши Президентимизнинг турли миллат, конфессиялар ўртасида диний бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, бирдамлик муҳитини мустаҳкамлаш, конфессиялар, миллатлар ҳамда маданиятлараро мулоқотни қўллаб-қувватлаш, асрашга қаратилган изчил, пухта ўйланган стратегияси халқаро ҳамжамият томонидан тўла қўллаб-қувватланаётганининг яққол далилидир. Ҳозирги таҳликали даврда, глобаллашув шароитида бутун жаҳонда кескин тус олиб, бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган мафкуравий таҳдидлар ва диний-маърифий соҳадаги муаммоларнинг Ўзбекистонда «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосидаги ўз...

Шавкат Мирзиёев: мамлакатимиздагидек бой тарих, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 15 июнь куни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази қуриладиган ҳудудга ташриф буюриб, унинг пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Бугунги кунда бино конструкциялари қад кўтариб, қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Давлатимиз раҳбари миллий-диний қадриятларимизни тиклаш, буюк аждодларимизнинг ислом ривожига қўшган улкан ҳиссасини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шундай ташаббуслардан бири – «Маърифат ва диний бағрикенглик» номли резолюция қабул қилиш таклифи БМТ Бош Ассамблеясининг 12 декабрдаги ялпи сессиясида барча давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Ислом цивилизацияси маркази умумбашарий цивилизация ривожига беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш, динимизнинг асл инсонпарварлик моҳиятини авваламбор халқимизга, дунё ҳамжамиятига етказиш, жамиятда “жаҳолатга қарши – маърифат” тамойилини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Уч қаватли марказ қадимий мадрасаларимиз услубида қурилади. Бинонинг симметрик марказига Усмон Қуръони қўйилади.   Иккинчи қаватда кутубхона, анжуманлар ва кўргазма заллари бўлади. Учинчи қават ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар ва бошқа хоналарни ўз ичига олади. Президентимиз қурилиш жараёни билан танишди. Кўргазмалар залида Ўзбекистон тарихи даврлар бўйича, ҳар бир аср, ҳар бир алломага оид манбалар ва ашёлар асосида намойиш этилиши зарурлигини таъкидлади. – Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг мамлакатимиздагидек бой тарих, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур ўрганишимиз, халқимизга, дунёга етказа билишимиз керак. Бу марказга келган одам тарихимиз ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиши, катта маънавият олиб кетиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев. Давлатимиз раҳбари марказни пардозлаш ва жиҳозлашни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. president.uz 344