islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 1, 2019

Day

Бунга сен учун жаннатдан уй сотиб олдим

Саро ибн Яҳёдан ривоят қилинади: «Бир хуросонлик киши Басрада яшаш учун бор-будини сотди. Пули ўн минг дирҳам бўлди. Басрага келгач, хотини билан ҳаж қилиш учун Маккага отланди. Ўн минг дирҳам пулини омонатга қолдириш учун бирор ишончли одамни суриштирди. Унга Ҳабиб Абу Муҳаммад деган кишига омонат топшириш мумкинлигини айтишди. Хуросонлик Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг олдига келиб, «Мен аёлим билан ҳажга кетяпман. Мана бу ўн минг дирҳамга Басрадан уй сотиб олмоқчи эдим. Бирор уй топсангиз, имкониятингиз бўлса, сотиб олинг», деди. Кейин аёли билан Маккага жўнаб кетди. Бироз вақт ўтиб, Басрада очарчилик бошланди. Ҳабиб Абу Муҳаммад шерикларини маслаҳатга чақирди. Очарчилик одамларни ҳолдан тойдиргани учун омонатга берилган ўн минг дирҳамга ун сотиб олиб, муҳтожларга садақа қилиб, уларни очликдан ўлиш азобидан сақлаб қолмоқчилигини айтди. Шериклари: «У одам бу пулларни уй сотиб олиш учун омонатга қўйиб кетганди-ку?» деб эътироз билдиришди. Ҳабиб Абу Муҳаммад: «Уни садақа қилиб, эвазига Роббим азза ва жалладан пулнинг эгаси учун жаннатдан уй сотиб оламан. Эгаси рози бўлса, айни муддао. Рози бўлмаса, пулларини қайтариб бераман», деди. Сўнг бор пулга ун ва нон сотиб олиб, (қийналиб қолганларга) садақа қилиб юборди. Ҳаж мавсуми тугаб, хуросонлик киши Маккадан қайтиб, Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг олдига келди. «Эй Абу Муҳаммад, мен сизга ўн минг дирҳам омонат қолдирган эдим. Агар уй сотиб олмаган бўлсангиз, қайтиб берсангиз, ўзим уй сотиб олсам», деди. Ҳабиб Абу Муҳаммад: «Мен сенга сўрилари, мевазор боғлари, анҳорлари бор уй сотиб олдим», деди. Бу хушхабарни эшитган хуросонлик дарҳол аёлининг олдига бориб, бу хушхабарни етказди. Орадан икки-уч кун ўтиб, ҳалиги киши Ҳабибнинг олдига келиб, «Эй Абу Муҳаммад, ўша уй қаерда? Уни бир кўрсам дегандим», деди. Ҳабиб эса табассум билан: «Сенга айтган қасрлари, анҳорлари ва бошқа гўзал сифатларга эга бўлган уй жаннатдаги уй эди», деб вазиятни тушунтирди. У киши қойил қолиб, аёлининг олдига борибди ва аёлига: «Ҳабиб бизга Роббидан жаннатдаги уйни сотиб олган экан» деб, бор пуллари очарчилик пайтида муҳтожларга тарқатиб берилганини айтди. Оқила аёл: «Аллоҳ таоло Ҳабиб Абу Муҳаммад сотиб олган уйга бизни муваффақ қилсин. ­Дунёда қанча ҳам яшардик. Унинг олдига боринг, бизга ўша уйнинг кафолатини ёзиб берсин», деди. У Ҳабибнинг олдига келиб, «Эй Абу Муҳаммад, сиз сотиб олган уйни қабул қилдик, энди бизга кафолат хати ёзиб беринг», деди. Ҳабиб Абу Муҳаммад унинг сўзини маъқуллади ва бир котибни чақириб, қуйидаги сўзларни ёздирди: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг Робби азза ва жалладан хуросонлик Фалончи учун сотиб олган уйнинг кафолатидир. Унга Роббидан жаннатда қасрлари, анҳорлари, дарахтлари ва бошқа сифатлари билан бўлган уйни ўн минг дирҳамга сотиб олди. Ушбу жаннатдаги уйни хуросонлик фалончига бериш, Ҳабибни эса кафолатдан озод қилиш Аллоҳ таологадир». Хуросонлик хатни аёлига олиб бориб берди ва уни сақлаб қўйишни тайинлади. Кўп ўтмай, у қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Орадан қирқ кунча ўтгач, ўлим вақти яқинлашганда аёлига: «Мени ювиб, кафанлагандан кейин ўша кафолат хатини кафаним ичига қўйишсин», деб васият қилди. Хуросонлик кишини дафн этишди, васиятини ҳам адо қилишди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, қабр тепасида бир хат пайдо бўлди. Унда ушбу сўзлар ёзилган эди: «Хуросонлик фалончи учун ўн минг дирҳамга жаннатдан уй сотиб олганига кафил бўлган Ҳабиб Абу Муҳаммад учун хушхабар! Дарҳақиқат, Робби хуросонликка Ҳабиб шарт қилган уйни ато этиб, унинг...

Фоторепортаж: Икки илм масканига ташриф

30 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятига ташрифлари чоғида янги бунёд этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишдилар. Қуйидаги ушбу икки илм масканига ташрифдан фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин. 150

Рашк имондандир

 قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إن الله يَغَارُ وإن المؤمن يغار وغيرةُ الله أن يأتيَ المؤمنُ ما حرم اللهُ Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: “Албатта, Аллоҳ таоло рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Мўмин банда Аллоҳ унга ҳаром қилган нарсани қилишига Аллоҳ таолонинг рашки келади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). Рашк Аллоҳ таоло яратган инсоний табиат ва ҳис-туйғудир. Киши ўз аҳлини ва яқин маҳрамларини бегоналардан ҳимоя қилиши ва уларнинг турли назаридан сақлаши ҳам рашк ҳисобланади. Ўз аҳлини ва яқин маҳрамларини бегоналардан қизғанмайдиган ва рашк қилмайдиган кимса даюс дейилади. Даюслик эса улкан гуноҳ бўлиб, у ҳақда қаттиқ ваъид ва огоҳлантиришлар бордир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уч кишига Аллоҳ таоло қиёмат куни назар қилмайди: ота-онасига оқ бўлган; ўзини эркакларга ўхшатган аёл (кийиниш, юриш-туриш ва муомалада); даюс”, деганлар. Аммор ибн Ёсир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Жаннатга уч киши кирмайди: даюс; ўзларини эркакка ўхшатадиган аёллар; ароқ ичишда муккасидан кетган киши”. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ, ароқ ичишда муккасидан кетган кимсани биламиз, аммо даюс ким?” Даюс шундай кишики, ўз аҳлининг олдига кимлар кириб чиқади, парво қилмайди, – дедилар. Ва яна сўрадилар: Эркакка ўхшатадиган аёллар қайси? Шундай аёлки кийинишда ўзини эркакларга ўхшатади, – деб марҳамат қилдилар (Имом Суютий ривояти). عن زيد بن أسلم قال قال النبي صلى الله عليه وسلم إن الغيرة من الإيمان وإن البَذَاءٌ من النفاق والبذاء الديوث Зайд ибн Аслам (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Рашк иймондандир. Беномуслик, шармандалик, уятсизлик мунофиқликдир. Оиласидаги фаҳш ишларга рози бўлиш эса, даюсликдир”, дедилар”. Эркакларнинг аёлларга ўхшашга уриниши юриш-туришда, гап-сўзда ва кийимда бўлади. Аёлларнинг эркакларга ўхшашга уринишлари ҳам худди шундоқ. Бу ишни қилганлар Исломда қораланади. Паҳлавон Маҳмуд ўзининг байтларида айтади: Эрлик ғуруринг бўлса, эй Аллоҳ суйган, Аҳли аёлинг безатиб чиқарма уйдан. Мевали шох агар чиқса кўчага, Тама қилар ўтган йўловчи ундан. Сен дарахт эккан бўлсанг ва дарахтингнинг шохлари кўчага чиқиб мева солса, ўтган ҳар бир киши ўша мевани ейиш орзусида ўтади, дейилган. Энди сен ҳам хотинингни ёки қизингни безатиб кўчага олиб чиқсанг, улардан ҳам ўтганлар бир орзу қилиб ўтишади. Рашк ва қизғаниш ҳатто ҳайвонларда ҳам бўлиб, фақатгина тўнғиз бундан ғайридир. Жами жониворлар тушса кўзга, Ҳамиятли бўлур, тўнғиздин ўзга. Аллоҳ таоло “Ғошия” сурасининг 21, 22-оятларида марҳамат қилади: “Бас, (эй, Муҳаммад! Умматингизга) эслатинг! Зотан, Сиз  (ҳозирча) фақат эслатувчидирсиз. Уларнинг устидан зўравонлик билан ҳукм юргизувчи эмассиз”. Ана шу икки ояти каримага мувофиқ биз ҳам эслатмоқчимиз, холос. Аллоҳ таоло бизларни турли хил иллатлардан Ўзи халос қилсин ва асрасин. Юртимизни тинч ва осмонимизни мусаффо қилсин. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов Манба 433