islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 16, 2019

Day

Татаристон ташрифидан фотолавҳалар

Жорий йилнинг 11-14 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Татаристон Республикасида хизмат сафарида бўлдилар. Ушбу сафарда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров иштирок этди. Қуйида ушбу сафардан фотолавҳаларни кўришингиз мумкин. Булғор ислом академиясида Татаристон муфтийси Камил ҳазрат Самигуллин билан Россия ислом институти ректори Рафик Мухаметшин билан 286

Аллоҳ билан тижорат

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврида одамлар қаҳатчиликка учрашди. Аҳвол жуда оғирлашгач, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдига бориб, «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосари! Ёмғир ёғмаяпти, ердан ҳеч нарса унмаяпти. Одамлар ҳалок бўлишяпти!» дейишди. У зот: «Боринглар, сабр қилинглар. Умид қиламанки, Аллоҳ сизлардан ғам-ташвишни аритгунича сабр қиласизлар», дедилар. Кун охирлаб қолганда Шомдан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг карвони келгани ҳақида хабар тарқалди. Карвон Мадинага келгач, одамлар у зотни кутиб олишга чиқишди. Карвондаги мингта туяга буғдой, ёғ ва майиз ортилган эди. Усмон розияллоҳу анҳу ўз уйларининг эшиги олдида тўхтадилар. Юкларни ҳовлига тушираётган эдилар, бир гуруҳ савдогарлар келишди. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу уларга: «Сизларга нима керак?» дедилар. Улар: «Бизга нима кераклигини яхши биласан. Олиб келган нарсангга ҳамма муҳтожлигиниям биласан. Уларни бизга сот», дейишди. Усмон розияллоҳу анҳу: «Майли сотаман. Лекин устига қанча фойда берасизлар?» деб сўрадилар. Улар савдолашишга тушиб кетишди: – Бир дирҳамига икки дирҳам берамиз. – Мен бундан кўпроғига сота оламан. – Тўрт баравар қилиб берамиз. – Ундан ҳам кўпроғига сотаман. – Беш баравар қилиб тўлаймиз. – Ундан ҳам кўпроқ фойда кўришим керак. – Мадинада биздан бошқа савдогар ҳам, биздан кўп берадиган одам ҳам йўқ. Ким сенга биз бергандан кўпроқ беради? – Аллоҳ таоло. У зот бирга ўн баравар қилиб беради. Ораларингда бундан ҳам кўпроқ тўлайдиганлар борми? – Йўқ. – Унда Аллоҳ гувоҳки, мен бу карвондаги ҳамма нарсани Аллоҳ йўлида мискин ва фақир мусулмонларга садақа қилдим. Ҳазрати Усмон шундай деб, молларни тақсимлай бошладилар. Мадинадаги камбағаллар ичида ўзига етарли нарса олмаган бирор киши қолмади. “Солиҳлар гулшани”дан 255

Ҳаёт ва Қудрат

Аллоҳ таоло тирикдир, Қодирдир, Жаббордир, Қоҳирдир, унга камчилик–нуқсон ва ожизлик етмайди. Уни мудроқ ва уйқу ушламайди. Унга фонийлик ва ўлим таҳдид солмайди. У мушоҳада олами(кўзга кўринадиган олам)нинг ҳам, ғайбиёт олами(кўзга кўринмайдиган олам)нинг ҳам эгасидир. Азизлик ҳам, буюклик ҳам Уникидир. Султонлик, қаҳр, яратиш ва амр қилиш Унга тегишлидир. Осмонлар Унинг ямийни[1] ичидадир. Махлуқотларнинг барчаси эса Унинг қабзасида бўйсунган–мағлуб бўлган ҳолдадирлар. У яккаю ёлғиз яратувчи ва ихтиро қилгувчилир. Вужудга келтирувчи ва пайдо қилувчи ёлғиз зотдир. У махлуқотларни ҳам уларнинг амалларини ҳам яратди. Шунингдек ризқларини ва муддатларини белгилаб қўйди. Қудрати остидаги бирор нарса Унинг қабзасидан чиқиб кетолмайди. Бирор ишнинг тасарруфоти қудратидан четда қолмайди. Унинг қудрати етадиган нарсаларнинг саноғи йўқ. Унга маълум бўлган нарсаларнинг чегараси йўқдир.  Илм Аллоҳ Таоло барча маълумотларни билувчидир, ерларнинг қаъридан то осмонларнинг устларигача бўлган маконларда содир бўлаётган барча нарсаларни илми билан иҳота қилгандир, қамраб олгандир. У олимдир, Унинг илмидан еру–осмонда заррача нарса яширин қолмайди. Балки У тун қоронғусида қоя тошнинг устида юрган қора чумолининг эмаклашини ҳам билади. Ҳаво кенглигида учиб юрган зарранинг ҳаракатини идрок этади, яширин нарсаларни, балки унданда махфийларини ҳам билади, қалбларда яширинган нарсалар, ҳаёлда кечган нарсалар ва кўнгил сирларини Ўзининг қадим, азалий илми билан билади ҳамда азал–азалдан шу сифат билан сифатланган. Унинг билиши тушиш, кўчиб ўтиш билан зотида янгитдан пайдо бўлган илм билан содир бўлмайди.  Ирода Аллоҳ Таоло борлиқдаги барча нарсаларни ирода қилгувчи, йўқдан пайдо бўлган нарсаларни бошқарувчи зотдир. Ушбу борлиқда кам ҳам кўп ҳам, кичик ҳам катта ҳам, яхши ҳам ёмон ҳам, фойда ҳам зарар ҳам, иймон ҳам куфр ҳам, тан олиш ҳам инкор қилиш ҳам, муваффақият ҳам мағлубият ҳам, кўпайиш ҳам камайиш ҳам, бўйнсуниш ҳам, бош тортиш ҳам ҳамма–ҳаммаси Аллоҳ Таолонинг қазоси, қадари, ҳикмати ва ҳоҳиши билангина содир бўлади. У нимани ҳоҳласа шу бўлади, нимани ҳоҳламаса бўлмайди. Ҳатто бирор назар ҳам, бирор ҳаёл ҳам Унинг машийъати(ҳоҳиши)дан ташқарига чиқмайди. У бошловчидир, қайтарувчидир, ирода қилган нарсаларини амалга оширувчидир. Унинг ишини чиппакка чиқарувчи йўқдир, ҳукм қилган нарсаси учун Уни жавобгар қилувчи йўқдир. Банда Унга маъсият қилишдан фақат Унинг тавфиқи ва раҳмати билангина сақлана олади, Унинг машийъати ва иродаси билангина Унга бўйнсунишга қувват топа олади. Агар инсонлар, жинлар, фаришталар ва шайтонлар барчаси бу оламда бирор заррани ҳаракатга келтириш ёки ҳаракатдагисини тўхтатиш учун жамлансалар бу борада Аллоҳ Таолонинг иродаси ва машийъати бўлмаса бу ишни қилолмайдилар. Аллоҳ Таолонинг иродаси барча сифатлари қатори Унинг зотида қоимдир. Унинг бу сифат билан сифатланиши доимийдир, ушбу сифати билан Ўзининг азалида белгилаб қўйган нарсаларни айнан ўша белгиланган вақтларида вужудга келишини ирода қилувчидир. Нарсаларнинг барчаси олдин ҳам кейин ҳам эмас, балки У азалида  ирода қилганидек, ўз вақтларидагина вужудга келган, ҳеч қандай алмашишсиз, ўзгаришсиз унинг илми ва иродасига мувофиқ содир бўлган. У барча ишларни тадбир қилди, бироқ фикрлаш тадбири билан эмас, бирор замонни кутиб туриш билан ҳам эмас. Шунинг учун ҳам У бир иш билан банд бўлиб бошқа ишдан ғафлатда қолмайди.  Эшитиш, кўриш Аллоҳ Таоло эшитувчи ва кўрувчидир, эшитади ва кўради. Қанчалик махфий бўлмасин бирор эшитиладиган нарсалар Унинг эшитишидан яширина олмайди. Қанчалик кичик бўлмасин бирор кўринувчи нарса Унинг кўришидан яширина олмайди. Узоқлик унинг эшитишини чеклай олмайди, қоронғулик кўришига халал бермайди. Ҳудди қалбсиз билгани, тана аъзоларисиз ушлагани, асбобларсиз яратгани каби кўз...