islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 1, 2019

Day

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрган анҳорлар

Анҳорлар ҳақидаги зикр Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Анас Ибн Молик розияллоҳу анҳу Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда келган. Унда: “(Жибрил) айтди: “Бу Сидротул Мунтаҳо”. Қарасам, тўртта анҳор бор экан. Иккитаси зоҳир ва иккитаси ботин. Шунда мен: “Бу нима эй Жибрил?”, – дедим. У: “иккита ботини жаннатдаги анҳорлар. Иккита зоҳири эса Нил ва Фурот”, – деди”[1], – дейилади. Молик розияллоҳу анҳудан қилинган бошқа ривоятда: “Унинг аслида (яъни Сидратул Мунтаҳонинг) тўртта анҳор бор”, – деб айтилган. Шарик розияллоҳу анҳунинг ривоятида эса: “Дунё осмонида иккита анҳор бор экан, тинмай оқиб туришган эди. Ва: “Эй Жибрил, бу икки анҳор нима?”, – деб сўрадилар (Расулуллоҳ соллаллоу алайҳи васаллам). У: “Бу Нил ва Фурот, иккаласининг унсури (боши)”,  деди. Сўнг осмонда давом этдилар ва бошқа бир анҳор кўрдилар, унинг устида маржон ва забаржаддан бўлган қаср бор. Қўли билан урсалар, у ўткир ҳидли миск экан. “Бу нима эй Жибрил?”, – дедилар. У: “Роббингиз сиз учун яшириб қўйган Кавсар”, – деди….”. Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: “Саҳиҳи Муслим”да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Жаннатдаги тўрт анҳор: Нил, Фурот, Сайҳон ва Жайҳон”, – деб айтилади. Бу эса Сидратул Мунтаҳо жаннатда экилганлигини эҳтимол қилади. Анҳорлар эса унинг остидан чиқади. Шунда у (Сидратул Мунтаҳо) жаннатда эканлиги саҳиҳ бўлади”[2], – дейдилар. “Дунё осмонида иккита анҳор бор экан, тинмай оқиб туришган эди. Ва: “Эй Жибрил, бу икки анҳор нима?”, – деб сўрадилар (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам). У: “Бу Нил ва Фурот, иккаласининг унсури (боши)”,  деди. Ушбу ҳадисдаги “унсур” сўзи луғатда “асл”, бу ерда эса “иккаласининг жамланиш жойи”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сидротул Мунтаҳонинг олдида жаннатнинг икки анҳорлари билан яна иккита анҳор кўрдилар. Ва бу дунёда эса Сидратул Мунтаҳонинг остидан чиққан анҳорларни ёлғиз, жаннатнинг икки анҳорисиз кўрдилар. Бу ҳадисдаги  “унсур”лафзи билан дунё осмони билан ажралиб туришлари ирода қилинган. Шундай деб Ибн Диҳя раҳимаҳуллоҳ айтганлар. Ибн Абу Ҳотим розияллоҳу анҳунинг ривоятларида эса қуйидагича айтилади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳи саломни кўрганларидан сўнг айтдилар: “Сўнг мени еттинчи осмоннинг устига олиб кетди то устида ёқут, забаржад ва маржондан бўлган чодирлар бор анҳорнинг олдига етиб тўхтади ва унинг устида яшил қуш бор. Мен кўрган энг чиройли қуш. “Бу Аллоҳ сизга берган Кавсар”, – деди Жибрил. Қарасам, тилло ва кумуш идишлар ёқут ва зумрад тошлар устида унинг ичида сузаётган эди. Суви эса оқликда сутданда оқроқ. Айтдиларки: “Унинг идишидан бирини олиб, у сувдан идишни ботириб олдим ва ичдим. Унинг таъми эса асалдан ширинроқ, ҳиди мискданда ёқимлироқ”, – дедилар”. Абу Саъид розияллоҳу анҳунинг ҳадисида эса: “Унда оқаётган булоқ бор экан, уни “Салсабил” деб айтилади. Ундан иккита анҳор ажраб чиқади: бири “Кавсар”, иккинчиси “Раҳмат” анҳори деб номланади”. Имом Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Мен айтаманки, бу икки анҳорни (Кавсар ва Раҳмат анҳорлари) шу бобдаги ҳадисда ўтган “иккита ботин анҳор” деб тафсир қилса бўлади. Муқотил раҳимаҳуллоҳдан ҳам шундай ривоят қилинган: “Икки ботин: Салсабил ва Кавсар”. Имом Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Имом Муслим: “Сайҳон ва Жайҳон ва Нил ва Фурот барчаси жаннат анҳорларидандир” лафзи билан  ривоят қилган ҳадисга келадиган бўлсак, юқоридаги ҳадис бунга қарши келмайди. Чунки бундан мурод: “ерда тўртта анҳор бор, уларнинг асли жаннатдан”, дегани. Шунда Сайҳун ва Жайҳун Сидротул Мунтаҳонинг остидан отилиб...
1 2