islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 12, 2019

Day

Беллашув

Ҳасан жуда меҳрибон бола эди. Бахтга қарши у автоҳалокатга учради ва натижада икки кўзидан айрилди. Шунга қарамасдан Ҳасан ўзини дадил тута олди ва бошқаларнинг ёрдамига муҳтож бўлмасдан яшай олишни ўрганди. У кўпинча қишлоғидан шаҳарга ёлғиз бориб келарди. Бир куни шу қишлоқда яшовчи ўзига жуда ишонган Миртазо исмли бола Ҳасанни мазаҳ қилиш мақсадида: “Ҳасан, кел беллашув уюштирамиз. Иккимиздан қай биримиз биринчи шаҳарга етиб борар эканмиз?” –деди. Ҳасан унинг таклифини жиддий қабул қилди ва: “Розиман, агар енгилсанг, мағлуб бўлганингни чиндан тан олиб буни барчага изҳор қиласанми?”-деди. Унинг бундай шартидан Миртазо хохолаб кулди ва: “Сен айтганча бўлақолсин”,- деди беписанд оҳангда. Ҳасан: “Мени яна бир шартим бор. Беллашув вақтини мен белгилайман” – деди. Муртазо Ҳасанни ғалаба қозонишининг эҳтимоли ҳам йўқлигини ҳаёл қилиб: “Яна хоҳлаган шартингни қўйишинг мумкин”- деди. Улар тун қоронғусида ўрмон йўли орқали шаҳарга биринчи етиб бориш учун беллашишга келишиб олдилар. Ҳасан кечаси ва кундузни фарқига бормаганлиги боис йўлини йўқотмасдан биринчи бўлиб кетди. Миртазо эса қоронғу ўрмонда йўлини йўқотиб, жарликларга тушиб, дарахт шохлари юзларини тимдалаган ҳолда Ҳасандан ярим соат кейин шаҳарга етиб борди. Эҳ, бечора Миртазо! Агар у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини билганида эди, бундай йўл тутмаган бўлар эди: “إنّ الله عز و جل أوحي الي أن تواضعوا حتي لا يفخر أحد علي أحد” “Аллоҳ таоло менга тавозеъли бўлмоқликни ваҳий қилди, ҳеч ким бошқалардан ўзини устун санамасин”. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 312

Қалб ҳаловати ва лаззати нима?

Ҳазрат Мавлоно Ориф Биллаҳ Шоҳ Ҳакийм Ахтар Соҳиб раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Ҳеч бир гуноҳ номаҳрамга қарашдек бандани Аллоҳ таолодан узоқ қилмайди. Бу гуноҳ билан дил қибласи буткул ўзгаради. 90 градусда Аллоҳ таолога юзланган қалб номаҳрамга қараш билан, 180 градус Аллоҳ таолодан бурилади, бу ҳолатда орқаси Аллоҳ таолога ва юзи номаҳрамларга қараб қолади. Шунда Аллоҳ таолонинг зикри қалбида бӯлиш ўрнига намозда ҳам, Қуръон тиловатида ҳам, ёлғизликда ҳам зеҳнига доим номаҳрамнинг сурати келаверади, бу ҳол  банданинг бадбахт бўлишига сабаб бўлади ва ҳеч бир гуноҳ қалбни бунчалик барбод қилмайди. Масалан, агар қалб намозни қазо қилиш, ёлғон гапириш ва бировга азият бериш билан 45 градусга Аллоҳ таолодан бурилган бӯлса, тавба қилиш, ҳаққини поймол қилган шахслардан узр сӯраш ва розилигини олиш билан яна қайтадан Аллоҳ таолога юзланади, лекин номаҳрамга назар солиш шу даражада хатарли гуноҳ-ки, ҳатто,инсон қалби Аллоҳ таолодан тамомила ғофил бӯлиб, гӯзал (номаҳрам)нинг орзуси унинг қалбида қаттиқ ӯрнашиб олган бўлади. Бу гуноҳ оқибатида неча-неча жонларнинг хотимаси хароб бӯлгандир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсида айтади: ‌‌ان النظرة سهم من سهام إبليس مسموم من تركها مخافتى ابدلته ايمانا يجد حلاوته فى.قلبه “Назар Иблиснинг ўқларидан заҳарланган бир ўқдир. Ким уни (номаҳрамга назар солишни) мендан қӯрқиб тарк қилса, мен унинг ўрнига шундай иймон бераманки, унинг ҳаловатини қалбида топади”. Ӯша шахс (واجد) топувчидир ва иймон ҳаловати, шубҳасиз, унинг қалбида бордир. Бу тасаввурот ва хаёлот дунёси эмас, балки илоҳий ваҳийдир. Ҳадисда “қалбингизга иймон ҳаловати келганини тасаввур қилинг” деб айтилмаган, балки (يجد) калимаси ишлатилган бӯлиб, маъноси сиз иймон ҳаловатини ҳақиқатан қалбингизда топасиз. Дӯстлар! Амал қилинг ва кӯринг! Қалбингизда шундай лаззат ва ҳаловат топасизки, унинг баробарида дунё салтанати ҳеч ва пучдир. Аллома Абул Қосим Қушайри раҳматуллоҳи алайҳ, “Рисолаи Қушайрийа”да шундай ёзадилар: “Аллоҳ таоло бандаларига назарни номаҳрамдан сақлашга буюриб, улардан кӯз лаззатини олиб қуйди, лекин унинг эвазига уларга доимий қалбнинг ҳаловатини ва лаззатини инъом этди”. Мулла Алий Қорий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: و قد ورد ان حلاوة الايمان اذا دخلت قلبا لا تخرج منه أبدا Яъни, ҳар қачон иймон ҳаловати қалбга кирса ҳеч қачон ундан чиқмайди”. Ва унинг шарҳида айтадилар-ки: “و فيه اشارة الى بشارة حسن الخاتمة له” , “ва бунда гӯзал хотимага ишора бордир.” Зеро, ҳар қачон иймон қалбдан чиқмаса инсоннинг хотимаси иймон билан бӯлади, шундай экан назарни номаҳрамдан сақлаш гӯзал хотиманинг кафолатидир. Дўстлар! Бугун гӯзал хотиманинг захираси бозорларда, аэропортларда, вогзалларда ва бошқа жойларда тақсимланяпти. Бу маконларда нигоҳингизни номаҳрамлардан сақланг, иймон ҳаловатини қалбда захира қилиб олинг ва гӯзал хотимани кафолатланг. Шунинг учун мен айтаманки, бугунги кунда ҳижобсизлик ва аврат ошкоралиги қанчалик кӯп булса, иймон ҳаловати ва лаззати эришиш йўлидаги жидду жаҳд ҳам шунчалик лаззатлироқ ва ширинроқ бўлади. Нигоҳингизни номаҳрамдан сақланг, иймон ҳаловатини ва лаззатини тотинг. «Аллоҳнинг Валийси қилувчи тўрт амал» китобидан 2-курс талабаси Нодирбек Одинаев таржимаси 509