islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 22, 2020

Day

Ўзбекистон Республикаси Президенти Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорини “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлади

Дарҳақиқат, олим, устоз-мураббийларни улуғлаш ва эъзозлаш кишини камолотга, бахт ва ёруғ истиқболга элтиши шубҳасиз. Шу маънода, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Убайдулла Уватов ҳам олим, ҳам устоз ва мураббий сифатида ана шундай ҳурматга мушаррафдир. Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бутун умрини илм-фанга бахшида қилган таниқли олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватовнинг 80ёшлик юбилейи муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Олимнинг қутлуғ ёшга тўлиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан ҳамда маданият ва санъат намояндалари, У.Уватовнинг яқинлари, шогирдлари ва талабарлар иштирок этди. Тадбирнинг кириш қисмида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Убайдулла Уватовнинг ҳаёти ва илмий-педагогик фаолияти, амалга оширган илмий тадқиқотлари ҳақида умумий маълумот берилди. Шундан сўнг Президентнинг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам Собирович Қосимов олимнинг ибратли ҳаёт йўли ва у яратган манбашунослик илмий мактаби хусусида сўз юритиб, устозни муборак ёши билан самимий қутлади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулла Муродович Уватовни “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармони қабул қилинганини тантанали эълон қилди. Мамлакатимизда ислом маданияти ва илм-фанини ривожлантириш, буюк аллома ва мутафаккирларимиз илмий меросини тадқиқ этиш ҳамда халқаро миқёсида кенг тарғиб этиш борасидаги кўп йиллик самарли меҳнати, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий анъана ва қадриятларимизни мустаҳкамлаш ишига қўшган алоҳида ҳиссаси, чуқур билим ва юксак салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат ва аждодлар меросига ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда қутлуғ таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан тақдирлаш ҳақидаги Фармон ўқиб эшиттирилди.       Юртбошимиз томонидан илм-фан, маданият ва маърифат аҳлига кўрсатилаётган ҳурматнинг яна бир яққол намунаси бўлган ушбу фармон барча зиёлилар кўнглини кўтариб, ёшларнинг илм-маърифатга ошно бўлишларига қувват бағишлади.  Олимнинг давлатимиз юксак мукофотига сазовор бўлгани ва қутлуғ ёши билан Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази раҳбарлари, шунингдек, кўзга кўринган олимлар, давлат ва жамоат арбоблари, юбилярнинг яқинлари ва дўстлари сўзга чиқиб, унинг бой ҳаётий тажрибаси, қимматли илмий тадқиқотлари, ёшлар камолотига қўшаётган улкан ҳиссасини эътироф этган ҳолда, муборакбод этдилар. Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ziyo” медиа маркази томонидан тайёрланган Убайдулла Уватов ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиши ҳам олимнинг ҳаёт йўли ва илмий фаолияти хусусида талабаларга муҳим маълумотлар бергани билан аҳамиятли бўлди. Муборак ҳадиси шарифларда “Ал-у’ламау варисату-л-анбиё”, яъни, “Олимлар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир”, деб таъкидланган. Буни ғазал мулкининг султони, буюк мутафаккир бобокалонимиз Алишер Навоий ҳазратлари ҳам қуйидагича назмга солгани маълум: Кишиким қилса олимларга таъзим, Андоқки қилур Пайғамбарга таъзим. Дарҳақиқат, олим, устоз-мураббийларни улуғлаш ва эъзозлаш кишини камолотга, бахт ва ёруғ истиқболга элтиши шубҳасиз. Шу маънода, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Убайдулла Уватов ҳам олим, ҳам устоз ва мураббий сифатида ана шундай ҳурматга мушаррафдир. Илмий-маърифий руҳда ўтган тадбир сўнгида республикамиздаги илм-маърифат ҳамда ижодий ташкилотлар, нуфузли олий таълим муассасаларида ҳам таниқли манбашунос олим, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Убайдулла Уватовнинг ҳаёти ва илмий-педагогик фаолиятига бағишланган тадбирларни давом эттириш таклифи билдирилди.   УБАЙДУЛЛА УВАТОВ 1940 йил 23 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида таваллуд топган. Она Ватанимиз тарих ва унинг дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган улуғ алломалари маънавий меросини тадқиқ...

Ал-Азҳар университетининг профессор устозлари иштирокида маҳорат дарси ташкил этилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Февраль ойи “Ҳадис ва мусталаҳул-ҳадис фанлари ойлиги” муносабати билан бугун барчага муҳим бўлган мавзуда илмий тадбир – давра суҳбати ташкил этилиб, унга “Ал-Азҳар” университетининг Самарқанддаги Ҳадис илми мактабида фаолият юритётган шайхлари жалб этилди. Улар Ал-Азҳар университети Магистратура бўлимининг Усулуд-дин кафедраси мудири, Ҳадис илми фанлари доктори, проф. Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон Абдулҳалим ҳамда Араб тили факультети Балоғат ва мунозара илми кафедраси мудири, Балоғат ва мунозара фанлари доктори профессор Али Саад Али Саад жаноблари бўладилар. Меҳмонлар дастиаввал, Тошкент ислом институтига ташриф буюриш олдидан Ҳазрати Имом Қаффол Шоший ва у зотнинг живорларида қўним топган улуғлар қабрларини зиёрат қилдилар. Сўнг ТИИнинг устоз ва талабаларига маъруза ва маҳорат дарслари ташкил этилди. Жумладан, АРМ биносида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси устозлари ҳамда 1,2,3 курс талабаларига Ҳадис илми фанлари доктори, профессор Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон Абдулҳалим “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис фанларининг ривожланиш босқичлари” ва “Ҳадислар маъносини тўғри тушунишнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни ТИИнинг катта ўқитувчиси Фахриддин Муҳаммадносир домла очиб бердилар, устоз ва талабаларга меҳмонни таништириб, давра суҳбат мавзусини айтиб, сўз навбатини меҳмонга бердилар. Меҳмон Ўзбекистонга илмий хизмат юзасидан сафар қилиб, Имом Бухорийнинг живорларида талабаларга ҳадис ва ҳадис илмлари ва бошқа фанлардан дарс бераётганидан, шунингдек, бу каби илмий ҳамкорликлардан мамнунлигини айтиб ўтди. Тошкент ислом институти устоз ва талабалари билан илмий учрашув ўзи учун катта аҳамият касб этиши, бундан бахтиёр эканини таъкидлади. Мавзулар борасида батафсил тўхталиб, айниқса, ҳадисларни тўғри тушунишда аввало, араб тилини чуқур ўрганиш зарурлиги, шунингдек, ҳадисларнинг ворид бўлиш муносабатларини билиш ҳал қилувчи нуқталардан бири экани ҳақида муфассал маълумотларни илмий мисоллар билан тушунтириб берди. Тадбир сўнгида савол-жавоб учун алоҳида вақт ажратилиб, талабалар ўзларига қизиқ бўлган илмий мавзулардаги саволларига батафсил жавоб олдилар. Жумладан, мазҳаб имомлари орасида Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳни ҳадис илмидаги тутган ўрни ҳқидаги саволга ҳам батафсил тўхталиб, у зотнинг ҳадис илмида тутган ўрни фиқҳ илмидаги мавқейидан кам эмаслигини илмий мисоллар билан исботлаб бердилар. Мутахассис шайхлардан унумли фойдаланиш мақсадида ТИИ мажлислар залида Балоғат ва мунозара фанлари доктори профессор Али Саад Али Саад Тиллар кафедраси устозлари ҳамда битирувчи курс талабаларига “Араб тилини ўқитиш услублари” мавзусида маҳорат дарси ўтиб бердилар. Маҳорат дарси шайх томонидан жуда қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой, савол-жавоб услубда – амалий маҳорат дарси ўлароқ – олиб борилди. Шунингдек, шайх Али Саад Али Саад “Таҳфизул-Қуръон” кафедра биносига ташриф буюриб, кафедра устоз ва талабаларига “Қуръони каримнинг илмий мўъжизалари” мавзусида сермазмун суҳбат қилиб бердилар. Талабалар тафсир илмини чуқур ўрганиш учун керакли мулоҳаза ва тавсиялар олдилар. Талабаларнинг илмий саволлари ўз навбатида шайхда ҳам ижобий таассуротлар қолдирди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Баҳодиржон Баҳромжон ўғли 547