islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 2, 2020

Day

Халқаро конференцияси иштирокчиларини кутиб олиш учун ТИИ устозлари ҳам хизматда

“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун“ мавзусидаги халқаро конференцияси иштирокчилари Самарқандда йиғилмоқда. Конференцияни юқори савияда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари жуда аъло ва самарали ташкил этилган. ТИИ матбуот хизмати 197

Абу Мансур Мотуридий – мусулмон халқларнинг фахри

Рафи Усмоний, Покистон бош муфтийси: – IX асрда Мовароуннаҳр ва ислом дини тарқалган ҳудудларда мўътазилия, жаҳмия, карромия каби бир қатор адашган оқимлар ўз таълимотини сингдиришга ҳаракат қилаётган бир пайтда самарқандлик буюк мутафаккир Абу Мансур Мотуридий уларга қарши Қуръон ва ҳадис асосида анъанавий аҳли сунна вал жамоа таълимоти ҳақ эканлигини ақл ва нақл асосида исботлашга бор куч-ғайратини сарфлаган олимдир. У асос солган таълимот аста-секин шогирдлари орқали бутун дунёга тарқалиб, жамиятнинг жипслашишига ва деструктив оқимларга нисбатан иммунитет ҳосил қилишга замин яратди. Мотуридийлик таълимотини ўрганиш ва Абу Мансур Мотуридий ёзган асарларни таржима қилиш ҳамда уларнинг шарҳларини яратиш бугунги глобаллашув шароитида юзага келган ва ёшлар онгини заҳарлашга қаратилган турли хил мафкуравий хуружларга қарши маънавий иммунитет бўлиб хизмат қилади. Мазкур халқаро конференция мотуридийлик таълимотини ўрганиш ва унинг асосларини халқчил тарзда ёшларга етказиш йўлидаги энг оқилона қарордир. Бундай халқаро конференциялар дунё уламолари эътироф этган олимларнинг қарашларини ва тажрибаларини ўрганишга имконият яратади. Эслатиб ўтамиз ушбу конференцияда ТИИ ректори УҒофуров ва устоз-талабалари ҳам иштирок этмоқда.   ТИИ матбуот хизмати 120

Қорилар юрти Мисрнинг ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Самарқандга келди

  3 март куни бўлаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Мисрнинг ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Таййиб Самарқандга ташриф буюрди. Самарқанд халқаро аэропортида юксак мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.Қосимов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва бошқа расмий кишилар кутиб олишди. Эслатиб ўтамиз ушбу конференцияда ТИИ ректори УҒофуров ва устоз-талабалари ҳам иштирок этмоқда.   ТИИ матбуот хизмати 239

Мотуридия таълимоти ҳозирги кунда ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир

3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро конференция ўтказилмоқда. Бу ҳақида УзА ахборот агентлиги қуйидагиларни хабар бермоқда; Аҳмад Тамим, Украина бош имом хатиби, муфтийси:   – Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро анжуманда иштирок этиш мен учун улкан шараф. Самарқанднинг Мотурид қишлоғида туғилиб ўсган бу буюк имом ҳадис ва фиқҳ илмининг равнақига улкан ҳисса қўшган. Имом Мотуридий нафақат Марказий Осиёда, балки бутун ислом оламида ўз муносиб ўрнига эга бўлган диний арбоблардан ҳисобланади. Чунки, аллома яшаган даврда, ислом динида турли гуруҳ ва фирқалар сони кўпайиб кетганлиги сабабли кўплаб ихтилофлар келиб чиққан. Ана шундай вазиятда Имом Мотуридий ислом диннинг асл моҳиятини очиб бериш, соф исломий ақидани сақлаб қолиш борасида беқиёс ишларни амалга оширган.  Бу илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш бугунги кун учун ҳам муҳим аҳамият касб этиб, мазкур конференция бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз. Эслатиб ўтамиз ушбу конференцияда ТИИ ректори УҒофуров ва устоз-талабалари ҳам иштирок этмоқда. ТИИ матбуот хизмати   108
1 2 3