islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 4, 2020

Day

Ўзбекистон замини муқаддас, ўзининг бой ўтмиши, юксак маданияти, маънавияти билан ҳамиша дунё аҳлини ҳамиша ўзига ром этиб келган

Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.​ Рафик Муҳаметшин, Қозон шаҳридаги Россия ислом университети ректори: – Ислом динини мотуридия таълимотисиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, глобаллашув жараёнлари кучайган ҳозирги шароитда Имом Мотуридийнинг бундан бир неча асрлар олдин айтган фикрлари, муқаддас динимизнинг софлигини асраш бўйича илгари сурган қарашлари муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли бизнинг университетимизда ҳам бу улуғ имом асарларини таржима қилиш ва ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу борада Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва бошқа диний таълим муассасалари, илмий марказлар билан яқин ҳамкорликда ишлаймиз. Умуман, азалдан Татаристондаги дин соҳаси вакиллари, уламолар ўзимиздаги мадрасаларда ўқиган бўлса-да кейинчалик Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига келиб, ислом дини таълимотини ўрганган, билимларини оширган. Бу анъана бугун ҳам давом этмоқда. Ўзим ҳам Ўзбекистонга кўп келаман ва ҳар гал янги таассуротлар оламан. Ушбу муқаддас замин ўзининг бой ўтмиши, юксак маданияти, маънавияти билан ҳамиша дунё аҳлини ўзига ром этиб келган. Бугун бу анъаналар асраб-авайланмоқда ва улуғ алломалар номи билан боғлиқ масканлар обод этилмоқда. Шу билан бирга буюк аждодларнинг илмий-маънавий мероси ўрганилиб, тадқиқ этилмоқда. Бугунги конференция ҳам ана шу мақсадга қаратилгани билан эътиборли. Эслатиб ўтамиз халқаро конференцияда ТИИ устоз ва талабалари ҳам иштирок этоқда.  ТИИ матбуот хизмати 429

Адиблар хиёбонига ташриф

Мамлакатимизда миллий адабиётимизга кўрсатилаётган чексиз эътибор сўз санъати фидойиларининг бетакрор меросини пухта ўрганиш, китобхонлар сафини янада кенгайтириш, ёшларнинг яхши китобга бўлган меҳрини тобора кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 1 март – Ўзбекистон халқ шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова таваллуди куни муносабати билан АРМ кутубхоначиси И.Акмалова, Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З. Суярова ва бир гуруҳ талаба қизларнинг пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонига ташрифи амалга оширилди. Ташриф доирасида талаба қизлар ўзбек адабиётининг буюк дарғалари шоир ва ёзувчиларнинг хотирасига бағишлаб бунёд этилган монументларни зиёрат қилдилар, уларни эслаб Қуръон тиловати қилдилар. Буюк адибларимизнинг ўчмас ижоди талаба қизларда китоб ўқиш ва китобга меҳр ҳиссини оширишга хизмат қилади. АРМ кутубхоначиси И.Акмалова 617
1 2