Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-ф-сонли Фармойиши 2-иловаси билан тасдиқланган “2020 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси”га мувофиқ, Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO” кафедраси томонидан 2020 йил 21 апрель куни соат 10.00 да “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусида республика анъанавий илмий-амалий online конференцияси ўтказилади. Унда республикамизда “Диншунослик” фанини ўқитишни янада такомиллаштириш, таълим самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. Шу мақсадда мазкур конференцияда қуйидаги масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган: 1. “Диншунослик” фанини ўқитиш: технологиялар, ютуқлар, муаммолар ва ечимлар. 2. Дунё динларини ўрганишдаги ёндашувлар: назарий-методологик ва услубий муаммолар. 3. Баркамол авлод тарбиясида дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлиги аҳамияти. 4. Ёшларда дин ниқобидаги экстремистик ва террорчилик фаолияти, миссионерлик ва прозелитизмга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг назарий-услубий масалалари. 5. Дин фалсафаси, психологияси ва социологиясининг долзарб масалалари. Ушбу мавзуларга оид сўнги тадқиқотлар, янгилик ва маълумотлардан хабардор бўлишга қизиққан барчани “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясида иштирок этишга таклиф қилиб қоламиз. Конференцияда иштирок этишга қизиқиш билдирганлар Zoom дастуридан қуйидаги линк орқали уланишлари мумкин: https://us04web.zoom.us/j/77404526452?pwd=ZzhOYVU2M1FkMnpkM0VZMnMxUDRjUT09 Манба: iiau.uz 262