islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 20, 2020

Day

Рамазон ойи

Юртимизда ҳар йили Рамазон ойини мусулмонлар ўзгача бир шоду-ҳуррамликда кутиб оладилар. Мусулмончиликнинг беш асосларидан бири бўлган Рамазон ойида рўза тутишлик бизларга буюк Мавло томонидан буюрилгандир. Қуръони каримнинг Бақара сураси 183-184 оятларида Аллоҳ таоло айтади: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилинган каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шоядки (у сабабли) тақволи бўлсангиз. Саноқли кунларда. Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир. Кимки ихтиёрий равишда зиёда хайр қилса (лозим бўлганидан ортиқ фидя берса), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз (фидя бериб тутмаганингиздан) яхшироқдир”. Демак, бизлардан аввалги умматларга ҳам рўза тутиш фарз қилинганлиги, рўза тутган одам тақвода бўлиши кўзда тутилганлиги ҳамда кимки сафарда, машаққатда бўлса, рўзани тутмай қачон уйда муқим бўлиб, қийинчиликлар бўлмаганида тутиб беришликка Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан рухсат бериляпти. Зеро, Аллоҳ ўз бандаларига қийинчилик ва ёмонликни хоҳламайди. Оятдан яна шуларни билишимиз мумкинки, касаллик сабабидан рўза тутишликка қодир бўлмаса у ҳолда, бошқа кунлари кунига кун тутиб бериши мумкинлиги айтиляпти. Аллоҳ Ўзи яратган инсонни нималарга қодирлигини, тоқати ва сабрини ҳам билади. Касалликларни ҳам умуман ер юзидаги барча мавжудотларни, катта-кичик заррасини ҳам нималарга қодирлигини, хусусиятини Ўзи билади. Бу Аллоҳ таолонинг қодир сифатидир. Аллоҳ таоло ҳамма нарсага қодирдир, У билувчидир, ғолиб Зотдир. Ҳозирги карантин кунларимизда ҳам Аллоҳнинг бу сифатларига гувоҳ бўляпмиз. Ўқиган, билганларимизни ҳаётда кўриб имонимиз мустаҳкам, эътиқодимиз, тақволаримиз янада зиёда бўлади, деган умиддамиз. Рамазон ойининг аввали раҳмат, ўрта кунлари мағфират ва охирги кунлари эса жаҳаннам оташидан озод бўлинадиган кунлардир. Шу кунларни ғанимат билиб рўзаларимизни чиройли тарзда тутиб, вужудимиз ҳам қалбимиз ҳам, руҳимиз ҳам баробар покланиб, ёмон сўз ва ишлардан четланган ҳолда тутишлигимиз кераклиги ҳадиси шарифларда ҳам ворид бўлган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом биз умматларига ўзлари яшаб, бевосита кўрсатиб кетганларки, ҳеч бир қийинчиликсиз китоблардан ўқиб, амалларимизни бемалол, гўзал тарзда бажаришимиз мумкин. Бу синовли кунларда ҳаётимиз давомида биринчи маротаба бўлса керак, Рамазон ойида биз мусулмонлар ёру-дўстларни, қариндош уруғларимизни, қўни-қўшниларимизни ифторга меҳмонга чақира олмасдан, уйда оила аъзоларимиз билангина саҳарлик, ифторликларни қиламиз. Айниқса, таровеҳ намозларини масжидларда ўқий олмаганимиз юракларни ларзага солади. Масжидда ўқилган таровеҳ тасбеҳлари, қориларимизнинг гўзал қироатларини, жамоатда биргалашиб дуолар қилишимизни соғиниб, кутиб қоламиз. Энди оталаримизни, ака-укаларимизни таровеҳ намозларидан гўзал бир ҳолатда, имон ихлосга тўлиб қайтишларини соғинамиз. Эй, Аллоҳим, барчаларимизни Рамазон ойига етказгин, аввалги пайтларидек, офиятда, ҳотиржамликда рўзаларни тутиб қалбларимизни поклаб, Сенинг ризолигингга етишликни насиб қилгин. Билиб-билмай қилган гуноҳларимизни кечиргин. Юртларимизни ҳар хил бало-офатлардан Ўзинг асрагин. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Махамедова Гулрух 456

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и Халқимиз асрлар давомида эзгулик, саховат, сабр-қаноат, меҳр-шафқат ойи сифатида нишонлаб келган муборак Рамазон ойи бу йил бутун дунёда коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида юзага келган мураккаб эпидемиологик вазият давом этаётган оғир бир даврга тўғри келмоқда. Ана шундай қийин шароитда ҳам муқаддас динимиз буюрган ибодат амалларини уйда, оила даврасида адо этиб келаётган юртимиз мўмин-мусулмонлари ушбу фазилатли ойни Яратганнинг чексиз раҳмати ва мағфиратининг белгиси сифатида, эртанги кунга катта ишонч ва хурсандчилик билан кутиб олмоқда. Муборак Рамазон ойининг жамиятимиздаги маънавий-руҳий барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳозирги мураккаб синов ва машаққатларни халқимиз, бутун жаҳон аҳли билан ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатликда енгиб ўтишдаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда ҳамда муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб этиш, диний-маърифий, маданий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида: 1. 2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари ўзаро ҳамкорликда Рамазон ойининг карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказилиши учун зарур шароитларни яратишга йўналтирилган барча чора-тадбирларни амалга оширсин. Айниқса, ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият берилсин. 3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мавжуд эпидемиологик шароитдан келиб чиқиб, диний-маърифий руҳдаги онлайн суҳбат ва маърузалар ташкил этиш, бу йилги Рамазон ойини уй шароитида ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни ёритиш тавсия этилсин. 4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш.МИРЗИЁЕВ Тошкент шаҳри, 2020 йил 20 апрель   262

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИ ЯХШИ КЎРИШНИНГ АҲАМИЯТИ (иккинчи мақола)

Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни икки даражага ажратганлар: 1. Фарз даражадаги муҳаббат; 2. Фазилат даражадаги муҳаббат. Фарз даражадаги муҳаббат деганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий билан билдирилган барча ҳукмларни рози бўлиб, улуғлаб ва тўлиқ таслим бўлиб, қабул қилиш тушунилади. Яъни, у зотнинг Аллоҳ таоло ҳузуридан келтирган барча шаръий ҳукмларини муҳаббат билан қабул қилиш, ҳар бир мўмин кишига фарз ҳисобланади. Фазилат даражадаги муҳаббатда эса, мусулмон кишининг барча ишларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига тақлид қилиб яшашни яхши кўриши тушунилади. Яъни, ейиш-ичиш, кийиниш, муомала ва ҳакозо ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида у зотнинг кўрсатмаларига амал қилиб яшашга муҳаббатли бўлиш, ҳар бир мўмин киши учун улуғ фазилат бўлади. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 426

Муғомбир

Алихон яхши бола эди. Лекин дўстлари уни ҳамма билан тортишавергани сабабли яхши кўрмас эдилар. Куз кунларининг бирида кўл бўйида йиғилган болалар денгизлар ва кўллар ҳақида суҳбат бошлашди. Айтишардики, денгизлар чуқурроқ ва унинг суви ҳам кўлникига қараганда совуқроқ бўлади. Алихон эса доимгидек уларнинг гапини аксини таъкидлай бошлади. Болалар унинг табиатини билганлари сабабли баҳсга киришмадилар. Улар бир оз нарироққа кетишдида, сувга текис, силлиқ тошларни ирғита бошлашди. Тошлар худди какликлар сингари сувнинг мовий сатхида сакраб-сакраб кетар эди. Бу сафар Фаррух отган тошлар кўпроқ сакрар эди. У отган тошлар сув устида сирпаниб узоқ юргандан кейин кўздан ғоиб бўлар эди. Алихон ҳасад билан унга: “Қани сени тошларинг қандай экан кўрайликчи?” – деди. Фаррух кафтлари орасидаги тошларини кўрсатди. Аслида унинг тошларини бошқаларнинг тошидан ҳеч қандай фарқи йўқ эди. Муғомбир Алихон бирор баҳона топиш учун: “Мана! Сени тошларинг худди қоғоз сингари ингичка экан. Бундай тошларни ҳар қандай одам ҳам яхши ота олиши мумкин” – деди. Фарруҳ унинг ниятини фаҳмладида, шу ондаёқ: “Мени тошларимни ол, ўзингникини эса менга бер, ўшанда кўрасан!” – деди. Шундай қилдилар. Лекин натижа ўзгармади. Шу пайт автоҳалокат сабабли оқсоқланиб қолган Хайдар исмли бола Алихоннинг олдига келиб: “Бугун омадинг келмаябди”- деди. Омадсизлиги боис жаҳли чиқаётган Алихон қўполлик билан унга бақириб: “Сен нимани ҳам тушунар эдинг, чўлоқ!”- деди. Алихонни бу гапи болаларни ранжитди. Ҳамма уни ўзгаларга нисбатан одобсизлиги учун уялтира бошлади. Зеро, Алихоннинг қилган бу иши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадисларига мутлақо тўғри келмас эди. Шундай эмасми?! لا تمار أخاك و لا تمازحه Биродарингиз билан тортишманг ва уни мазаҳ қилманг! (Сунани Термизий, Бирр 58) Рус тилидан Оҳунжон Ахмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 237

Закот ё бугун ё рамазонда…

Аллоҳга ҳамд-у саноларимиз бўлсинки, навбатдаги рамазон ойи ҳам кириб келмоқда. Аллоҳ таоло барчамизни рамазон – рўза ойига соғ-омон етказсин. Рамазон ойи кириб келар экан, хайр-эҳсон, садақот қилиш, закот беришга одатланган кунларимиз ҳам яқинлашиб келмоқда. Уламоларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсинки, улар фиқҳий ҳукмларни чиқариб, закотни рамазон ойида беришни тавсия қилганлар. Сабаби эса – рамазон ойида ҳар бир фарз ибодатга етти юз фарз, ҳар бир нафлга эса фарз ибодатининг савоби берилиши ваъда қилинган. Аммо, ислом дини шуниси билан гўзалки, унинг ҳукмлари ҳамма замон ва ҳамма маконга мос тушади ва хосланади. Ҳозирги кундаги узлатли (каратин) ҳолатни, аниқроқ айтганда инсонлар ишсиз, даромадсиз қолган ҳолатни этиборга оладиган бўлсак, закотни ҳозир бериш афзалми ё рамазондами? Уламоларимиз закотни рамазон ойида беришнинг савоби кўпроқ эканлигини айтар эканлар, шуни алоҳида таъкидлайдиларки: “Агар закотни бериш вожиб бўлган бўлса ва мухтож одам борлигини билган ҳолда рамазон ойини кутадиган бўлса, у инсон гуноҳкор бўлади. Чунки закотни бериш, йил айланиши билан вожиб бўлади”, – деб айтганлар. Демак, агар зиммамизга закотни бериш вожиб бўлган бўлса ҳамда мухтож одам борлигини билсак, муҳтож инсонни танисак, закотимизни бермасдан, рамазон киришини кутиб ўтирадиган бўлсак, гуноҳкор бўлиб қоламиз. Бу масалани нега кўтардик? Сабаби шуки: ҳозирги узлат (карантин) шароитида инсонлар ишлай олмай қолдилар, яъни даромад манбаидан узилиб қолдилар. Даромад тўхтади-ку аммо, харажатлар тўхтагани йўқ. Бу эса инсонларни янада мушкул ва мухтож ҳолатга солиб қўйиши ҳеч биримизга сир эмас. Куни – кеча эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси закотнинг бу йилги нисоби ва миқдори ҳамда “Вақф” жамоат фондининг закот, фитр, ушр, фидя ҳисоб рақамларини маълумотларини тақдим қилдилар. Мусулмон шахс ўлароқ биз ён-атрофдагиларга эътиборли бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олиб, имконимиз бўлса, ёрдам бериб яшашимиз лозим. Хусусан, шу кунларда янада зийрак бўлиб, агар закот адо қиладиган бўлсак, рамазонни кутмасдан адо қилайлик, ниятимиз гўзаллиги ҳамда биродаримиздан ғамхўр бўлганимиз учун закотни рамазонда бериб, олишимиз мумкин бўлган савобдан алақанча кўпроқ савобга эга бўлишимиз -мумкин, аниқроғи биродаримизни оч-ночор ҳолатда ташлаб қўймаганимиз учун эга бўламиз ҳам. Агар закот бериш вожиб бўлмаган бўлса-ку эҳсон қилишга қодир бўлсак, эҳсон қилайлик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир мўминнинг хожатини чиқариш – минг кун эътикоф ўтиришдан кўра яхшироқдир”, – деб марҳамат қилганлар, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривояти. “Ал-фиқҳул ҳанафий фи савбиҳил-жадид” китобининг муаллифи Абдулҳамид Муҳаммад Тоҳмоз раҳимаҳуллоҳ шундай деб марҳамат қиладилар: “Закот – тез беришликка кўра вожиб бўлади. Адо қилиш имкони топилган аввалги вақтидан кечиктирилмайди. Агар икки йил ўтгунича адо қилмаган бўлса, инсон хато қилган бўлади ва гуноҳкор бўлиб қолади. Чунки Аллоҳ таоло закотни фақирга беришга буюришдан мақсади – фақирнинг ҳожатини чиқариш эди, ҳожатни эса тез чиқариш керак. Агар ҳожатни тез чиқаришга кўра вожиб бўлмаган эди, мақсад ҳосил бўлиб қолмас эди”. Доктор Валиб ибн Абдурраҳмон Фирён шундай дейдилар: “…Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам ҳақларида саҳиҳ хабарларда собит бўлганки, у зот инсонларнинг энг сахийи бўлганлар. Хусусан рамазон ойида янада сахий бўлиб кетар эдилар. Мана шунга кўра закотни ҳам хос равишда рамазон ойида бериш афзал ҳисобланади… Агар закот бериш вақти келган бўлса, мол соҳиби закот миқдорини чиқариб, муҳтожларни топиб, адо қилиш лозим бўлади. Агар закот рамазонда вожиб бўлиб қолса ёки рамазондан кейин йил тўладиган бўлса, рамазонда чиқариши авлороқ ҳисобланади. Аммо, шунга эътибор бериш лозимки, мусулмон шахс закот бериши...
1 2