#Динимиз_аҳкомлари 4. Жаннатга кирганларни амалларининг савоблари тақозо қилган даражадан юқори даражага кўтариш учун қиладиган шафоатлари. Бунга ушбу ҳадис далилдир: 316
Рамазон ойи ойларнинг ичидаги энг улуғидир. Биз мўмин-мусулмонлар бу ойни бошқа ойлардан кўра кўпроқ яхши кўрамиз. Хўш, нега шундай? Бунга қуйидаги матнларда жавоб бериб ўтамиз. 425
Мутахассислар сайёрамиз бўйича энг узун ва энг қисқа рўза соатларини ҳисоблаб чиқдилар. Маълум бўлишича, жорий йилги Рамазон ойида Нуук (Гренландия), Осло (Норвегия), Ҳелсинки (Финландия) каби шаҳарларда энг узун рўза вақти қайд этилмоқда. Ушбу шаҳарларда истиқомат қилувчи мусулмонлар сутканинг 20 соати давомида рўзадор бўладилар. Умуман, Шимолий ҳамда Ғарбий Европа мамлакатларида рўза вақти хийла узоқ давом этишини кузатиш мумкин: Стогҳолм (Швеция) – 19 соат, Лондон (Буюк Британия) – 18,5 соат, Брюссель (Бельгия) – 18 соат, Париж (Франция) – 17 соат. Қўшни Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда ҳам рўза вақти 18,5 соатни ташкил этади. Ислом бешиги бўлмиш Саудия Арабистонида эса бу йил рўза вақти 15 соатга тўғри келмоқда. Ер шарининг жанубий ҳудудларида жойлашган Лотин Америкаси давлатларида энг қисқа рўза соатлари кузатилмоқда. Масалан, Аргентина ва Чили мамлакатларида суткалик рўза вақти 11,5 соатни ташкил этади. Австралия ҳамда унга ёндош Янги Зеландияда ҳам шу ҳолатни кузатиш мумкин. Ўзбекистонда эса бу йил рўза тутиш вақти 17 соатдан кўпроқни ташкил этмоқда. Рўза вақтини ҳисоблашда мамлакатнинг жуғрофий жойлашуви ва йил фасли ҳисобга олинади. Албатта, Рамазон рўзаси соатлари қай бир мамлакатда узунроқ, қай бир ўлкада қисқароқ бўлиши мумкин. Муҳими, ислом уламолари тавсиясига кўра, рўзадор қанча кўп машаққат чекса, шунча кўп савобга нойил бўлади. Қолаверса, чин ихлосли мўмин учун вақтнинг узун-қисқалиги у қадар аҳамиятга ҳам эга эмас. Хабар.уз 288
#Талабалар #Рамазон_2020 1.Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтинг. 2. 5 вақт намозни адо қилинг, тунда таҳажжуд намози ва қуёш кўтарилгач зуҳо намози борлигини ҳам унитманг. 3. Нисобга етган маблағингиз бўлса, фарзни адо қилиб сизда турган камбағалларнинг ҳақини беринг, ҳар куни оз бўлса-да, садақа қилинг, агар садақа қилишга бирор нарса топа олмасангиз, яхши сўзларни “садақа” қилинг; 391
Қуйидаги амаллар орқали рўза бузилади ва фақат қазо рўза тутиш вожиб бўлади: ✓Рўзани сафарга чиқиш, касаллик, ҳайз-нифос ва ақлдан озиш каби сабаблар билан бузилса; ✓Одатда танаввул қилинмайдиган нарсалар, масалан, қоғоз ва лой кабиларни истеъмол қилинса; 364