#Динимиз_аҳкомлари
4. Жаннатга кирганларни амалларининг савоблари тақозо қилган даражадан юқори даражага кўтариш учун қиладиган шафоатлари. Бунга ушбу ҳадис далилдир:
عَنْ أُمّ سَلَمَةَ قَالَتْ: دَخَلَ رَسُولُ اللّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَىَ أَبِي سَلَمَةَ وَقَدْ شَقّ بَصَرُهُ فَأَغْمَضَهُ ثُمّ قَالَ: « إِنّ الرّوحَ إِذَا قُبِضَ تَبِعَهُ الْبَصَرُ». فَضَجّ نَاسٌ مِنْ أَهْلِهِ فَقَالَ:« لاَ تَدْعُوا عَلَىَ أَنْفُسِكُمْ إِلاّ بِخَيْرٍ فَإِنّ الْمَلاَئِكَةَ يُؤَمِّنُونَ عَلَىَ مَا تَقُولُونَ ». ثُمّ قَالَ: « اللّهُمّ اغْفِرْ لأَبِي سَلَمَةَ وَارْفَعْ دَرَجَتَهُ فِي الْمَهْدِيّينَ وَاخْلُفْهُ فِي عَقِبِهِ فِي الْغَابِرِينَ وَاغْفِرْ لَنَا وَلَهُ يَا رَبّ الْعَالَمِينَ. وَافْسَحْ لَهُ فِي قَبْرِهِ وَنَوّرْ لَهُ فِيهِ». رَواهُ مُسْلمٌ.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саламанинг ёнига кирдилар. Унинг кўзи бир томонга қараб қолган эди, уни ёпиб қўйдилар. Сўнгра: “Қачон руҳ қабз қилинса, кўз унга эргашади”, дедилар. Унинг яқинлари йиғлаб юборишди. У зот: “Ўзларингизга фақат яхши нарсани тиланглар. Албатта, фаришталар айтаётган нарсаларингизга омийн деб турадилар”, дедилар. Сўнгра: “Эй Аллоҳим, Абу Саламани мағфират қилгин, унинг даражасини ҳидоят қилинганлар ҳолатида кўтаргин, унга аҳлидан ўринбосарлар қилгин. Эй оламлар Яратувчиси бизни ҳам, уни ҳам кечиргин. Унга қабрини кенг ва нурли қилиб бергин”, дедилар”. Муслим ривоят қилган.
Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим