Номланиши: Зуҳо намози манбаларда турли номлар билан зикр қилинган бўлиб, кўпроқ “Ишроқ намози”, “Шуруқ намози”, “Аввобийн намози” ва “Чошгоҳ намози” деб юртилади. 286
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 нафар фуқаро афв этилди. 339
Мана, барчамиз интиқиб, интизор бўлиб кутган моҳи Рамазон ҳам қалбларимизни йиғлатиб ўз поёнига етиб бормоқда. Мусулмонлар учун улкан аҳамият касб этадиган, йил давомида йиғилиб қолган дунё-охиратдаги эҳтиёжларини, тавба-истиғфорларини, дуо-ю саловотларини меҳрибон Роббисига тортиқ этиш билан ижобатини кутадиган муборак ой тугаяпти. 267