Президент сўзга чиқиб, мамлакатдаги барча ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади. Табрикда миллионлаб болалар қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар қилиб тарбиялаётган заҳматкаш ва олийжаноб устозларга чин дилдан миннатдорлик билдирилди.