Бугун, 12 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳри Олмазор тумани "Доруссалом" жоме масжидига маъруза қилиш ва жума намозини қавм билан бирга адо этиш учун ташриф буюрдилар. Масжидга йиғилган жамоат "Қаҳв" сурасининг тиловати ва Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўлдилар...