islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 22, 2024

Day

Янги қўлланма ҳадя қилинди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчи, илмий ходим ва талабалари фойдаланишлари учун Ахборот-ресурс маркази фондига институтнинг “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Фахриддин домла Эрназаров ҳамда “Ореинтал” университети ўқитувчиси Ёрқин домла Нурматов томонидан чоп этилган “THE ENGLISH TESTS” номли инглиз тилидаги қўлланмадан 30 дона ҳадя қилинди...- ТИИ Ахборот-ресурс маркази

Қор Аллоҳнинг раҳмати

Юртимизда қалин қор ёғди. Ҳамма ёқ оппоқ қор билан ўралди. Оппоқ қорга қараб инсон завқ олади. Қор мўл-кўл ёғин бўлиб, у Аллоҳ таолонинг раҳматидир. Аллоҳ таоло бир қавмга яхшилик ирода қилса, уларнинг ерига баракали ёғин ёғдиради.  Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да шундай дейди: “У (Аллоҳ) раҳматидан шамолларни хабарчи қилиб юборадиган Зотдир. Улар оғир булутларни ҳайдаб келишганда Биз уни ўлик жойга ҳайдаб, у(ўлик ер)ни суғорамиз ва тушган сув билан турли мевалар ундирамиз. Ибрат олишларингиз учун ўликларингиз ҳам шундай тирилтирамиз”...- Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими Руҳиддин Акбаров