islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 6, 2024

Day

2019 йилдан ҳозирга қадар Олий суднинг 80 дан зиёд ҳал қилув қарори асосида 1 000 дан ортиқ манбаа тақиқланган

2019 йилдан бугунги кунга қадар Олий суднинг 80 дан зиёд ҳал қилув қарори асосида Интернет тармоғидаги, хусусан, “Meta” (Facebook), “Одноклассники”, “Instagram” ва “TikTok” ижтимоий тармоқлари, “Telegram” мобил мессенжери, “YouTube” видеохостинги ва бошқа 1 000 дан ортиқ манбаа ва улардаги материаллар диний ақидапарастлик, экстремистик ва террористик ғояларини тарғиб этишга йўналтирилган деб топилиб, уларни Ўзбекистон ҳудудида тайёрлаш, тарқатиш, сақлаш, олиб кириш ва намойиш этиш тақиқланган.

Хулқи Қуръон бўлган Зот

Оламлар Парвардигори Аллоҳ Таоло барча нарсани яратишдан олдин Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нурларини яратди, ҳамда нурни отамиз Одам алайҳиссалом пешоналарига жойлади. Бу нур Одам алайҳиссаломдан кейинги Пайғамбарларга ўтиб келди ва алал оқибат оламларни ёритгувчи нур - Набиййимиз бузрукворлари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолибнинг пешоналарига кўчди. У зотнинг пешоналаридаги нур қалб кўзи очиқларгагина кўринган. Набиййимиз оталари Абдуллоҳнинг оналари Оминага никоҳлари барокатидан оламларга раҳмат бўлган Расулимиз таваллуд топдилар. Бу кун Фил йилида, Рабиул аввал ойининг ўн иккинчиси Душанба куни эди. Рабиул аввал ойи суюкли Набиййимиз таваллуд топган кун бўлгани боис ўзгача шукуҳда ўтказилади... - Тошкент ислом институти 1-босқич талабаси, Исматуллаева Одина