islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 13, 2024

Day

“Шайх Google” ёхуд илм қаердан олинади?!

“Сунани Термизий”нинг иккинчи бобида таҳоратнинг фазли ҳақида келган ҳадислар ўрганилади. Бунинг замирида эса илм ётипти. Шунинг учун ҳам мазкур мақола орқали илм олинадиган манбалар ҳақида тўхталиб ўтишни мақсад қилдик. Боиси айни давр илм тараққий этган, таълим олиш воситалари ривожланган, китоблар «деҳқончилик» даражасига етиб борган аср эканига барчамиз бирдек гувоҳ бўлиб турибмиз. Шуларни инобатга олиб, сиз ўқувчига бир савол билан юзлансам: «Илм олиш асли шуми ёки йўқ?» Бу саволга жавоб ўлароқ камина устозларимдан эшитган ҳамда китобларда ўқиган энг гўзал ҳолатлардан бирини эътиборингизга тақдим қила қолай...- ТИИ Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф

Рамазон рўзаси Аллоҳнинг фарзи

Рамазон рўзаси Аллоҳ ўзининг мўмин бандаларига фарз қилган ва савобининг чегараси бўлмаган улуғ ибодатларидан бири. Ҳақиқий иймон эгалари Аллоҳнинг буйруқларидан бирор ҳикмат ёки фойда қидирмасдан, Аллоҳнинг буйруғи деб, адо этаверадилар. Рамазон рўзаси ҳам ана шундай адо этиладиган ибодатдир...- “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси” кафедраси мудири Ф.Жўраев

Рамазон — меҳр-мурувват, хайру саховат ойи

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 7 мартдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори халқимиз учун эзгулик, бирдамлик, олийжаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган қутлуғ Рамазон ойини юқори савияда ўтказиш, диний-маърифий, маданий қадриятларимизни асраб-авайлашга қаратилган муҳим чора-тадбирларни белгилаб бергани билан халқимиз руҳиятини янада кўтариб юборди...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар