Француз сайёҳи ва фотографи Гюго Краффт ўзининг “Рус Туркистони орқали” китобида шундай ёзади¹: “1899 йилда Рамазон милодий ҳисобда 12 январда бошланиб, 11 февралда тугади. Мен ўшанда Фарғонада бўлиб, Қўқон, Андижон ва Марғилонда кундузи осойишталикни, кечқурун, рўзадан кейин мусулмонлар ўтказадиган “ифторлик” диний маросимларига гувоҳ бўлдим. Ифторликларда, гавжум бозорлардаги чойхоналарда, шунингдек, қалин қор қоплаган кўчаларда, ўчоқ ва гулханлар атрофида ҳар хил табақа вакилларини кўрдим...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев