islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 11, 2024

Day

Халқаро конференцияга мақолалар қабул қилинади

2024 йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган. Конференция материаллари алоҳида тўплам сифатида чоп этилиши белгиланган. Шу муносабат билан конференция материаллари тўпламида ўз мақолаларини чоп эттириш истагида бўлган етук уламолар, иқтидорли имом-хатиблар, таълим муассасаларининг мударрис-ўқитувчилари, исломшунос олим ва тадқиқотчилар, соҳа вакиллари ва салоҳиятли талабаларни ўзларининг илмий мақолалари билан фаол иштирок этишга чақирамиз.