21-октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди. Танлов якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилари аниқланиб, уларнинг ижодий саъй-ҳаракатлари эътироф этилди ҳамда диллом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.