islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 10, 2025

Day

Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги илмий лойиҳалар бошланади

Мисрдаги ислом оламининг нуфузли илмий-диний маркази — Ал-Азҳар раҳбарияти Ўзбекистон билан илмий ва маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Бош имом шайх Аҳмад ат-Таййиб Ўзбекистон делегацияси билан учрашувда икки томонлама илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади. Учрашувда таълим ва илм-фан соҳасидаги қатор қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди. Жумладан, қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди: - уламолар ва мутахассислар ўртасида тажриба алмашинув дастурларини йўлга қўйиш; - ўзбек талабаларининг Ал-Азҳарда таълим олишини қўллаб-қувватлаш; - қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш; - конференциялар, мастер-класслар ва ўқув семинарларини ташкил этиш.