islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 8, 2026

Day

КЎЗ ҚАРОҒИНГИЗДАН АЖРАЛДИНГИЗМИ?

Ирфон сари қадамлар... Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки,  бизга энг раҳмли ва шафқатли дин лутф айлаган. Ислом динида ҳомила тушиши ҳақидаги мавзуларни ўқиш асносида, тўғриси, лол бўлиб қолдим. Мавзуга оид ҳадислар, бирон сабаб билан фарзандидан айрилган саҳобия аёллар ҳақидаги ривоятларни ўқиб ўзимдан уялиб кетдим, ичимда улкан тасалли топдим. Ушбу гўзал ҳадисга дуч келгунимга қадар, энди боламдан абадий айрилдим, деб кўзёши тўкиб юрган эканман.