islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ахборот хати: “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий  конференция

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида”ги 2024 йил 18 январдаги 16-сон буйруғи ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректорининг 2024 йил 25 февралдаги “2024 йил республика ва халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 01-65-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 24 апрелда Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.

Баҳор байрами муносабати билан спорт мусобақалари ўтказилди

Тошкент ислом институтида “21 март – Наврўз умумхалқ байрами” муносабати билан “ Олам нурга тўлсин сен билан Наврўз!” шиори остида талабалар ўртасида маънавий-маърифий спорт тадбири ўтказилди...- ТИИ Матбуот хизмати

Ҳамал – Шамсия ҳисобда йил боши

“Наврўз” сўзи форсча сўз бўлиб, у ўзбек тилида “янги кун”деган маънони англатади. Бу ҳақда Ўзбек тилининг изоҳли луғатида шундай дейилади: “Наврўз форсча янги кун. Шамсия йил ҳисобида янги йилнинг биринчи куни март ойининг 21-кунига тўғри келади” дейилади...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси Руҳиддин Акбаров

“Ҳақиқатлар ва маърифатлар” мавзусидаги c

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида "Март – эътиқод мусаффолиги ойлиги" муносабати билан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Аблуллоҳ Ғофуров 1-курс талабалари учун Тасаввуф фанидан “Ҳақиқатлар ва маърифатлар” мавзусида очиқ дарс ўтди. Очиқ дарсда Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ш.Шаджалилов, кафедра мудири Ф.Жўраев, кафедра устозлари Я.Раззоқов, А.Абдубаннаев, “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Ф.Эрназаров, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси И.Жўрабоев иштирок этди...- ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси кабинет мудири Бобур Азизов

Пайғамбарлар қандай рўза туганлар?

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси ва амакиваччаси Ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан рўза ҳақида сўради. У зот: “Агар хоҳласанг, Довуд алайҳиссломнинг рўзаси ҳақида айтиб бераман. Довуд алайҳисслом кўп рўза тутар ва жасур инсон эди, душманга дуч келса, қочмасди. Бир кун рўза тутиб, бир кун тутмасди, яъни кунора рўза тутарди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
1 132 133 134 135 136 1 548