“Март ойи – ақоид, мантиқ ва калом илмлари ойлиги” муносабати билан 2022 йил 10 март куни имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Аллоҳ таолонинг сифатлари тақсимоти ва унинг асослари” мавзусида илмий суҳбат ўтказилди. Суҳбатда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида фаолият юритаётган мисрлик машҳур олим доктор Аҳмал Саъд Даманҳурий ўз маърузаси билан иштирок этди.
Бугун, 2021 йил 24 декабрь куни Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг турмуш ўртоқлари Фотимахон Исмоил Маҳдум қизи ва устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ меҳмон бўлдилар- "Ақоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси ўқитувчиси Нигора Усмонова