islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
#Янгиликлар

Tag

Тошкент, Самарқанд ва Бухорода “Декларациялар мулоқоти” бўлиб ўтади

Анжуман доирасида турли мамлакатлар диншунос олимлари, амалиётчи мутахассисларига жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлаб туришнинг муҳим шарти сифатида динлар ва маданиятлар ўртасида самарали мулоқот ўрнатиш соҳасидаги энг яхши халқаро амалиёт, илғор хорижий тажриба намойиш этилади – ЎзА

ҲОЖИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШИ МУМКИН БЎЛГАН МЕҲМОНХОНАЛАР БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШИЛДИ

Жорий йилда Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамада беш юлдузли, барча қулайликларга эга бўлган замонавий меҳмонхоналар ўзбекистонлик зиёратчилар учун хизмат кўрсатади, иншо Аллоҳ ... – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Диний идора мутахассислари Германиядаги кутубхоналар фаолияти билан танишди

Ташриф давомида кутубхоналардаги қўлёзмалар фонди, китобларнинг сақланиш ҳолати ва баъзи қадимий мусҳафларнинг нусхалари билан танишдилар. Кутубхонада китобларни сақлаш, рақамлаштириш ва улардан фойдаланишга оид давра сухбатлари ҳам бўлиб ўтди. Сухбат жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхона ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар ... – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Диний таълим муассасаларининг фаолияти учун лицензия қай тартибда олинади?

Фуқароларнинг давлат органларига “бориш” ва “кутиш” каби ортиқча оворагарчиликларга чек қўйилди. Диний фаолиятга тегишли Диний таълим муассасаларининг фаолияти учун лицензия олиш https://license.gov.uz/service/5225 манзилига кириб ариза бериш орқали амалга оширилади ... –ТИИ Матбуот хизмати

ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ИШТИРОК ЭТАДИ

Шу йил 6 май куни Қозоғистон давлатининг Туркистон вилоятида “Туркий халқларнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади ... – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
1 27 28 29 30 31 43