Нокс Темз: Дин ва эътиқод эркинлигини ҳимоя қилишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳим
“Динни эркин амалга оширишни ҳимоя қилиш бевосита сиёсий эркинлик, иқтисодий ривожланиш ва қонун устуворлигига ёрдам беради. Акс ҳолда можаро, беқарорлик, терроризм кучаяди” деб таъкидлайди АҚШ Давлат департаменти собиқ катта маслаҳатчиси.
Бухоро шаҳрида давом этаётган “Декларациялар мулоқоти” форумида маъруза қилган АҚШ Давлат департаменти собиқ катта маслаҳатчиси Нокс Темз анжуман мисолида мамлакатимизнинг дин ёки эътиқод эркинлиги соҳасидаги фаол сиёсатини алоҳида эътироф этди:
– Мен Потомак декларациясини ишлаб чиқиш ва имзолашда шахсан қатнашганман. Умуман, дин ёки эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш глобал ҳамжамиятнинг умумий масъулияти юқори, деб ўйлайман. Қолаверса, диний эркинлик халқлар ва давлатлар ўртасида тинчлик, барқарорликка эришиш учун ҳам зарур.
ТИИ матбуот хизмати