islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Шарҳи маонил осор” асарини ҳанафий мазҳабида тутган ўрни

Жорий йилнинг 19-февраль куни Тошкент ислом институтининг имом-хатиблар таҳсил олувчи Модуль бўлимида 508-гуруҳ талабаларига Ҳадис фанидан очиқ дарс бўлиб ўтди. Мазкур очиқ дарс “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари ойлиги” муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлардан биридир. Дарсни ҳадис фани ўқитувчиси С. Расулхўжаев олиб борди ва “Абу Жаъфар Таҳовий ва унинг “Шарҳу Маонил Осор” асарининг ҳанафий мазҳабида тутган ўрни” мавзусида маъруза қилди. Ушбу асар нафақат ҳанафий мазҳаби балки, бошқа мазҳаб уламолари ҳам мурожаат қиладиган мўтабар манба эканлиги айтиб ўтилди. Қолаверса, ундаги қўлланилган услубда ҳанафий мазҳабининг далиллари қандай ифода этилишига ҳам алоҳида урғу берилди. Бундан ташқари асар ҳозирги кундаги кўплаб муаммоларга ечим бўлишини таъкидлаб ўтилди. Очиқ дарс сўнгида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

ТИИ матбуот котиби

120810cookie-check“Шарҳи маонил осор” асарини ҳанафий мазҳабида тутган ўрни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: