islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръонда илгари сурилган гуманитар мавзулар

Ислом дини илк нозил бўлган чоғлариданоқ, энг аввал инсоннинг эрки ва дахлсизлиги, ижтимоий тенг экани ғоясини илгари сурди. Унинг бош мавзуси инсондир. Инсоннинг манфаати, унинг дунё ва охиратда саодат топиши, нажот ва муваффақиятга эришиши учун лозим бўладиган чора тадбирлар муолажаси Қуръонда асосий мавзу ҳисобланади. Унда “инсон”[1] сўзи эллик олти марта, “инс” шакли ўн тўрт марта жами етмиш марта, кишиларнинг ўзаро моддий ёрдам қилиши, аҳолининг маълум қатламини қўллаб қувватлашга оид закот оятларининг намоз билан биргаликда 27 марта[2] такрорланишининг ўзиёқ инсонпарварлик тамойиллари ҳақидаги сўзимизнинг далилидир.

Ислом динининг бош Қомуси, мусулмон умматининг дастурил амали бўлган Қуръони каримда ўзаро ёрдам, озодлик, етимпарварлик, адолат масалалари, ота-онага яхшилик, оилапарварлик, қўшничилик, ижтимоий тенглик, мавзулари кенг ёритилган бўлиб, булар хусусида келган оятларнинг адади ва суралар номи билан танишиб ўтамиз:

Инсонпарварлик ва ўзаро ёрдамга тарғиб қилувчи оятлар 13 та:

Бақара сураси 177-215 оятлар, Оли Имрон сураси 92-134 оятлар, Нисо сураси 36-114 оятлар, Моида сураси 2-87 оятлар, Анъом сураси 151-152 оятлар, Исро сураси 26-29 оятлар, Фатҳ сураси 29 оят[3].

Етимпарварликка тарғиб қилувчи оятлар 21 та:

Бақара сураси 83-177-215-220 оятлар, Нисо сураси 2-3-6-8-10-36 оятлар, Анъом сураси 152 ояти, Исро сураси 34 оят, Каҳф сураси 82 оят, Ҳашр сураси 7 оят, Инсон сураси 8 оят, Фажр сураси 17 оят, Балад сураси 15 оят, Зуҳо сураси 6-9 оятлар, Маун сураси 2 оятлар.

Мискинларга яхшилик қилишга тарғиб этувчи оятлар 12 та:

Бақара сураси 83-177-215 оятлар, Нисо сураси 8-36 оятлар, Анфол сураси 41 оят, Тавба сураси 60 оят, Исро сураси 26 оят, Нур сураси 22 оят, Рум сураси 38 оят, Инсон сураси 5-9 оятлар[4].

Шахсий озодлик (қулдорликни йўқотишга) тарғиб қилувчи оятлар 7 та:

Нисо сураси 92 оят, Моида сураси 89 оят, Нур сураси 33 оят, Тавба сураси 60 оят, Мужодала сураси 3 оят, Балад сураси 11-13 оятлар.

Ота-онага яхшилик қилишга тарғиб этувчи оятлар 8 та:

Бақара сурасм 83 оят, Нисо сураси 36 оят, Анъом сураси 151 оят, Марям сураси 30-32 оят, Аҳқоф сураси 15 оят, Исро сураси 23 оят, Нуҳ сураси 28 оят.

Оилапарварликка тарғиб қилувчи оятлар 6 та:

Бақара сураси 228-229-231-233 оятлар, Нисо сураси 19 оят, Талоқ сураси 2 оят.

Қўшничилик ҳақлари хусусида келган оятлар:

Нисо сураси 36 -92 оятлар

Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Ҳамидов Муҳаммадюсуф

 

[1] https://islom.uz/maqola/15722

[2] https://oliymahad.uz/30859.

[3] Кувайт вақф ва Исломий ишлар вазирлиги.  Фиқҳ энциклопедияси, Тибоъату зотус салосил.Доктор. 1992.  –Б.229.

[4] https://oliymahad.uz/30859.

311820cookie-checkҚуръонда илгари сурилган гуманитар мавзулар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: